Latest news

28 nov 15:02
News

ФИФА рейтингида Ўзбекистон 13-поғона пастлади, Осиёда бешинчи ўриндамиз

ФИФА миллий терма жамоаларнинг октябрь ойи рейтингини эълон қилди.
Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган ойга нисбатан 13 поғона пастлаб 68-ўринда қайд этилган. Айни пайтда Миржалол Қосимов шогирдлари 526 очкога эгалар. Терма жамоамиз Осиёда учинчидан бешинчи ўринга тушиб қолди.

Осиё қитъасида Эрон термаси пешқадам. Форслар 45-ўриндалар. Япония эса 48-ўринда. 54-ўриндаги Жанубий Корея учинчи, икки поғона пастлаган Австралия 59 ўринда.

Умумий рўйхатни ҳамон Испания терма жамоаси бошқариб бормоқда. Улардан сўнг Германия ва Аргентина терма жамоалари жой олишган.

Тўлиқ рейтинг билан ФИФА расмий сайтида танишиб олиш мумкин бўлади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook