UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  5 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  3 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  10 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  7 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  25 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  1 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3

Европа лигаси. "Актобе" плей-оффда! Янгиликлар

Европа лигаси. "Актобе" плей-оффда!

Қозоғистоннинг "Актобе" клуби тунда Исландиянинг "Брейдаблик" клубини пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Европа лигаси плей-офф босқичига чиқишди.
Қозоғистонда ўтган ўйинда "Актобе" 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Жавоб ўйинида эса 27-дақиқада "Брейдаблик" сардори Финнур Маргейрссон ҳисобни очди. Ушбу ҳисоб бутун ўйин давомида ҳам, қўшимча 30 дақиқа давомида ҳам сақланиб қолди.

Ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Унда дарвозабонлар ўзини кўрсатишди ва атига учта гол урилди. Майдон эгалари сафида Рохде аниқ ўйнаган бўлса, қозоғистонликлар сафида Эмиль Кенжисариев ва ҳамюртимиз Темур Кападзе "нуқта"дан адашишмади - 1:2. "Актобе" кейинги босқичда!

Европа лигаси плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими 9 август куни Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган клублар Европа лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этишади. 



Брейдаблик Исландия – Актобе Қозоғистон 1:0 (1:0), пенальтилар серияси- 1:2 
9 август, «Лаугардалсвеллур»
Гол:
1:0 – 27 Маргейрссон.
Брейдаблик – Гуннлейфссон, Ингасон, Хрейдарссон, Трост, Йонссон, Людссон, Маргейрссон, Гардарссон (Роде, 73), Йоман (Вильхьяльмссон, 115), Хрейнссон, Адальстейнссон (Хельгасон, 83).
Актобе – Сидельников, Арзуманян (Балтаев, 115), Примус, Бадло, Кенжисариев, Темур Кападзе, Харабара, Мулдаров, Хайруллин, С. Ковальчук, Лисенков (Александр Гейнрих, 82).
Пенальтилар серияси: Ингасон (дарвозабон), Бадло (дарвозабон), Лидссон (дарвозабон), Хайруллин (дарвозабон), Йонссон (дарвозабон), Кенжисариев (гол), Рохде (гол), Темур Кападзе (гол), Троост (дарвозабон)
Огоҳлантиришлар: С. Ковальчук (44), Мулдаров (52), Адальстейнссон (58), Лисенков (60), Харабара (65).
Дастлабки учрашув: 0:1

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика