UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  5 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  2 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  1 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  4 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  9 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Фарҳод Тожиев: ОЧЛда "Локомотив"га ёрдам бермоқчиман Янгиликлар

Фарҳод Тожиев: ОЧЛда "Локомотив"га ёрдам бермоқчиман

Кеча Германиядан қайтиб келган Фарҳод Тожиевдан соғлиғини билиш мақсадида у билан боғландик.
"Ўзимни анча яхши ҳис этяпман. Аввало "Локомотив" раҳбарларига ўзимнинг катта миннатдорчилигимни билдириб ўтсам. Оғир жароҳат олишимга қарамай, менга жамоанинг тўлақонли аъзоси сифатида қарадилар ва маошимни ўз вақтида бериб бордилар. Ундан ташқари икки маротаба Германияда бўлиб қайтдим. Барча харажатларни клуб ўз зиммасига олди. Бу эса менга қўшимча куч бўлди ва улар олдидаги вазифамни адо этиш учун тезроқ соғайишга ҳаракат қилдим. 2 ҳафтадан кейин югуришни бошлайман. 20 декабрдан кейин эса тўлиқ жамоа машғулотларида иштирок этишим мумкин", - дейди Тожиевларнинг кенжаси.

- Соғайиш жараёнида муаммолар бўлмадими?
- Аслида 1 ҳафта аввал қайтишим керак эди. Лекин ҳа деганда аҳволим ўнгланавермагач, шифокорлар яна бир бор жиддий кўрикдан ўтказдилар. Кейин ўзимни яхши ҳис қила бошладим. Оёғимдаги оғриқ ҳам йўқолди. Ўйлайманки, янги мавсумнинг илк ўйинларигача тайёр бўламан.

- ОЧЛда катта эҳтимол билан 1+2 йўлланмасига эга бўляпмиз...
- Йўғ-е? Унда биздан икка карра яхши тайёргарлик кўриш талаб қилинар экан. Гарчанд "Локомотив" билан шартномам якунига етган бўлса-да, бу жамоа раҳбариятининг олдида яхши ўйинларим билан жавоб қайтаришим керак. Улар оғир дамларда мени ташлаб қўйишмади. Шунинг учун бошқа жамоа ҳақида ўйламасдан, "Локомотив"ни ОЧЛ гуруҳ ўйинларига олиб чиқиш учун меҳнат қиламан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика