29 aug 13:59
News

ФИФА ҳаками Мурод Муҳаммедов 6та ўйинга четлатилди!

"Сўғдиёна" - "Қизилқум" ўйинидан сўнг назоратчи Игорь Нехочин томонидан қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган Мурод Муҳаммедов ҳакамлар департаменти томонидан олий лиганинг 6та турига четлатилди.
Бу ҳакам олий лиганинг 5-турида ҳам ўзининг антиқа қарорлари билан "Қизилқум" вакилларининг жиддий эътирозларига сабаб бўлган эди.

Мазкур учрашувда ҳакам Феруз Бобоқуловга нисбатан рақиб жарима майдончаси ичида ишлатилган қўполликни беэътибор қолдирган эди. Якунда учрашув дискини ПФЛга тақдим этган зарафшонликларнинг эътирозига жавобан ҳакамлар департаменти бекободлик ҳакамни навбатдаги иккита тур ўйинларига тайинламади.

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" учрашувида эса Муҳаммедовнинг ўйинни қай даражада бошқаришини кузатиш ҳамда унга элит ҳакам унвонини бериш учун ОФКдан мартабали меҳмон ташриф буюрганди. Гувоҳи бўлганингиздек, "Қизилқум"нинг бу сафарги эътирози Тошкент вилоятилик ҳакамга нисбатан жазо тайинланиш билан  якунига етди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook