Latest news

11:44Спонсор ФИФА: в настоящее время ФИФА больше ориентирована на увеличение доходов0 11:10ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи38 11:10В ФИФА задумались об отмене офсайдов и желтых карточек0 10:46Роббен 2018 йилда Хитойга кетиши ёки "Бавария" билан шартнома узайтириши мумкин3 10:41Роббен в 2018 году может перебраться в Китай или продлить контракт с «Баварией»0 10:20Андрей Фёдоров - Жароҳатлар, янги ҳужумчи, Ҳамза Каримов ва Туркия йиғини ҳақида13 10:01"Реал" ҳимоячиси бир ойга сафдан чиқди6 10:01Даниэль Карвахаль выбыл на месяц0 09:40Салли Мунтари "Пескара"га ўтди1 09:40Салли Мунтари перешёл в "Пескару"0 09:22Ҳамза Каримов: "Ўзимга қолса "Нефтчи"да ўйнардим"5 09:01“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ўйинидан фотогалерея4 08:57Виталий Денисов: «Семиннинг машғулотлари бошқа мураббийлардан катта фарқ қилмаяпти»2 08:57Виталий Денисов: «Подготовка при Семине кардинально не отличается от работы других тренеров»0 08:54Носир Ал Шамрони "Ал Айн"га ўтди0

24 apr 17:16
News

Европа лигаси. Финал чиптаси учун кураш бошланмоқда

Европа лигаси ярим финал учрашувлари бугун бўлиб ўтади.

Испанияда "испанча" ярим финал кўрамиз."Севилья" ўз уйида "Валенсия"ни қабул қилади.  Португалияда эса чемпионликни расмийлаштирган "Бенфика" ва Италияда чемпионликни расмийлаштиришга яқин турган "Ювентус" Европа лигаси финали учун кураш олиб боришади.

Испаниянинг иккала жамоаси ҳам чорак финал жавоб ўйинида фантастик ўйин намойиш қилиб, жуда қийин вазиятдан чиройли тарзда чиқиб кета олишди. "Севилья" кимсан "Порту"ни таслим этган бўлса, "Валенсия" "Базель" қарама-қаршилигида ғолиб холда якунлади. Кучли ирода ва ўткир ҳужум ташкил этадиган ушбу жамоалар энди финал чиптаси учун баҳс олиб боришади. Учрашувда фаворит жамоа деб ҳеч бир клубни айтиб бўлмайди. Бу ярим финал ўйинида ҳақиқий испанча футбол кўриш мумкин. "Валенсия" жамоаси узоқ йиллардан буён совринсиз қолиб кетмоқда ва жамоа айнан шу мусобақа орқали ўз чанқоқларини босишни исташмоқда. "Севилья" жамоаси айни пайтда жуда ёрқин футбол намойиш этишмоқда. Айниқса чорак финал жавоб ўйинидаги "Порту"га қарши кечган баҳс бунга ёрқин мисол бўла олади. Испания футболи ишқибозлари учун ушбу жуфтликдаги ўйин ҳақиқий "десерт" бўлади.
Иккинчи жуфтлик ўйини ҳам қизиқарлик борасида қолишмайди. "Бенфика" жамоаси ушбу турнирда қандай иштирок этишни яхши биладиган  клуб саналади. Ўтган йили айнан шу жамоа финалда "Челси"га рақиблик қилган эди. Сўнгги дақиқалар қурбони бўлган "Бенфика" бу йили ҳам бош соврин учун кураш олиб боради. Ушбу йўлда улар аввалига "Ювентус"ни доғда қолдиришлари талаб этилади.

Турин жамоаси Европа лигаси финалини ўз уйида қабул қилади. Табиийки ўзлари ҳам ушбу баҳсда иштирок этишни исташмоқда. "Ювентус" жамоаси ҳам кўп йиллардан буён халқаро майдонда соврин юта олмай келмоқда. Улар ушбу мавсумда Европа лигасида зафар қучишлари мумкин. Ўз уйларида бўладиган байрамга муносиб қатнашишни истаётган клуб, аввалига "Бенфика" қаршилигини енга олиши талаб этилади. Португалия клуби айни пайтда ўзининг яхши спорт формасида. "Ювентус"га ушбу тўқнашувда осон бўлмаслиги аниқ. Антонио Конте клуб тарихини янгитдан яратишни уч йил илгари бошлаб юбораган. Янги тарихни янги саҳифа билан бойитиш учун уларда яхши имконият мавжуд.
Ушбу тўрттала жамоа ичидан фақатгина иккатаси финалга йўл олади. Қайси жамоалар ҳал қилувчи ўйинда тўқнаш келишларини эса яна бир ҳафтадан сўнг билиб оламиз. Ҳозирча қизиқарли қарама-қаршиликларнинг 1-қисмини кузатиб оламиз.
Барчада имкониятлар тенг. Майдондаги баҳс эса ҳаммасига ойдинлик киритиб беради. Бу учрашувларни ўтказиб юборманг!

Европа лигаси, ярим финал. Дастлабки ўйинлар

"Бенфика" - "Ювентус" (00:05 "НТВ-ПЛЮС Футбол", "НТВ")
"Эштадио Да Луж" стадиони.
Бош ҳакам:
Жунейт Чақир (Туркия)

Тахминий таркиблар




"Севилья" - "Валенсия" (00:05 "НТВ-ПЛЮС Футбол2")
"Рамон Санчез Писхуан" стадиони.
Бош ҳакам:
Дамир Скомина (Словакия)

Тахминий таркиблар


Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

АПЛ. Марказий ўйинда кучлар тенг келди
АПЛ 21-туридан ўрин олган МЮ - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. 133
Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи... 121
АПЛ. "Эвертон" "Манчестер Сити"ни шарманда қилди
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Эвертон"... 92
"Севилья" - "Реал Мадрид". Таркиблар маълум
Испания чемпионати 18-туридан ўрин олган "Севилья" -... 76
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook