UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  5 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  7 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  2 21:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  129 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  3 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  22 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  31 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0

FIFA.UZ: Эртага «Sony playstation 3» тақдири ҳал бўлади Янгиликлар

FIFA.UZ: Эртага «Sony playstation 3» тақдири ҳал бўлади

4 июль куни олий лигада 13-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Шу билан дастлабки давра якунига етади. Демак, эртага турли совғалар ва «Sony PlayStation 3» тақдири ҳал бўлади.
Мавсум бошида таъкидлаб ўтганимиздек, биринчи давра якунларига кўра кучли учликдан ўрин олган ишқибозлар ўзлари мухлислик қиладиган олий лига жамоаси учун 100 та футболка ютиб оладилар. Агар 1-2 ўринларни бир жамоа мухлиси қўлга киритадиган бўлса, 3-4 ўринларни эгаллаган иштирокчининг ҳам фан клубида футболка ютиш имкони бўлади. Натижалар қандай бўлишидан қатъий назар, 300 та футболка 3 та фан клубга 100тадан бўлиб берилади.

1-13-турларда энг кўп очко олган ва 1-2-3-ўринларни эгаллаган иштирокчиларга эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси юлдузларининг дастхатлари туширилган тўплар совға қилинади.

Масалан: Айни пайтда "Бунёдкор" жамоаси 676 очко билан биринчи поғонадан жой олган. Агар шу иштирокчи биринчи даврани кучли учликда якунласа, "Бунёдкор" фан клубига 100та футболка берилади. "Бунёдкор" номли иштирокчининг ўзига эса терма жамоа футболчиларининг дастхати туширилган тўп ва 5та футболка. Агар 2 ўрин вакили ҳам "Бунёдкор" мухлиси бўлса, унда кейинги иштирокчига қаралади. Сабаби биз 3та фан клубга футболкалар ажратишимиз лозим.

1-давранинг якуний жадвалидан ўрин олган дастлабки 100 нафар иштирокчига ҳам эсдалик сифатида футболкалар совға қилинади.

Ва ниҳоят, супер ютуқ! 8-турга қадар ўз жамоасига эга иштирокчилар орасида 8-13 тур оралиғида энг кўп очко тўплашга муваффақ бўлган қатнашчи «Sony PlayStation 3» соҳибига айланади. 9-тур учун қўшимча жамоа очишдан наф йўқ. Бу сафар 8-турга қадар ўз жамоасига эга бўлган иштирокчилар ғолиб бўлиш имкониятига эга бўладилар. 8-13 тур натижаларига кўра икки ва ундан ортиқ иштирокчининг очколари тенг бўлиб қолган тақдирда юқоридаги иштирокчиларнинг 14-тур ўйинларида қўлга киритадиган очколари қўшилади. Шу тариқа ғолиб аниқланади.

13-тур дедлайни 4 июль соат 12:00га қадар. Ўз жамоаингиздаги ўзгаришларни амалга оширишга шошилинг.

П.С. FIFA.UZда ўйинлар бўлиб ўтганидан сўнг эртасига тонгда барча очколар ҳисобланаётганди. Биринчи давранинг сўнгги тури бўлгани учун ва соврин ўртага қўйилгани сабабли очколар ҳисобланиши чўзилиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси соврин ҳаққоний эгасини топиш мақсадида қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика