UZ

Сўнгги янгиликлар

01:13Косьелни: “Канте – Премьер лиганинг энг яхши футболчиси”  12 01:03Флорентино Перес: "Мбаппе-Бензема жуфтлиги? Футболда ҳамма нарса амалга ошиши мумкин”  4 00:23“Челси”, “МанСити” ва “МЮ” скаутлари Рюдигерни кузатишмоқда  7 00:01Эрик Байи: “Россия термаси фақат пойтахт жамоалари вакилларидан иборат эмас”  11 23:48АҚШда ўтказиладиган “Барселона” – “Реал” учрашуви учун 46 мингта чипта сотиб бўлинди  16 23:02ВИДЕО. Таиланд - Саудия Арабистони 0:3  31 22:55Ўзбекистон Кубоги. “Андижон” - “Нефтчи” учрашувини Толибжонов бошқариб боради  13 22:42Ўртоқлик учрашуви. Қатар U-22 - Ўзбекистон U-22 - 1:3   28 22:20ВИДЕО. Ироқ - Австралия 1:1  20 22:01"Динамо" мухлислари Зоминга боришади  24 21:30Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"  391 21:27ВИДЕО. Хитой - Жанубий Корея 1:0  17 21:15Спортчилар ижтимоий тармоқларда: Саҳнада "Uzbek Tigers"!  18 21:12ЖЧ-2018 саралаши. Австралияда дуранг, Саудия Арабистонида йирик ғалаба  29 20:45Смолов Кот-д'Ивуарга қарши ўйнамайди  39

04 сен 16:36
Янгиликлар

FIFA.com: «Иордания учун сўнгги имконият»

Илк маротаба Мексика-1986 саралаш баҳсларида қатнашган Иордания терма жамоаси Бразилия-2014 саралаши плей-офф босқичига йўл олиб, ўзининг саралаш баҳслари тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.
Саралаш баҳслари гуруҳ босқичида Япония ва Австралия терма жамоаларидан ортда қолган Иордания учун саралаш кампанияси ҳали тугагани йўқ. Барча қийинчиликларни ортда қолдирган иорданияликлар эндиликда плей-офф босқичида Ўзбекистонга қарши иккита ўйин ўтказади. Мазкур жуфтликда ғалаба қозонган жамоа кейинги босқичда Жанубий Америка вакили билан Бразилия йўлланмаси учун кураш олиб боради. 6 ҳамда 10 сентябрь куни бўлиб ўтадиган плей-офф ўйинларининг дастлабкиси Амманда, жавоб учрашуви эса Тошкентда ўтказилади.

Аднан Хамаднинг кутилмаган истеъфосидан сўнг Иордания Футбол Уюшмаси зудлик билан Иордания терма жамоаси бош мураббийи лавозимига янги номзод қидиришга мажбур бўлди. Иордания футболи расмийлари Ҳуссам Ҳассан номзодида тўхталишди ва Миср футболи афсонаси Иордания терма жамоасини плей-офф босқичи учрашувларига тайёрлайдиган бўлди. Миср футболи тарихидаги энг машҳур ва афсонавий мураббий, Иордания терма жамоасини бир неча йиллар давомида бошқарган Маҳмуд Ал Гавхарийнинг шогирди ҳисобланадиган Ҳуссам Ҳассан эндиликда Иордания терма жамоасини Бразилия-2014 сари етаклаши ва бу мамлакат футболи тарихида янги сахифа очиш учун бел боғлаган.

Плей-офф ўйинлари бошланишига бир неча кун қолганда Иордания терма жамоаси бош мураббийи FIFA.com сайтига муҳим ўйинларга терма жамоа қандай тайёргарлик кўраётгани ва Бразилия йўлланмаси йўлида тиним билмай мехнат қилаётганини ҳақида тўхталиб ўтди.

Қийин вазият олдидан

Бош мураббий этиб тайинланганига икки ой ҳам бўлмаган мисрлик мураббий, Иорданияни Ўзбекистонга қарши ўта муҳим баҳсларга тайёрлашга киришди. Иордания бош мураббийи ўз фаолиятидаги энг муҳим ва қийин даврни бошдан кечираётганини таъкидлади.

«Ушбу терма жамоа билан шартнома имзолаётганимда, яқин орадаги 2 ой жуда оғир ва қийин кечишини билар эдим. Бу қисқа вақт давомида терма жамоани бундай катта ва муҳим ўйинларга тайёрлаш қийин вазифа. Аммо, биз тайёргарликни шунга яраша олиб боришга ҳаракат қилдик. Сентябрь ойида миллий чемпионат баҳслари старт олади. Биз эса, ҳудди шу пайт Ўзбекистонга қарши баҳсларга киришамиз. Сурия қарши Осиё Кубоги саралаш ўйинини ўтказдик. Муҳим ўйинларга тайёргарлик кўриш учун эса, бир ой вақтимиз бор эди. Бу орада Фаластин ҳамда Ливияга қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказдик», - дейди Ҳассан.

«Ўз уйимизда ўйнаганимизда ҳар қандай рақибга қарши кучли ўйин намойиш эта оламиз, қолаверса ўз уйимизда бизни қўллаб-қувватлаб турадиган мухлисларимиз ҳам футболчиларга етарлича далда бўла оладилар», дея қўшимча қилди Иордания терма жамоаси бош мураббийи»

«Биз қийин вазиятга тушиб қолдик. Август ойи сўнгида Ироқ билан ўртоқлик учрашувини ўтказишимиз лозим эди. Аммо, бу учрашувни бекор қилишга мажбур бўлдик. Бунинг сабабини, ҳорижда тўп сурадиган терма жамоанинг бир нечта футболчиси сафимизга келиб қўшила олмагани билан изоҳлаш мумкин. Шу сабабдан ҳам, Ўзбекистонга қарши учрашув олдидан изчил машғулотлар олиб боришга мажбурмиз».

«Агар етарлича вақтга эга бўлганимизда, кўпроқ ўйин ўтказган бўлар эдик», дея қўшимча қўлди Ҳуссам Ҳассан. «Ўтказилган учта ўйиндан сўнг таркибмиздаги футболчиларнинг ҳолати ҳақида етарлича тасаввурга эга эдим ва таркибни деярли аниқлаб бўлдим. Биз кўп ишладик. Аминманки, биз рақобатбардош жамоамиз ва ҳар қандай рақибга қарши ўйнай оламиз», - дейди мураббий.

Аниқ мақсад сари

Ҳар иккала терма жамоа мураббийи учун ҳам плей-офф баҳслари сўнгги имконият бўлиши мумкин. Бу борада ҳар иккала терма жамоа ҳам ўз олдиларига аниқ мақсадларни қўйган ҳолда баҳсларга киришадилар. Ҳуссам Ҳассан ҳам ўз жамоаси қандай мақсад йўлида ҳаракат қилаётганини айтиб ўтди. «Ўйин жуда оғир кечиши аниқ. Шунинг учун ҳам иккала учрашувга аниқ мақсад билан майдонга тушамиз. Тўрт кун ичида иккита ўйин ўтказишимизни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистонга қарши баҳсда кучни тўғри тақсимлай олишимиз лозим. Сабаби, Аммандаги ўйиннинг эртасига жавоб учрашувини ўтказиш учун Тошкентга йўл оламиз».

Илк ўйинда ижобий натижага эришиш жуда муҳим. Шунда Тошкентдаги ўйинда ўзимизни эркинроқ ҳис қилишимиз мумкин. Агар илк ўйинда ижобий натижа қайд этишнинг уддасидан чиқа олсак, жавоб ўйинида тўғри тактика танлаган ҳолда мақсадга эришимиз мумкин. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонга қарши баҳсларни интизорлик билан кутаяпман», - дейди Ҳассан.

Устунликдан тўғри фойдаланиш лозим

Иордания терма жамоаси Жаҳон чемпионати 4-саралаш босқичида ўз уйидаги учрашувларни мағлубиятсиз ўтказди. Қолаверса, Иордания ўз майдонида Япония ҳамда Австралия терма жамоаларини мағлубииятга учратгани эътиборга молик. Иордания учун омадли саналадиган Аммандаги «Қирол Абдуллоҳ» стадионида ижобий натижага эришиш, терма жамоа бош мураббийининг асосий режаларидан бири ҳисобланади.

«Ўз уйимизда яхши ўйин намойиш эта олишимизни бўлажак ўйинда исботлашимиз лозим. Бу ерда ўйнаганимизда, биз яхши ўйин намойиш эта оламиз. Қолаеврса, мухлисларимиз ҳам бизни ўз стадионимизда ажойиб равишда қўллаб-қувватлайдилар. Биз уй ўйинларидаги ёқимли анъани сақлаб қолмоқчимиз».

Ҳуссам Ҳассаннинг қайд этишича, ҳужумдаги тезкорлик - Иорданиянинг асосий қуролидир. «Тўпни йўқотган тақдиримизда, зудлик билан ортга қайтиш талаб этилади. Бунинг устида эса ишлаяпмиз», дейди мураббий.

Албатта, Иордания ўз рақиби ҳақида ҳам етарли маълумотга эга. Иордания терма жамоаси бош мураббийи бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтди. «Ўзбекистон терма жамоасининг сўнгги бир нечта ўйинларини кузатдик ва уларнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида тасаввурга эгамиз. Айтишим мумкинки, рақиб кўпроқ жисмоний куч ва тезликка эътибор қаратади», - дея таъкидлади Иордания терма жамоаси бош мураббийи.

Бразилия чорламоқда

Ўзининг эгизак укаси ва ёрдамчиси Иброҳим Ҳассан кўмагида Иордания терма жамоасини Бразилия-2014 финал босқичига олиб чиқиш Ҳуссам Ҳассан олдида турган асосий вазифадир. Айнан Ҳассаннинг Италия-1990 саралашидаги ягона голи Миср учун жаҳон чемпонати йўлланмасини тақдим этган эди. Эндиликда Ҳуссам Ҳассан Жаҳон чемпионати каби катта байрамда иккинчи бор иштирок этиши мумкин. Бунинг учун ўзи бошқараётган терма жамоа билан саралаш кампаниясини муваффақиятли якунига етказиши талаб этилади.

Италиядаги жаҳон чемпионатидан ҳамон яхши ҳотиралар сақланиб қолган. Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳар бир футболчининг орзуси. Буни сўз билан таърифлаш қийин. Мен футболчилар билан суҳбат чоғида уларга буни тушунтиришга ҳаракат қиламан. Уларга ғалаба қозониш ва Жаҳон чемпионати каби йирик мусобақада мамлакатинг шаънини ҳимоя қилиш қандай мароқли ва шарафли эканини уқтирдим. Ҳулоса ўрнида айтишим мумкинки, орзуни рўёбга чиқариш учун бугунги терма жамоа футболчиларида катта иштиёқ бор», дейди Ҳуссаи Ҳассан.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1205
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  391
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  247
Сурия - Ўзбекистон. Таркиблар маълум бўлди
Сурия ва Ўзбекистон учрашувида жамоаларнинг таркиби маълум бўлди.   232
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: