UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Кокорин 4 ой машина бошқармайди  0 18:32Olamsport: Юлдуз боксчиларимиз Таиланддаги турнирга борадилар, теннисчиларимиздан мағлубиятлар серияси ва бошқа хабарлар  4 18:19Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди  69 18:14Наврўз Кубоги. 2006 йилда туғилган болаларнинг тақдирлаш маросими (видео)  1 17:45Спортчилар ижтимоий тармоқларда  14 17:37Футзал. Ўзбекистон кубоги. "Ардус" дастлабки финалчи  5 17:29"Наврўз" Кубоги. Учинчи кун баҳслари бўлиб ўтди  2 17:12Симеоне: "Футболда қанча яхши ҳимоялансанг, шунчлик зўр ҳужум қиласан"  13 17:06“Навбаҳор” – “Хоразм” учрашуви олдидан  10 17:00Ўзбекистон кубоги. 1/16 финал. "Насаф"да 7:0, "Обод"да 0:6  64 16:4623-сонли Меҳрибонлик уйида "Наврўз" байрамига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди  0 16:41УЕФА Аллини дисквалификация қилди  5 16:23"Челси" собиқ устози: "Клопп ўрнида "Ливерпуль"га Хартни олган бўлардим"  4 16:03“Машъал-2”: Назорат учрашувларининг барчасида ғалаба қозонди  2 15:40Клюйвертнинг ўғли: "Кумирим - Роналду, аммо орзуим "Барселона"да ўйнаш"  4

12 май 17:27
Янгиликлар

Фан-клублар маданиятли мухлисликни тарғиб этишлари кераклиги таъкидланди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси анжуманлар залида Ўзбекистон Профессионал Футбол лигаси раҳбарияти, Тошкент шаҳридаги Олий Лига футбол клублари вакиллари ва ушбу жамоаларнинг мухлислар клубларининг Ички ишлар вазирлиги ходимлари иштирокида учрашуви бўлиб ўтди.
ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов раислик қилган учрашувда ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нурбек Сафаров ва ИИВ Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаси бўлим бошлиғи Исломбек Жаҳонгиров қатнашди.

Учрашув чоғида Ўзбекистонда футболни ривожлантириш ва оммавийлаштириш бўйича давлат даражасида чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, янги спорт иншоотлари ва замонавий стадионлар спортчи ва томошабинлар ихтиёрига топширилаётгани, бунинг самараси ўлароқ футболчилар ва футбол жамоалари ички ва халқаро майдонларда маълум муваффақиятларга эришаётгани таъкидланди.

Айни вақтда, яқин хориж мамлакатларида футбол мухлисларининг сиёсий низоларга аралашиб қолиши ҳолатлари ёки футбол мухлисларининг бевосита аралашуви билан футбол учрашувлари атрофида турли тартиббузарликлар амалга оширилаётгани қайд этиб ўтилди. Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистонда ташкил этилган сўнгги бир неча маҳаллий ва халқаро учрашувлардаги футбол мухлисларининг ўзини тутиши ва хулқи мониторинг қилингани маълум қилиниб, ушбу ҳолат бўйича танқидий муносабатлар билдирилди.

2013 йил февралида Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буйруғи билан Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш қоидалари тасдиқланган бўлиб, Нурбек Сафаров ўз нутқи давомида футбол клублари қошида ташкил этилган мухлислар клублари ушбу қоидаларда кўрсатилган талабларга риоя этишлари кераклиги ва улар стадиондаги бошқа томошабинларга ўзини тутиш борасида намуна бўлишлари кераклигини қайд этиб ўтди.

Ўз навбатида, Исломбек Жаҳонгиров футбол клублари қошида ташкил этилган мухлислар клублари аъзолари стадионларда маданиятли мухлисликни тарғиб этишлари кераклиги ҳақида фикр билдириб, футбол учрашувлари вақтида хавфсизликни таъминлашга масъул бўлганлар ва мухлислар клублари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Мулоқот чоғида Олий Лига баҳслари доирасида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Динамо» (Самарқанд) – «Пахтакор» (Тошкент) учрашувидан сўнг рўй берган нохуш ҳолатларга ҳам тўхталиб ўтилди. Ҳозирги вақтда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда, томонларнинг кўрсатмалари ўрганиб чиқилмоқда. Қайд этишларича, ушбу нохуш ҳолатлар сабаб ҳеч ким жабр кўрмаган, бироқ моддий зарарлар етказилган. Бундай ҳодисалар келажакда такрорланмаслиги кераклиги, бунинг олдини олиш учун мухлислар клублари билан учрашувларни кўпроқ ташкил этиш ва тушунтириш ишлари олиб бориш зарурлиги таъкидланди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1212
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  523
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  256
Сурия - Ўзбекистон. Таркиблар маълум бўлди
Сурия ва Ўзбекистон учрашувида жамоаларнинг таркиби маълум бўлди.   232
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: