UZ

Сўнгги янгиликлар

23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  23 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22

Фарҳод Магометов: "Олий лигада клублар сонини оширишга тайёр эмасмиз" Янгиликлар

Фарҳод Магометов: "Олий лигада клублар сонини оширишга тайёр эмасмиз"

Бугун олий лига-2014га қуръа ташлаш маросимидан сўнг журналистлар ПФЛ директорига ўз саволллари ва таклифлари билан мурожаат қилишди.
Жумладан олий лигада жамоалар сонини ошириш бўйича таклиф берилди.

Фарҳод Магометов: "2018 йилгача бўлган режамизда олий лига клублари сонини ошириш кўзда тутилган, аммо айни пайтда бунга тайёр эмасмиз. Клублар сонини оширганимиз билан, клублар аҳволи, ҳолати бунга жавоб бермайди. Масалан, “Шўртан" ва "Гулистон" 2013 йилги мавсумни баъзўр тугатишди. Бундай клублар олий лигага керакми?! Агар клублар тайёр бўлса, биз лига иштирокчилари сонини 16та эмас, 20тагача ҳам кўпайтирамиз".

Бундан ташқари олий лига клублари стадионида симсиз интернет (Wi-fi) бўлмаса бу клубларни жаримага тортиш таклифи берилди.

Фарҳод Магометов: “Стадионларда симсиз интернет бўлиши кераклиги талабларга киритилган, лицензиялаш ҳужжатларида ҳам ушбу талаб мавжуд. Олий лига клублари вакиллари ўз стадионингизда интернет бўлишини таъминланг”.

Янги йилда бир клубнинг уч нафар футболчиси миллий терма жамоага чақирилса, клуб ўйин санасини ўзгартириш бўйича ПФЛга илтимос билан чиқишга ҳақли. Агар клубнинг беш нафар футболчиси олимпия терма жамоага чақирув олса, бу клуб ўйин санасини ўзгартириш бўйича ПФЛга илтимос билан чиқиши мумкин.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика