UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   2 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  24 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0

Эрматов Жанубий Корея - Бразилия учрашувини бошқаради Янгиликлар

Эрматов Жанубий Корея - Бразилия учрашувини бошқаради

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 12 октябрь куни Сеулда бўлиб ўтадиган Жанубий Корея ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувни бошқариб бориш учун таклиф олди.
Жанубий Корея Футбол Уюшмаси мамлакат миллий терма жамоасининг 12 октябрь куни Бразилияга қарши кечадиган халқаро ўртоқлик учрашуви учун ФИФА рефериси Равшан Эрматовни тайинланишини сўраб ЎФФга расмий хат билан мурожаат қилди. Ўз навбатида, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Жанубий Корея Футбол Уюшмасининг мазкур мурожаатини қондирди ва Равшан Эрматов 12 октябрь куни Жанубий Корея ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда бош ҳакам сифатида ишлайди.

12 октябрь куни Сеулдаги «World Cup Stadium» стадионида ўтказиладиган учрашувда Эрматовга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов ҳамда Баҳодир Қўчқоровлар ёрдам беришади. Учрашув Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика