Latest news

02:55ЕЧЛ. "D" гуруҳи. "Бавария" "Атлетико"дан ўч олди, "Ростов" Европа лигасида ўйнайди1 02:51ЕЧЛ. "C" гуруҳи. "Барселона"да йирик ғалаба, "Сити"да дуранг0 02:47ЕЧЛ. "B" гуруҳи. "Наполи" ва "Бенфика" кейинги босқичда, "Динамо Киев"дан 6:00 02:45ЕЧЛ. "A" гуруҳи. "Арсенал" биринчи, ПСЖ иккинчи4 02:40ЕЧЛ. 6-тур. Бугунги барча ўйинлар якунланди50 02:14Арда Туран - ЕЧЛда хет-трикка эришган учинчи туркиялик футболчи4 02:02ЕЧЛ. Лукас Перес - "Арсенал" сафида хет-трик қайд этган олтинчи футболчи3 01:44Месси «Барселона»даги ўйинлар сони бўйича 4-ўринга чиқиб олди4 01:44Месси вышел на 4-е место по числу игр за «Барселону»0 01:43ЕЧЛ. "Динамо Киев" 19 йилдан сўнг биринчи таймда камида 3та гол урди1 01:33Юрген Клопп "Барселона" - "Боруссия М" учрашувига келди7 01:30ЕЧЛ. "Арсенал" ҳужумчиси Лукас Перес тарихга кирди5 00:45Нигматулин: "Бердиев "Ростов"ни ПСВ билан дуранг ўйнашга тайёрламайди"1 00:45Нигматуллин: не думаю, что Бердыев будет настраивать «Ростов» на ничью с ПСВ0 00:10"Локомотив" Испания ва Туркияда йиғин ўтказади13

16 oct 17:58
News

Европада тўп суришни истайсизми, марҳамат инглиз тилини ўрганинг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабр куни ПҚ-1875-сонли “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори чиқди.
Ушбу қарор асосида бугун юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Таълим муассасаларида, ташкилот ва корхоналарда хорижий тилларни ўрганиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилиб, хорижий тиллар чуқур ўрганилмоқда. Айниқса, бу борада келажагимиз ворислари бўлган ёшларимизга тил ўргатиш бўйича яратилаётган шароитлар, яъни ўқув-услубий таъминотни аъло даражада дейишимиз мумкин. Таълим муассасаларида ёшларимизни хориж тилларига ўргатиш бўйича компъютер дастурлари, мултимедиалар ишлаб чиқилган бўлиб, ёш авлодни хориж тилларини ўрганишга бўлган қизиқишини кучайтирмоқда.

Ўз ўрнида табиий савол туғилади, мамлакатимиз футболида хорижий тилларни билиш қанчалик ахамиятга эга? Ўзбек чарм тўп усталари учун хориж тилларини билиш қанчалик зарур?

Бизнинг фикримизча хорижий тилларни айниқса жахон тили дея таъриф бериладиган инглиз тилини бугун барчамиз бирдек, футболчилардан тортиб мутахассисларга билишимиз зарур. Барча сохалар сингари спортимиз жумладан,  футболимиз хам ривожланиб, жахон хамжамияти билан мустахакам алоқа ўрнатар экан хориж тилларини аниқроғи инглиз тилини ўзлаштириш шарт ва зарур деб хисоблаймиз.

Жахон футбол ташкилотлари билан хамкорлик ўрнатишда, ёки оддий футболга таъллуқли бўлган маълумотни интернет тармоғидан олишда инглиз тилини билиш жуда зарур. Агар сиз бу тилни яхши ўзлаштирмаган бўлсангиз, деярли маълумот ололмайсиз. Демак, кўриниб турибдики футбол ичида юрган хар қандай одам бу тилни ўзлаштириши бугунги куннинг талаби бўлмоқда.

Юртимизда тўп тепиб халқимиз мехрига тушган бир қатор чарм тўп усталари билан сухбатда бўлганимизда, инглиз тилини қай даражада биласиз? деган сўровимизга аксарият футболчиларимизни елка қисишганига бир неча бор гувохи бўлганмиз! Билганлари хам  -what is your name (Сизни исмингиз нима),  -hand(қўл) ёки foot (оёқ) каби бир нечта луғатий сўзлардан бошқасини билмаслигини таъкидлаб ўтишган.

Аксарият футболчилар айниқса кичик ёшдаги футболчилардан интеръвю олганимизда келажакда ривожланган Европа давлатларидан бирида тўп суриш нияти борлигини бот-бот гапириб ўтишади. Албатта, яхши ният – ярим мол, яхши ният қилган инсон ўз мақсадига етади. Биз хам футболчиларимизни тезроқ Европа майдонларида тўп суришини хохлаймиз. Лекин масалани иккинчи томони хам борки, у жуда мухим хисобланади, яъни Англия, Испания ёки Италия каби Европа давлатларида тўп суриш учун махоратнинг ўзи камлик қилади. Қисқаси Европа чемпионатларида тўп суриш учун футболчилардан Инглиз, Испан, Француз ва Португалия тилларидан бирини билиши талаб этилади.

Дунёга донғи кетган “Манчестер Юнайтед” жамоасининг бугунги кундаги собиқ мураббийси сэр Алекс Фергюссон ўз жамоасига ўйинчи танлашда унинг махорати билан биргаликда ўйинчини инглиз тилини қай даражада билишини хам ўрганар экан. Кўриниб турибдики, футболчиларимиз жахон ареналарида тўп суришни исташса мархамат инглиз тилини ўргансин!

Футболчиларимизга инглиз тилини ўрганиш қанчалик мухимлигини билиш мақсадида етук футбол мутахассиси, футбол профессори Рустам Акрамовнинг фикри билан қизиқдик.

- Жуда яхши ва бугунги кундаги энг долзарб мавзу. Шахсан мен футболчилар ва мутахассисларини хорижий тилларни жумладан инглиз тилини тезроқ ўрганишини сўраган бўлар эдим. Чунки, футболчиларимиз хориж чемпионатларида ўйнашлари учун аввало инглиз тилини мукаммал билишлари талаб этилади. Футболчилик фаолиятини тугатганидан сўнг хам тил билиш уларга яхшигина фойда келтиради деб ўйлайман. Шу билан биргаликда хакамларимиз хам ўз устиларида ишласа мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки, халқаро миқёсдаги ўйинларни бошқариш учун албатта инглиз тилини билиш талаб этилади. Менимча инглиз тилини ўрганиш учун уларга барча имкониятлар мавжуд. Яқин орада ЎФФда мутахасссиларни инглиз тилини ўргатиш режалаштирилмоқда.
 
Ўзбекистон футбол федерациясининг етук мутахассисининг фикридан хам билиш мумкинки, мутахассисларимиз ва футболчиларимиз хорижий тилларни айниқса инглиз тилини чуқур ўрганиш талаб этилади.

Шу ўринда яна бир савол туғилади, хориж тилларини ўрганиш клубларимизда қандай холатда? Хеч кимга сир эмаски, Ўзбек футбол клубларининг деярли барчасида рус тили кенг қўлланилади. Бизнингча рус тилида иш юритиш бўйича клубларимизда деярли муаммо йўқ. Машғулотлар жараёни, ўқув-услубий ишлар, назарий билимларни аксарияти рус тилида олиб борилади ва бунга хеч ким эътироз билдирмайди. Хаттоки, ўйин давомида мураббийларимиз футболчиларга рус тилида кўрсатмалар бериб туришади.

Клубларимиз хам секин асталик билан бўлса хам хориж тилларини жумладан инглиз тилини ўрганиш бўйича дастур асосида иш олиб боришса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ўйинга тайёргарлик жараёни, назарий билимлар инглиз тилида олиб борилса, футболчиларнинг келажаги учун яхшигина замин бўлиши мумкин.

Мухтасар айтганда футболимиз янгиликларга мухтож экан, футбол сохасида фаолият олиб бораётган хар қандай инсон хориж тилларини ўрганиш бўйича мақсадли иш олиб бориш керак деб хисоблаймиз. Бу борада федерацимиз томонидан мутахассисларни жалб қилган холда ўқув-семинарлар, футбол клублари учун махсус дастурлар ишлаб чиқилса бу футболимиз учун фақат ютуқ бўлиши мумкин.

Ўрни келганда футболчиларимизга хам кичик маслахатимиз бор, улар ўйиндан бўш вақтларида ёки дам олиш онларида турли хил компъютер ўйинларини ёки playstaton ўйинларини ўйнагандан кўра қўлларига китоб олиб инглиз тилини ўрганишсин! Шундагина уларни орзуси ушалиб, Европа томонларга йўл очилиши мумкин. Европада тўп суришни истайсизми мархамат инглиз тилини ўрганинг!


Хайрулло ВАСИЕВ
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook