UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  3 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  5 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4

Евгений Гоголь: «Локомотив» бу йил ўтган йилгидан яхшироқ ўйнаши керак» Янгиликлар

Евгений Гоголь: «Локомотив» бу йил ўтган йилгидан яхшироқ ўйнаши керак»

Бугун «Локомотив» клуби аъзолари БААда ўтказилган икки ҳафталик назорат-синов йиғинини якунлаб, Тошкентга қайтиб келишади.
Абу-Дабида ташкил этилган йиғинга кеча Россия премьер-лигаси вакили «Урал»га қарши кечган назорат-синов учрашуви якун ясаб берди. Мазкур учрашувдан сўнг биз «Локомотив»нинг марказий ҳимоячиси Евгений Гоголь билан суҳбат уюштирдик. Қуйида ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- Женя, аҳволлар яхшими? БААдаги йиғин қандай кечмоқда? Машғулотларда асосан нимага эътибор қаратиляпти?

- Йиғин яхши ўтмоқда. Машғулотлар жараёнида асосан жисмоний тайёргарлигимизни оширишга эътибор қаратмоқдамиз. Очиғи, машғулотлардаги юкламалар натижасида оёқларимизда толиқиш сезилмоқда. Бу фойдамизга ишлаши шубҳасиз. Шунингдек, машғулотларда югуришга ҳам кўп эътибор қаратилмоқда. Асосий мақсад – жисмоний ҳолатимизни яхшилаш. Ўйлайманки, БААда ўтказилган ўқув-машғулотлар йиғинида янги мавсум учун етарлича куч тўплашга муваффақ бўлдик.

- Машғулотлар қандай режимда ўтказилмоқда? Кунига неча маҳалдан машғулот олиб боряпсизлар?
- Асосий гуруҳдагилар кунига икки маҳалдан шуғулланмоқдамиз. Баъзи футболчилар учун уч маҳал машғулотлар жорий этилган. Бу футболчилар жамоамизнинг декабрь ойидаги ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказиб юборишган. Улар эрталаб бадантарбия қилишади, кейин югуришади ва тренажёрда шуғулланишади. Мен ҳам жамоамизнинг декабрь ойидаги машғулотларини ўтказиб юборгандим. Шу сабабли дастлабки 8 кун эрталабдан туришимга тўғри келди. Охирги кунларда эса умумий гуруҳ билан бир хил режимда шуғулланяпман.

- Ҳозир амирликларда об-ҳаво қандай? Билишимча, куннинг биринчи ярмида ҳарорат 20 даражадан иссиқ бўлаётган экан, тўғрими?
- Йўқ. Об-ҳаво у қадар иссиқ эмас, нисбатан салқин. Фақат бугун ҳаво одатдагидан иссиқроқ бўлди. Умуман олганда Абу-Дабида ҳозир футбол ўйнайдиган ҳаво ҳукм сурмоқда. Бу эса чарчоқни тез енгишга ёрдам беради.

- Сўнгги икки рақибимиз – «Шахтёр» ва «Урал» жамоалари қайси жиҳатларда биздан устун экан. Умуман, сўнгги икки ўйин ҳақидаги фикрларингиз?
- «Шахтёр» маҳорат бобида биздан устун эканлиги барчага маълум. Уларни таркибида тўп сурадиган легионерлар фалон пул туришади, боз устига кўпчилиги бразилиялик футболчилар. Қолаверса, жамоа мунтазам УЕФА чемпионлар лигасида тўп суриб келади. Тўп билан ишлаш ва тактика борасида улар биздан анча ўзиб кетишган. Аммо, жисмоний тайёргарлик, физик кўрсаткичлар ва ўйинга ўзини бахшида этиш бобида биз бир сафдамиз, аниқроғи ушбу омиллар бўйича Украина чемпионига ютқазмадик ҳисоб. Ўйин давомида бизда ҳам имкониятлар бўлди. Агар ўйин охирида дарвозамиз томон пенальти бўлмаганида ёки Рахимов ҳамда Шевченколар бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланишганида эҳтимол ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. «Урал»га тўхталадиган бўлсак, Россия клубини маҳорат ҳамда футболчилар таркиби борасида биздан устун демаган бўлардим. Футболчилар бўйича олиб қарайдиган бўлсак, баъзи жиҳатларда рақибимиздан қизиқарлироқдек кўриндик. Фақат, уларда футболчилар танлови борасида имконият кўпроқ эди. Адашмасам йиғинда уларнинг сафида 35тача футболчи иштирок этмоқда. Ўзаро ўйинимиз давомида уларда 25тача футболчининг майдонга тушгани ҳам фикримни тасдиқлайди. Лекин, учрашув давомида уларга асло ютқазмадик. Голлар иккинчи бўлимда киритилди. Дастлаб Шевченко ҳисобни очган бўлса, кейин Шадрин устунлигимизни мустаҳкамлади.

- Сўнгги савол: «Локомотив»га келиб қўшилган футболчилар жамоани қанчалик кўчайтиришди? Бу йилги «Локомотив»ни ўтган йилги жамоадан кучли бўлади, дейиш мумкинми?
- Шак-шубҳасиз. Бугунги «Локомотив» ўтган йилгидан анча кўчайган. Биз бу йил ўтган йилгидан анча яхши иштирок этишимиз керак. «Бунёдкор»дан келган тўрт нафар янги футболчи, икки нафар легионер жамоамизни яхшигина кўчайтиришади. Ўтказилган ўйинларда кўрдикки, янги ўйинчилар ўз вазифаларини яхши, ақл билан бажаришади. «Қайрат», Хитой клуби, ҳаттоки «Шахтёр» билан ўйинларда улар ўзларининг нимага қодирлигини кўрсатишди. Тўғри, донецкликлар биздан анча кучли, улар майдонда ақлли ўйин кўрсатишади, маҳоарти ҳам юқори. Бироқ, агар Украина чемпионига қарши ўйин расмий мақомида бўлганида, ҳисоб қандай бўлишини айтиш қийин эди. Бу билан «Шахтёр»ни мағлуб этардик, демоқчи эмасман, лекин уларга осон бўлмасди. Хуллас, бу йил жамоамиз ўтган йилгидан яхшироқ натижа қайд этиши керак, деб ўйлайман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика