14 mar 13:13
News

Фабианьскига талабгорлар жуда кўп

«Арсенал» посбони Лукаш Фабианьски Лондон клуби билан шартномасини узайтирмасликка қарор қилганига қарамай Англия премьер-лигасида қолиши мумкин.
28 ёшли польшалик посбонга «Суонси», «Кардифф» ва «Ньюкасл» клублари қизиқишмоқда, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри.

«Ҳаккалар» клубни ёзда тарк этиши кутилаётган Тим Крулнинг ўрнига Фабианьскини олиб келишмоқчи.

Бундан ташқари, Фабианьскига «Севилья», «Вильярреал», «Базель» ва «Шальке-04» клублари ҳам қизиқиш билдиришган.

Дарвозабон «Арсенал» томонидан ҳафтасига 50 минг фунт маош ва 3 йиллик шартномани рад қилган.

Ёзда Фабианьски эркин агентга айланади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook