UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  2 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  3 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  4 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  3 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  8 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  25 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32

FIFA.com: Пенальтилар ёмғири ва Ўзбекистон чорак финалда Янгиликлар

FIFA.com: Пенальтилар ёмғири ва Ўзбекистон чорак финалда

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси, ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида учта пенальти ва иккита қизил карточка берилган Грецияга қарши кечган драматик ўйинда ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
Бир соатча тенг кечган учрашувда Димитриос Коурмпелис учрашувдаги иккинчи пенальтини ўз дарвозаси олдида юзага келтириб қизил карточка олиб майдонни тарк этгач, устунлик Ўрта Осиёликлар томонига ўтди.

Ўйин шу тарзда кечишини учрашув бошидаги томонларнинг эхтиёткор ўйинларига қараб айтиш қийин эди. Аммо 27 дақиқада Ўзбекистон ажойиб тарзда ҳисобни очгач ўйин жонланди. Жамоа сардори Владимир Козак чап қанотда яхши харакат қилиб, Аббосбек Махсталиевга ажойиб диагонал узатмани амалга оширди, у эса тўпни тўхтатмай туриб ўнг оёғида дарвозага йўллади, ва дарвоза тўсининг ички қисмига теккан тўп дарвоза тўридан жой олди. 

Аммо Греция ҳам бунга жавоб беришга харакат қилди. Ионнис Гианниотаснинг жарима майдончаси бурчагидан айланма тарзда йўллаган жарима зарбаси бироз юқоридан ўтиб кетди. Ўзбек ҳимоячиларининг Димитриос Диамантакос ҳамда Иоаннис Гианниотасга нисбатан қўпол харакатлари тоза пенальтига олиб келди. Жамоа сардори Константинос Стафилидис маъсулиятни ўз бўйнига олиб тўпга яқинлашди, ҳамда дарвозанинг юқори чап қисмига тўпни йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

Кейинги дақиқаларда Греция яхшироқ ўйин намойиш этаётган эди, аммо 62 дақиқада Димитриос Корпелис жарима майдончасида рақибни ушлаб қолганлиги учун иккинчи сариқ карточкасини олиб майдондан четлатилгач ҳамда жамоаси дарвозаси томон пенальти белгилангач, ўйин тизгини Ўзбекистон томонига ўтди. Пенальтини Игорь Сергеев аниқ амалга оширди. У ишончли тарздаги аниқ зарбаси билан дарвозабон ва тўпни дарвозанинг турли бурчакларига йўллади.

Шундан сўнг Греция яна ўзларига ўзлари муаммо келтиришди. Димитриос Константинидис Забихилло Ўринбоевга нисбатан қўпол ўйнаб учрашувдаги учинчи пенальтига сабабчи бўлди. Бу сафар Сергеев пенальти тепишни Сардор Рахмоновга қолдирди, у эса ўз ўрнида дарвозабон ташланишини бироз кутди ҳамда тўпни юқори ўнг бурчакка аниқ йўллади.

Аммо можаролар шу билан ниҳоясига етмади. Бобурбек Юлдошев ҳам ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди ва жамоаларни сон жиҳатидан тенглаштирди. Аммо Греклар бундан фойдалана олишмади ва Ўзбекистон чорак финалга йўл олди.


Қобилжон Бабаев таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика