UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  0 16:25Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  27 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1

Фотомақола: Академия маҳсули бўлган "Пахтакор"нинг бугунги таркиби Янгиликлар

Фотомақола: Академия маҳсули бўлган "Пахтакор"нинг бугунги таркиби

Куни кеча "Анжи" жамоасида бўлиб ўтган ўзгаришлардан хабарингиз бор.
Бундан буён Сулаймон Керимов юлдузларга эмас, балки академияга эътибор қаратишини таъкидлаб ўтди. Бундан роппа-роса 10 йил аввал "Пахтакор" футбол клуби ўзининг профессионал футбол мактабини йўлга қўйганди. 2006 йилга келиб академия мақомини олди. Агар ўша йилларда жамоа ёшларга эътибор қаратишни бошламаганида бугунги молиявий ҳолатдан келиб чиқиб жамоа аллақачон инқирозга юз тутган бўлар эди. Профессионал академияни йўлга қўйиш орқали клуб катта миқдордаги пулни тежаяпти. Бугун жамоанинг асосий таркибида тўп сураётган А.Исматуллаев, Д.Ҳошимов, В.Козак, И.Сергеев, А.Махситалиев ва Ж.Искандеров олий лиганинг бошқа жамоалари билан солиштирганда жуда кам миқдорда маош оладилар. Аммо академия фалсафасига кўра клубга бўлган садоқат туфайли уларни ҳатто пул чалғита олмаслигини амалда кўриб турибмиз. Бугунги кунда кўплаб жамоалар ўзларининг футбол мактабларини профессионаллаштиришга қаратишяпти. Бунинг мевасини бугун ёки эрта кўрмаслигимиз мумкин, аммо йиллар ўтиб ундан фақатгина "Пахтакор" каби лаззат олиш мумкин бўлади. Лекин афсуски, жамоадаги молиявий ҳолат муқим бўлмас экан, клуб мухлислари ҳар йили бирорта юлдуздан воз кечишга мажбурлар.

Бугунги кунда "Машъал"нинг потенциалини ҳам "Пахтакор" каби юқори эканлигини таъкидлаб ўтишимиз мумкин. Айнан шу икки клубнинг ўз вақтида академияни ривожлантиришидан бугунги кунда бутун Ўзбекистон Осиё чемпионатлари ва ЖЧларни мириқиб томоша қилмоқда.

Айни пайтда "Пахтакор" Республика олимпия захиралари коллежининг хизматидан фойдаланади. Агар жамоада "Машъал", "Бунёдкор" ёки "Насаф" клубларида бўлгани каби шахсий академия бўлганида жамоада ёшларни етиштириб бериш фоизи бир мунча ошиши турган гап. Табиийки, бундай шароитда Одил Аҳмедов ва Сервер Жепаров каби футболчилар сони ошиб бораверади.

Фотоархивимни "титкилаб" 15-турдан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви таркиби аслида бундан бир неча йил аввал тузилганига гувоҳи бўлдим. Ушбу фотосуратли мақолани ёзишдан асосий мақсад, бошқа жамоа мухлислари ҳам ўз клубларидан бўлар-бўлмас легионер ёки ҳеч нимани англатмайдиган кучли бешлик каби ўринлар учун курашишни эмас, эътиборни айнан шундай истеъдодларни тарбиялашга қаратишларини талаб қилишларини истардим.

  • 2009 йилнинг 24 июнь санасида 1993 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида бўлиб ўтган Тошкент шаҳар чемпионати "Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашувидан туширилган қуйидаги суратларга эътибор қаратишингизни сўрайман. Кеча "Бунёдкор"ни мағлубиятга учратилишида катта роль ўйнаган Жамшид Искандеров мазкур баҳсда иштирок этган.



Мазкур учрашувда "Пахтакор" академияси тарбияланувчилари 1:2 ҳисобда имкониятни бой берган эдилар. 



Ўшанда 1993 йилда таваллуд топган футболчиларига Дмитрий Ким устозлик қилган. Бугун Сиз кўриб турган Жамшиднинг ўйинларини академия мухлислари 6 йилдан бери томоша қиладилар. 



Бу энди катталар футболи. Энди Искандеровнинг қаршисида "Бунёдкор"-93 эмас, Ўзбекистон чемпионлари

  • Болалар футболи иштирокидаги ўйинларни томоша қилиш ҳар доим ёқимли. Боиси оддий. У ерда ҳалоллик бор! Ёшлигида техникага катта эътибор берадиган футболчиларимиз эркин ҳаркат қиладилар. Фаолиятини ҳимояда бошлаб, кейинчалик ярим ҳимоячи амплуасига ўтган Владимир Козак бугун яна марказий ҳимоядан жой оляпти. Амплуадошларидан фарқли равишда Козак ҳужумни ҳимоядан бошлайдиган кам сонли футболчилардан бири.



Тўрақўрғонлик бу йигит мазкур учрашувдан сўнг бир йил ўтиб жамоанинг асосий таркибида ўз дебютини ўтказган. Козак 2009 йил 21 октябрь куни "Металлург" - "Пахтакор" (1:1) учрашувида "шерлар" сафидаги дебютини нишонлаган.



Агар бу йигитлар юлдузлик касалига учрамасалар, нафақат "Пахтакор"да, балки Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам ўз ўринларини топиб кета олишади.




Владимир Козакнинг бугунги ўйини МТЖ бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг ҳам эътиборини қозонди. МТЖда ёшартириш ишлари бошлаб юбориладиган бўлса, бу футболчилар шубҳасиз терма жамоанинг доимий аъзосига айланадилар.

  • МТЖнинг ЖЧга чиқа олмаётгани армон бўлиб қолаётганидек, ёшлар терма жамоамизнинг Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита олмаётгани ҳам мухлисларимизни ранжитяпти. Айнан 1993 йилда таваллуд топган футболчилар янги тузиладиган олимпия терма жамоасининг ўзаги бўладилар.  



Тошкент шаҳар биринчилигида доимий тарзда тўпурар бўлиб келган Игорь Сергеев 2012 йили БААда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатининг энг яхши ўйинчиси бўлди. Бир пайтлар "Пахтакор" сафида Александр Гейнрих ва Марат Бикмаев ёш ҳужумчи сифатида олий лига ўйинларида иштирок этганлар. Катта танаффусдан сўнг Сергеев "Пахтакор"нинг ушбу анъанасини давом эттирди.



Ўйини бироз зерикарли бўлса-да, тўпга бўлган чанқоқлиги ва вазиятни сўнгги сониягача кузатиш бўйича Сергеевнинг потенциали кучли.





Искандеров ва Козак каби Сергеев ҳам орадан кўп ўтмай "Пахтакор"нинг асосий таркибида. Бу энди жиддий футбол.

Бу мақола кимгадир ёқар, кимгадир аксинча "пахта" бўлиб кўринар, аммо бу ёшларни ҳақиқатдан ҳам 5-6 йил аввалги ўйинларини кўриб киши роҳатланар эди. Уларни йўқотиб қўймагани учун "Пахтакор" жамоасига алоҳида миннатдорчилик билдириш лозим деб ўйлайман. Бугун бу футболчиларга берилаётган ўйин амалиёти, эртага албатта авлодлар алмашинувини бошидан ўтказадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун асқотади.

Кейинги мақола "Машъал" футбол академиясига бағишланади.


Фотомақола муаллифи Нодирхўжа Юлдашев.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика