UZ

Сўнгги янгиликлар

07 авг 11:26
Янгиликлар

FIFA.UZ хабар қилади: Англия ва Испания чемпионатлари ишга тушди

Ҳамкоримиз FIFA.UZ сайтида Германия ва Франция чемпионатлари ишга тушгани ҳақида хабар бергандик.
Куни кеча кўпчилик кутган Англия ва Испания чемпионатлари ҳам ишга туширилди. Энди Сизда Робин ван Перси, Петр Чех, Эдин Жеко, Гарет Бейл, Стивен Жераррд ва Тео Уолкотт каби юлдузларни битта жамоада ўйнатиш имкони бор. Испания примеросида эса дунёнинг айни пайтдаги энг кучли икки футболчиси Лионел Месси ва Криштиану Роналдуни ўз жамоаингизга олиб очколар тўплашингиз мумкин.

Ушбу чемпионатлар 17 август куни старт олади. Шу кунга қадар жамоа тузинг ва чемпионатларнинг биринчи туридан курашга киришинг.

Германия ва Франция чемпионатларида жамоа тузмаганлар диққатига. Ушбу икки чемпионат дедлайнига оз муддат қолди. 9 август куни ҳар иккала мамлакатда янги мавсум старт олади. Шу боис тезроқ жамоа тузиш маслаҳат берилади. Бу чемпионатларда ҳам анча қизиқарли ўйинлар бўлиши ва бир нечта юлдузлар борлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Ҳар ҳолда Сизда Франк Рибери, Роберт Левандовски, Златан Ибрагимович, Радамель Фалькао каби юлдузларни сотиб олишни барча хоҳласа керак.

Олдинроқ Европанинг кучли бешлик (Англия, Испания, Италия, Германия ва Франция) чемпионатларида энг кўп очко йиққан уч нафар иштирокчига мега совға борлиги ҳақида ва акция шартлари ҳақида маълумот бергандик. Шуни алоҳида таъкидлашни истардикки ушбу чемпионатлар учун жамоаларни фақат битта профил орқали тузиш керак. Ғолиб бўлганлар билан айнан ўша жамоаларни тузган электрон манзилга хат ёзамиз ва алоқага чиқамиз. Шу боис амалда мавжуд бўлган электрон манзилни ёзиб рўйхатдан ўтишни маслаҳат берамиз.

Италия чемпионати 24 август куни старт олади. Шу боис бу чемпионат яқин кунларда ишга тушади.

FIFA.UZ ўйнанг ва совғаларни ютиб олинг!
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ-2017. "Локомотив" мусобақани мағлубият билан бошлади
ОЧЛ-2017 дастлабки туридан ўрин олган "Ал Таавон" -... 392
Танлов. Бугунги ўйинда "Локомотив" таркибини топинг ва ОЧЛ ўйинига чипта ютиб олинг
Бугун Осиё Чемпионлар лигасида гуруҳ баҳсларига старт берилади. 127
Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 83
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: