UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  5 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  0 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  0 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  20 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  27 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3

ФИФА агенти Жалолиддин Мессуд: “Менга Ўзбекистон жамоа сифатида ёқяпти” Янгиликлар

ФИФА агенти Жалолиддин Мессуд: “Менга Ўзбекистон жамоа сифатида ёқяпти”

БААда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бир нечта хорижликлар ҳам фаолият олиб бормоқда.
Шулардан бири ФИФА агенти Жалолиддин Мессуд. Мессуд асли тунислик бўлиб бир неча йилдан бери ФИФА агенти сифатида ишлаяпти. Унинг мазкур мусобақага ташриф буюришдан мақсади ҳам ўйинчиларни кузатиш, ҳам араб ва инглиз тилини мукаммал билгани боис матбуот анжуманлари пайтида таржимонлик вазифасини бажариш. Инглиз тилини яхши билгани учун у билан суҳбатимиз тез ва осон кечди.

-   Жаҳон чемпионати қандай таассурот қолдирмоқда?
-   Жуда яхши. ФИФА агенти сифатида менга бу ёшдаги футболчиларнинг ҳаракати маъқул келмоқда. Ёш ўйинчиларда ғалабага бўлган иштиёқ кучли ва улар тартиб ўйин кўрсатишммоқда.

-   Шу пайтгача қайси ўйинларни кўрдингиз?
-   “С” гуруҳидан ўрин олган барча беллашувлар Фужайрада ўтказилди. Шу боис бу ердаги ҳамма ўйинни кўрдим. Ҳозирча бошқа шаҳарга бориш имкони бўлмади.

-   Қайси ўйинлар кўпроқ маъқул келди?
-   Менга Марокаш ҳамда Ўзбекистон ўсмирлар термаси иштирокидаги баҳслар ёқди. Энг ёққан учрашув эса шубҳасиз Ўзбекистон –Марокаш баҳси бўлди. Бунда сизларнинг жамоангиз кучли рақибга қарши тактик жиҳатдан жуда чиройли ўйин намойиш этди.
 
-   Дарвоқе, Ўзбекистон намойиш этаётган футбол борасида нима дея оласиз?
-   Биринчи ўйинда ҳаяжон борлиги сезилди. Лекин кейинги баҳсларда футболчилар анча бемалол ҳаракат қила бошлашди. Мен футболни озми-кўпми тушунаман, шундай экан, терма жамоангиз тактик жиҳатдан кучли дея оламан. Бу ерда айниқса мураббийнинг роли шундоқ кўзга ташланяпти.

-   Биздан қайси футболчиларнинг ўйинига яхши баҳо бера оласиз?
-   Термангизда алоҳида ажралиб турадиган ўйинчилар йўқ. Ҳамма бир жамоа бўлиб ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Футболчилар нимага қодир бўлса, бутун жамоа бўлиб нимагадир эришиш учун ўз имкониятларини кўрсатишмоқда. Тушунарли бўлиши учун шундай дея қолай: Ўзбекистон ўсмирлар термасида юлдузлар йўқ, лекин юлдузли жамоа ҳамда кучли мураббий бор.

-   Барибир қайсидир ўйинчиларнинг ҳаракати ёққан бўлиши керак, тўғрими?

-   ФИФА агенти сифатида албатта футбочиларни кузатиб боряпман. Менга Ўзбекистондан кўпроқ 7-рақам (Жамшид Болтабоев) билан 20-рақамда (Отабек Шукуров) тўп сураётган ўйинчилар маъқул келди.
   
-   Мусобақа охиригача шу ерда қоласизми?
-   29 октябрь куни Фужайрада Марокаш – Кот-Д‘Ивуар баҳси (1/8 финал босқичи) бўлиб ўтади. Аслида шу ерда бўлишим талаб этилади. Аммо ўзимга қолса, шу куни Дубайга бориб Аргентина - Тунис учрашувини кўрмоқчиман. Ахир тунислик бўлганим учун юртдошларимни қўллаб туришни хоҳлайман.


Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика