UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  2 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Евгeний Кочнев: "Агамуродовнинг мен ҳақимда айтганлари ёлғон" Янгиликлар

Евгeний Кочнев: "Агамуродовнинг мен ҳақимда айтганлари ёлғон"

Хабарингиз бор, мавсум якунида Тачмурад Агамуродов бошчилигидаги мураббийлар штаби "Бухоро" клубини тарк этди.
Мавсум якунлангандан сўнг Агамуродов берган интервьюсида жамоа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтган эди.

Бухорога ташриф давомида ушбу интервьюда номи тилга олинган футболчи Евгений Кочнев билан суҳбатлашдик.

"Мана шу ҳолат бўйича мен ўзимни фикримни айтадиган бўлсам, албатта вақт кўрсатади ва ҳаммаси аён бўлади. Кетма-кет охирги тўрт муваффақиятсиз учрашув борасида ҳам ўз фикрини билдириб ўтмагани қизиқ бўлибди. Бу борада мухлислар ҳам аллақачон билиб бўлди. Бир кун келиб ҳаммаси ҳақида айтиб ўтаман, лекин ҳозир вақти эмас. Мен ўзим ҳақимда айтадиган бўлсам, бу гаплар асосга эга эмас ва ҳеч қачон кимдандир мадад кутмайман. Мен ўзимга ишонаман."

"Бу мураббий вақтида ҳеч бир маҳаллий ёшларимиз тушмади. Мен билан бир вақтда олий лигада ўйнаб келган Шаҳзод Сулаймонов, Азизбек Муратов каби футболчиларни мавсум бошида майдонга тушиб келдик. Кейинчалик эса ҳеч қачон майдонда тушмади ва мавсум охиригача захира ўриндиғидан жой олди. Бу борада фақат менда шундай ҳолат бўлгани йўқку."

"Билмадим балки мураббий ёшларни ўйинидан қониқмагандир. Муносабат борасида бир нарса айтишга ожизман" - дея ўз фикрларини билдириб ўтади Евгений Кочнев championat.asia сайтига берган интервьюсида.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика