UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:1 (матнли трансляция)  11 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  4 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  4 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  167 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9

Европа лигаси. Барча ўйинлар тугади Янгиликлар

Европа лигаси. Барча ўйинлар тугади

Бугуну Европа лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади.
Ушбу саҳифа орқали "Порту" - "Наполи", "Лудогорец" - "Валенсия", "Базель" - "Ред Булл", "Севилья" - "Бетис", "Ювентус" - "Фиорентина", "Тоттенхэм" - "Бенфика", "АЗ Алкмар" - "Анжи" ва "Лион" - "Виктория" учрашувларининг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


                                  МАНТЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           ЯНГИЛАШ


Учрашувлар якунланди!

83` ГОООООООООООЛ! Луизао "Бенфика"нинг учинчи, ўзининг иккинчи голини киритмоқда. "Тоттенхэм" - "Бенфика" 1:3!

79` ГОООООООООЛЛЛЛ! Марио Гомез! Германиялик ҳужумчи "Ювентус" дарвозасини ишғол этди ва ҳисобни тенглаштирди!

77` ГООООООЛ! Севилья! "Бетис" футболчиси Севилья "Севилья" дарвозасига иккинчи голни киритди.

70` ГОООООООООООООООООЛ! "Лион" рақибини аямаяпти. Кетма-кет голлар ёмғири! Бу сафар яна Фофана! "Лион" - "Виктория" 4:1!

64` ГОООООООЛ! "Тоттенхэм" орадаги фарқни қисқартирди. Эриксен "Бенфика" дарвозасига йўл топди.

63` ГОООЛ! "Лион" яна гол киритди. Мвуэмба ҳисобни 3:1 га келтирмоқда.

58` ГОООООООООООООЛ! "Бенфика" меҳмонда "Тоттенхэм" дарвозасига иккинчи тўпни киритди. Гол муаллифи - Луизао!

53` ГОООООООЛ! Лаказетти "Лион"нинг иккинчи голини урмоқда. "Лион" - "Виктория" 2:1!

Барча ўйинларда иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди! "Севилья" - "Бетис" 0:1, "АЗ Алкмар" - "Анжи" 1:0, "Тоттенхэм" - "Бенфика" 0:1, "Ювентус" - "Фиорентина" 1:0, "Лион" - "Виктория" 1:1. ТАНАФФУС!

30` ГОООООООООЛ! Родриго! "Тоттенхэм" - "Бенфика" учрашувида ҳисоб очилди. 0:1.

27` ГООООООООООЛ! "АЗ Алкмар" 11-метрлик жарима зарбасини тепди. Жамоа футболчиси мўлжалда адашмади. "АЗ Алкмар" - "Анжи" 1:0.

25` "Ювентус" кетма-кет ҳужумлар уюштирди. Лекин Освалдонинг боши билан йўллаган зарбасини Нето бартараф этишни уддасидан чиқди.

20` "Анжи"нинг тоза голини ҳакам инобатда олмади. Бухаровнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза чизиғини кесиб ўтганди. Лекин ҳакам бундай деб топмади.

15` "Севилья" - "Бетис" ўйинида ҳисоб очилди. "Бетис" ҳужумчиси Баптистао ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 0:1!

12` ГООООООООЛ! "Лион" футболчиси Фофана ҳисобни тенглаштиришга эришди. 1:1!

4` ГОООООООООЛ! "Лион" - "Виктория" 0:1! Хорава меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

3` ГОООООООООООООООООООЛ! Артури Видаль! 1:0!

Учрашувлар бошланди!

Мухлислар сайтимиздан узоқлашманг, яқин дақиқалар ичида "Ювентус" - "Фиорентина", "Тоттенхэм" - "Бенфика", "Севилья" - "Бетис",  "АЗ Алкмар" - "Анжи", "Лион" - "Виктория" ўйинлари бошланади!

"Валенсия" меҳмонда "Лудогорец" жамоаси дарвозасига учта тўп йўллади ва йирик ғалаба билан Испанияга қайтмоқда.

"Базель" - "Ред Булл" учрашувида ҳисоб очилмади. Жамоалар дастлабки баҳсда муроса кўчасини танлашди.

"Порту" - "Наполи" ўйини якунланди. Жексон Мартинезнинг ягона голи мезбонларга ғалабани тақдим этди.

- "АЗ Алкмар" - "Анжи" жамоалари бошланғич таркиби маълум бўлди! Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов асосий таркибда! Қолган бешта жуфтликлар: "Ювентус" - "Фиорентина", "Севилья" - "Бетис", "Тоттенхэм" - "Бенфика" ва "Лион" - "Виктория" учрашувидаги бошланғич  таркиблар билан пасроқда танишишингиз мумкин!

61`
Болгарияда "Валенсия" рақибини тор-мор келтирмоқда.

58` ГООООООООООООЛ! "Валенсия" "Лудогорец" дарвозасини учинчи бор ишғол этмоқда. Гол муаллифи - Сендерос!

56` ГОЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Порту" ҳисобни очмоқда! Гол муаллифи - Жексон Мартинез! "Порту" - "Наполи" 1:0!

54`
Бу сафар "Наполи" киритган гол ҳакамлар томонидан инобатга олинмади.

46
` Иккинчи бўлим бошланди!

45` Биринчи бўлим якунланди! Ҳозирча "Порту" - "Наполи"  0:0, "Лудогорец" - "Валенсия"  0:2, "Базель" - "Ред Булл"  0:0. Танаффус!

- Хабарга кўра, "Спорт" канали бироз сўнг, туннинг марказий баҳси "Ювентус" - "Фиорентина" ўйинини жонли олиб кўрсатади. Учрашув соат 01:05 да бошланади!

39` "Наполи" ҳужум ташкил этди. Лекин Игуаиннинг ҳаракатларини рақиб ҳимоячилари "ўқиб" қолишди ва хавфни бартараф этишни уддасидан чиқишди.

33` ГООООООООЛ! Яна "Валенсия" гол урмоқда. Бир киши кам бўлиб қолган испанлар рақибларини тинч қўйишмаяпти. Гол муаллифи - Феде.

32` Болгариядаги баҳсда кескинлик жуда юқори. Ҳакам футболчиларга бирин-кетин сариқ карточкаларни кўрсатиб чиқмоқда.

30` "Порту" кетма-кет ҳужумлар ёмғирини уюштирмоқда. Лекин бу ҳужумлар самарасиз якунланмоқда.

26` "Лудогорец" - "Валенсия" учрашувида четлатиш. Меҳмонлар аъзоси Сейду Кейта ўйинни 25-дақиқасида тўхтатишга мажбур. Ҳакам унга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди.

25` Бу пайтга келиб эса, "Порту" жамоаси киритган гол ҳакамлар томонидан инобатга олинмади.

- Бугун шунингдек, ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сураётган "Анжи" клуби Европа лигаси доирасида Голландиянинг "АЗ Алкмар" жамоаси билан кейинги босқич учун кураш олиб боради. Ушбу баҳс "НТВ-ПЛЮС Футбол" канали орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади. Ўзимизнинг "Спорт" телеканалимиз орқали ҳам 01:05 да бошланадиган баҳс кўрсатилиши кўзда тутилган. Ҳозирча қайси ўйинлиги аниқ эмас. Барча ўйинлар тафсилоти билан эса ушбу саҳифа орқали танишиб борасиз! Кузатиб боринг!

- Эслатиб ўтаман, айни пайтда Европа лигаси чорак финал дастлабки учта баҳси бўлиб ўтмоқда. Бу ўйинлар якунланганидан сўнг, яна бешта қизиқарли беллашувлар ўтказилади. Бу ўйинлар соат 01:05 да бошланади.


17` "Ред Булл" мезбонларни ўз ҳужумлари билан қийнаб қўймоқда. Учрашув кескин курашлар остида кечмоқда.

15` "Базель" - "Ред Булл" баҳсида футболчилар ўзаро тортишиб кетишди. Бу ўйин динамикаси жуда юқори. "Базель" футболчиси Ди ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

11` "Порту"нинг хавфли ҳужуми! "Наполи" посбони Рейнага тасанно! Жексонниг ажойиб зарбасини испаниялик дарвозабон чиройли сейви орқали бартараф этди.

10` Болгариядаги баҳсда мезбонлар тезкор гол ўтказиб юборишди. Қизиқ, болгар жамоаси вазиятни тиклай оларканми? "Лудогорец" Европа лигасини муваффақиятли тарзда ўтказаётган эди.

5` ГОЛЛЛ!  "Лудогорец" - "Валенсия" ўйинида ҳисоб очилди. Барраган меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди!

4` "Порту"  "Наполи" ўйинига мухлислар ташрифи мақтанарли даража эмас. Стадион ярми бўм-бўш! "Драгао" бугун ўзига ўхшамаган десак муболаға бўлмайди!

1` Учрашувлар бошланди!

- Саноқли дақиқалардан сўнг, "Порту" - "Наполи", "Лудогорец" - "Валенсия" ва "Базель" - "Ред Булл" жамоалари ўртасидаги баҳслар бошланади!

- Ассалому алейкум, қадрли футбол ишқибозлари. Бугун тунда Европа лигаси доирасидаги бир қатор қизиқарли футбол ўйинлари бўлиб ўтади. Яна бир неча дақиқадан сўнг, соат 23:00 да учта баҳс бошланади. Қолган жуфтликлар сал кейинроқ, соат 01:05 да старт олади. Ушбу ўйинларни онлайн трансляциясини шу ерда ўқиб боришнгиз мумкин. Хизматингизда, Шаҳбоз Беғамов бўлади. Яхши кайфият Сизни асло тарк этмасин!



Европа лигаси, 1/8 финал дастлабки учрашулар

"Порту" - "Наполи" 1:0  (тугади)

Гол: Ж.Мартинез (56).

"Порту" – Элтон, Мангаля, Майкон, Данило, Алекс Сандро, Режес, Куарежма, Дефур, Карлос Эдуардо, Варела, Ж. Мартинес.

"Наполи" – Рейна, Альбиоль, Бритос, Энрике, Гулям, Ревейер, Гамшик, Бехрами, Кальехон, Инсинье, Игуаин.

"Лудогорец" - "Валенсия" 0:3  (тугади)

Голлар
: Барраган (5), Феде (33), Сендерос (58).

"Лудогорец" – В. Стоянов, Минев, Барт, Мянтюля, Жуниор Кайсара, Эшпинью, М. Александров, Дьяков, Марселиньо, Вура, Безяк.

"Валенсия" – Диего Алвес, Барраган, Жоау Перейра, Сендерос, Матье, Фуэго, Бернат, Картабия, С. Кейта, Варгас, Пако Алькасер.

Огоҳлантиришлар: Перейра (16), Кайсара (32), Барраган (49), Эшпиньо (61).

Четлатиш: С.Кейта (25).

"Базель" - "Ред Булл" 0:0  (тугади)

 "Базель" – Зоммер, Сауро, Айети, Сухи, Ф. Деген, Дельгадо, Д. Деген, Штокер, Ди, Ф. Фрай, Сьо.

"Ред Булл" – Гулачи, Хинтереггер, Швеглер, Рамальо, Швенто, Ляйтгеб, С. Мане, Кампль, Ильзанкер, Жуль, Хонатан Сориано.

Огоҳлантиришлар: Ди (15), Хинтереггер (15), Мане (20), Сьо (23)


"АЗ Алкмар" - "Анжи" 1:0 (тугади)

Гол:
Йоханссон (27-пен)

"АЗ Алкмар":
Алварадо, Юханссон, Виергевер, Поулсен, Жеффрей, Неманья, Эльм, Стевен, Ортиз, Арон, Бееренс.

"Анжи": Кержаков, Ешченко, Гажибеков, Ангбва, Епуряну, Алмейда, Карлен, Одил Аҳмедов, Алиев, Бухаров, Смолов.


"Тоттенхэм" - "Бенфика" 1:3 (тугади)

Голлар:
Родриго (30), Луизао (58, 83), Эриксен (64).

"Тоттенхэм":
Льорис, Уалкер, Кабул, Вертонген, Наунгтон, Леннон, Паулиньо, Эриксен, Раньери, Адебайор, Кане.

"Бенфика": Облак, Луизао, Сикьера, Гарай, Перейра, Фейса, Аморим, Кардозо, Сулеймани, Мачадо, Маркович.

"Лион" - "Виктория Пльзен"  4:1 (тугади)

Голлар:
Хорава (2), Фофана (12,70), Лаказетти (53), Мвуэмба (61)

"Лион":
Лопез, Бисевач, Лопез, Дабо, Умтити, Фофана, Малбранке, Гоналонз, Мвуэмба, Лаказетти, Брианд.

"Виктория": Болек, Хубник, Лимберски, Прокаска, Чисовски, Хорава, Хорвац, Петрзела, Коварик, Колар, Станислав Тесл. 


"Севилья"  - "Бетис" 0:2 (тугади)

Голлар:
Баптистао (15), С.Севилья (77).

"Севилья":
Бето, Федерико, Наварро, Морено, Коке, Кристофоро, Ракитич, Иборра, Рейес, Мачин, Карлос Бакка.

"Бетис": Адан, Вила, Дамиен, Хорди, Каро, Н`Дайе, Хуанфран, Лорензо, Кедрик, Мартин, Баптистао.

"Ювентус"  - "Фиорентина"  1:1 (тугади)


Голлар:
Видаль (3), Гомез (79).

"Ювентус"
: Буффон, Касерес, Кьеллини, Огбонна, Исла, Видаль, Маркизио, Пирло, Асамоа, Жовинко, Освалдо.

"Фиорентина": Нето, Родригез, Ронкалья, Савич, Томович, Пизарро, Аквилани, Фернандез, Валеро, Иличич, Матри.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика