UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Рауф Инилеев: "Бунёдкор"га муносиб қаршилик кўрсатдик"  2 19:36Мануэль Нойер жароҳат сабаб иккита ўйинни ўтказиб юборади  0 19:12Олий лига. "Сўғдиёна" 2008 йилдан буён "Насаф"га фақат ютқазмоқда  2 19:09Погба "Вест Бромвич"га қарши ўйинда МЮга ёрдам бера олмайди  1 19:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  6 18:50Олий лига. 4-тур. "Насаф" "Сўғдиёна"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 18:48Олий лига. 4-тур. "Обод" "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  25 18:45"Эвертон" ҳимоячиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин  0 18:14Голландия Қироллик футбол иттифоқи ван Гал билан музокараларни бошлади  2 17:58Ёшлар лигаси. 4-тур. Барча ўйинлар якунланди  10 17:43"Сандерленд" Премьер-лигани тарк этса, Дефо жамоадан кетиши мумкин  0 17:39Olamsport: "Astana Arlans" Амир Темур ҳайкали олдида, эртага вазн ўлчаш маросими ва бошқа хабарлар  1 17:33Драган Черан кетма-кет учта ўйинда гол урди  8 17:12Криштиану Роналдунинг Мадейра аэропортидаги ҳайкалини 15 кун давомида собиқ фаррош ясаган  5 16:41"Манчестер Сити"га қарши баҳсда Озил майдонга тушиши мумкин, Санчес эса сўроқ остида  5

30 янв 12:05
Янгиликлар

ФК «Андижон» клубининг расмий сайти фаолияти ҳақида

Андижон шаҳрининг бош жамоаси бўлган «Андижон» клубининг матбуот хизмати ўта фаол деб айта олмаймиз.

«Онасига қараб қизини ол» деган мақолни биламиз. «Андижон» клубининг сайтига ташриф буюриб клуб матбуот хизматига баҳо беришга бироз оғриндим.

Келинг сайт бўйлаб сайр қиламиз.

Ташқи кўриниш: Сайт жуда ҳам оддий. Менюлар ахборотлар билан тўлдирилмаган. Ўнг томондан жой олган ВИДЕО саҳифа мана бир неча йиллардан бери видеога муҳтож. Видео ссилкани боссангиз қуйидаги ёзув пайдо бўлади: «Ошибка 404».

Қуйироқдан жой олган ФОТО бўлими сўнгги тадбирни акс этади холос. «Бунёдкор» жамоасига қарши кечган хайрия тадбирининг суратлари ҳамон сайтнинг бош саҳифасида турибди. Аслида клуб йил тугаганидан кейин бир неча тадбирлар ўтказиш билан бирга янги мавсум йиғининини бошлаб юборган. Аммо клуб матбуот котиби жамоа билан бир қатордан жой олмаслиги натижасида сайт "қашшоқ» бўлиб қолган. Бу ерда кўпроқ айбни клубда деб биламан. Боиси клуб ўз ходимини замонавий техникалар билан таъминлаган ҳолда барча сафарларга олиб кетиши керак. Ахир футбол мухлислар учун, матбуот хизмати эса мухлис учун ахборот беради.

Мусобақа жадвали дизайн жиҳатдан жуда хунук кўринишда турибди.

Энди менюларга разм ташлаймиз.

Янгиликлар: - бу бўлимда янгиликлар жа тезкорлик билан эмас-ку лекин киритилиб турибди. Расмсиз хабарлар орасида фарқ катталиги учун дизайнга салбий таъсир кўрсатяпти. Ўзбек тилидаги сайтда «Подробнее», «Страницы» ва «Следующая» сўзларини кўришингиз мумкин.

Клуб тарихи: Ҳаммаси жойида, бироз расмлар билан бойитиш керак.

Мусобақалар: Уят! Бу бўлим иккита суб менюдан ташкил топган «Тақвим-2012» ва «Олий лига тарихи». Афтидан жамоа биринчи лигага тушиб кетганлиги учун сайтнинг бу қисмига эътибор қаратишмаган. Олий лига тарихи ҳам тўлиқ эмас.

Жамоа: Бу ерда учта ички меню «Клуб раҳбарияти», «Асосий таркиб» ва «Ўринбосарлар таркиби» бор. Раҳбариятда ҳаммаси жойида. Аммо жамоанинг асосий таркибида ҳеч ким йўқ. Ўринбосарлар таркиби эса жадвал кўринишда берилган.

Ёшлар лигаси: Бу бўлимда 2012 йил якунларига оид турнир жадвали ўрин олган. «Андижон» иккинчи ўринни қўлга киритган мавсум жамоа сайтининг тарихидан муқим ўрин эгаллашини исташган кўринади.

Ечим:

«Андижон» клуби ўз матбуот хизматига жиддий эътибор қаратиши лозим. Бир пайтлар жамоанинг мухлисларининг сайти — burgutlar.com фаолият юритган. Таъбир жоизки мазкур сайт расмий сайтга нисбатан анча сифатли ишлаган. Аммо клуб раҳбарларининг «хатти-ҳаракатлари» натижасида сайт фаолиятига барҳам берилган. Клуб токи матбуот хизматига жиддий эътибор қаратмас экан бирон бир яхши фикр эшитиши қийин. Клуб матбуот котиби Бобурбек Турсунов жамоа томонидан экипировка билан таъминланмаган. Одатда ҳаммага етадиган экипировка Ўзбекистонда матбуот хизмати вакилларидан қизғанилади.  

Жамоа матбуот хизмати ҳам ўз ишига сидқидилдан ёндошиши керак. Мураббий келади кетади. Аммо унга тобе бўлиш яхши эмас. Клуб мухлислари эса абадий. Бу мутахассисни «Футбол Экспресс» газетаси орқали яхши биламиз. Афсуски унинг газетадаги ижоди сайтда акс этмайди.

Ҳозирча шулар. Эртага «Бухоро» жамоаси билан яқиндан танишамиз.

П.С: Бугун клуб сайти билан танишдик. Жамоанинг матбуот хизматининг фаолияти ҳақида март ойида бошланадиган Ўзбекистон чемпионати ўйинларида ОАВ билан ҳамкорликда баҳо бериб борамиз.

Сайт: http://andijon-pfc.uz

Матбуот котиби: Бобурбек Турсунов

10 баллик тизимда: 4  балл

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Аҳмедовнинг зарбаси Ўзбекистонга Қатар устидан ғалаба келтирди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви бўлиб ўтди.  569
Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  195
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  202
Самвел Бабаян: "Ғалабага ҳар қандай йўл билан эришиш шарт эди"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Самвел...  194
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: