UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  5 23:07АПЛ. "Арсенал" — "Челси". Парти, Сака ва Мудрик асосий таркибда  4 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  149 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  19 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  12 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  3 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4

Фарҳод Магаметов: "Биринчи лига клубларида ҳам лицензиялаштириш амалга оширилади" Янгиликлар

Фарҳод Магаметов: "Биринчи лига клубларида ҳам лицензиялаштириш амалга оширилади"

ЎФФ анжуманлар залида 2014 йилги Ўзбекистон Кубоги ва Биринчилиги қуръаси бошланди.
Бу ҳақда ПФЛ расмий твиттери хабар берди.

Тадбирни ПФЛ бош директори Фарҳод Магаметовдан кириш сўзи билан очиб берди.

"Ўзбекистон Биринчилиги учрашувларига томошабинлар ташрифи 2013 йилда камайди. Томошабинлар ташрифи жамоаларнинг ўйинига боғлиқ. Биринчи Лига мусобақаларида 2012 йили 7 нафар, 2013 йилда эса 3 нафар легионер иштирок этди. Агар ҳаётингизни футбол билан боғлаган бўлсангиз, марҳамат қилиб, регламентга риоя қилинг. Регламентга бўйсуниш керак. «Келдим, ўйнаб кетавераман», деб ўйлаш ярамайди", - дейди Магаметов.

Магаметовнинг сўзларига кўра, Биринчи Лигадаги энг асосий муаммо – футболчилар интизомининг сустлигидир.

"Биринчи Лигада аксарият ҳолларда футболчилар рақибни, ҳакамни ёки жамоадошини ҳақорат қилгани учун дисквалификация қилинган. Агар интизом бўлса, ўйлашимча, ўйинларга томошабинлар ташрифи ҳам ўсади, ўйинлар ҳам яхшиланади. Бу йил Олий Лигада лицензиялаштириш амалга оширилди, яқин вақт ичида Биринчи Лига ҳам тўла қамраб олинади", - дейди ПФЛ директори.

Фарҳод Магаметов Биринчи Лига клублари вакилларидан ҳар ўйиндан сўнг видеоёзувларни жўнатишни талаб қилди.

«Бу йилги Биринчи Лига баҳсларида Сурхондарё вилоятидан жамоалар иштирок этадими?», - деб савол берилди. Биз ҳам ҳар бир вилоятдан иштирокчилар бўлишини хоҳлаймиз, Сурхондарё учун битта жой ҳам бор. Лекин аввало ҳаммаси жойлардаги раҳбарларга боғлиқ. Яна, ҳаммаси спорт принципларига асосланган бўлиши керак», - деб келтиради Магаметовнинг сўзларини ПФЛ твиттери.

Фарҳод Магаметовнинг сўзларига кўра, бу йилдан келишилган ўйинлар тўғрисидаги низом жорий этилади. Келишилган ўйинлар тўғрисидаги низом шундай ўйинларга қарши кураш чора-тадбирларини белгилайди. Бу йилдан бошлаб Ўзбекистондаги футбол мусобақаларига жалб этилган легионер футболчиларга нисбатан талаблар кучайтирилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика