UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  40 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   1 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  5 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  1 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Эркин Бойдуллаев: Менга хориждан таклифлар бўлгани рост Янгиликлар

Эркин Бойдуллаев: Менга хориждан таклифлар бўлгани рост

Биз давралараро танаффусдан фойдаланиб, “Насаф” футболчилари билан суҳбатлар уюштирмоқдамиз.
 Навбатдаги суҳбатдошимиз “Насаф” жамоасининг 20-рақамдаги марказий ярим ҳимоячиси Эркин Бойдуллаев билан бўлди. 

Суҳбатимизни ўқишдан олдин Эрикн Бойдуллаевнинг “Насаф” сафидаги фаолиятини акс эттирувчи қисқача статистикани ҳавола қиламиз:

2011 йилдан буён "Насаф" жамоаси аъзоси. Олий лигада жамоа сафида 53та ўйин ўтказиб, майдонда 4328 дақиқа ҳаракат қилган, 3та гол урган, 15 марта сариқ карточка олган.

Кўриниб турганингиздек, Эркинжон сариқлар бўйича жамоа сафида рекорд ҳам ўрнатган, саволларимизнинг бири ҳам шу ҳақда бўлди. Қуйида ўзаро суҳбатимизни ўқинг:

- Эркинжон келинг суҳбатимизни қанадай қилиб “Насаф” аъзосига айланганингиздан бошласак.

- Мени “Насаф”га ўтишим кутилмаган вазиятда содир бўлган, 2010 йил мавсум охирларида менга “Пахтакор” ва “Шўртан” жамоасидан таклифлар бўлаётган эди аммо уларга аниқ жавоб бермаган эдим ана шундай кунларнинг бирида менга “Насаф” клубидан қўнғироқ қилишиб, улар мени ўз сафларига қўшиб олиш ниятида эканликларини билдиришди. Тўғриси, бу таклиф менга ҳам маъқул келди. Чунки “Насаф” жамоаси 2011 йилги мавсумда ўз олдига ички чемпионатда ҳам агар имкон бўлса, хорижий мусобақаларда ҳам жиддий мақсадлар қуяётгани менга маълум эди. Шу сабаб, жамоага ўтишга рози бўлдим, шахсан Анотолий Демьяненко мени кўрикдан ўтказиб, жамоага маъқул келишимни айтди. “Насаф” жамоасига қўшилишим мана шундай бўлган.

- 2011 йилги мавсумда жамоада рақобат жуда кучли эди, сизни бирдан кетма-кет учрашувларда майдонда ҳам кўрмадик, рақобатдан қурқмадингизми, жамоага ўтганингизга афсусланмадингизми?


- Йўқ, бундай бўлмади, заррача бу менга салбий таъсир қилгани йўқ. Ўз устимда ишлашда давом этдим, асосий таркиб ўйинчиси бўлиш учун ҳаракат қилавердим, қолаверса жамоадаги муҳит ҳам ажойиб даражада эди.

- Сиз хозир “Насаф”нинг асосий марказий ярим ҳимоячиларидан бирисиз, ўзингизни бошка позицияда хам синаб кўришга уринганмисиз?

- “Насаф”дан олдинги жамоаларда чап қанот ҳимоясида ҳам ўйнаганман лекин “Насааф” жамоасида шу марказий ярим ҳимояда “ўрнашиб” қолдим, бу менга ҳам ёқади. Чунки марказий ярим ҳимоячи бир томондан жамоа ҳужумчилари билан ҳимоячилар ўртасидаги воситачи бўлса, иккинчи томондан рақиб жамоани ҳужумларини бузувчи ва уларнинг ҳужумига биринчи қарши чиқадиган жуда маъсулиятли позиция ҳисобланади агар рақибнинг ҳужуми марказ орқали ташкил этилаётган бўлса.

- Эркинжон сиз “сариқлар” бўйича “Насаф”нинг “чемпиони” саналасиз, бу ўйиндаги вазиятдан келиб чикадиган холатми ёки ўзингиз шундай қуполлик ишлатиб турасизми?

- Бу йил унча кўп сариқ олганим йўқку (кулиб), йўқ мен ўзимни қупол ўйинчи деб ҳисобламайман, бу кўпинча ўйиндаги вазиятдан келиб чиқади. “Насаф” жамоасига ҳар қандай жамоа бошқача тайёргарлик кўради, ўйинларни кузатиб бораётган бўлсангиз, кўпгина вазиятларда тўп учун кураш марказда рўй беради, тўғри баъзан курашга киришиб кетиб, қуполлик қилиб қўйганимни сезмай қоламан. Фаолиятим даврида бир марта жамоамни қизил карточка олиб жуда оғир вазиятга ҳам солиб қўйганман. Бу Таиланднинг “Чонбури” жамоасига қарши сафардаги учрашувда бўлган. Кейин Қаршида бўлган жавоб учрашувида ҳам майдонга туша олмаганман. Мана шунда очиғи руҳан жуда қийналганман.

- Сизни кучли зарбага эга ўйинчи сифатида биламиз, аммо сиз дарвозага камдан-кам зарба берасиз, нега?


- Менга жамоамиз мураббийи ўз позициямда ўйнашимни доимо таъкидлайди. Агар олдинга ўтиб кетсам бўшлиқ пайдо бўлиши мумкин. Мана шу кўрсатмани тўлиқ бажаришга ҳаракат қиламан. Ўзингизга маълум майдон марказидан дарвозага тўғридан-тўғри зарба бериш бу кўп ҳам фойда беравермайди. Қолаверса сизни кучли зарба беришингизга рақиб ҳам имкон бериб қўймайди. Лекин учрашувда шундай имкон пайдо бўлса, бундан фойдаланишга уриниб кўраман.

- Сизга хорижий клублардан таклиф тушган деб эшитганмиз, бу қанчалик тўғри?


- Бу эшитганингиз тўғри, ўтган йилги мавсумда менга Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” клубидан таклиф бўлди, улар шартнома ҳам таклиф қилишди аммо мен учун ўша пайтдаги мураббий музокара олиб борган, музокара жараёнидан хабарим йўқ, оқибатда жим бўлиб кетишган. Бундан ташқари ҳам қизиқишлар бўлди, масалан шу йил Озарбайжон клубиларининг биридан таклиф бўлди, лекин у ерга боришни ўзим ҳоҳламадим.

- Бу йилги мавсумда “Насаф”нинг совринлардан бирини қўлга киритишида сизнингча имконияти қай даражада?

- Очиғи бу йилги мавсумда жамоамиз аъзолари ўртасидаги кайфият ажойиб даражада ҳамма бир-бири билан жуда аҳил. Улар жуда қаттиқ меҳнат қилишаяпти. Ҳар бир учрашувга фақат ғалаба қилиш иштиёқида майдонга тушаяпмиз. Мураббийимиз Рўзиқул ака ҳам мураббийликдан ташқари ҳақиқий руҳшунос ҳам, у киши йигитларимизни олға бошлай олиш хислатига эга, у кишининг ҳаракатлари эвазига жамоада ўзига хос характер пайдо бўлди. Жамоамиз бир мақсад учун жипслашишга доимо тайёр. Шундан келиб чиқиб, жамоамизни жорий йилдаги мавсумда совринларнинг бирини қўлга киритишига имкони катта деб ҳисоблайман. Умид қиламанки, мухлисларимиз иккинчи даврада жамоамиздан бунданда мазумунли ўйинларни кўриш бахтига муяссар бўлишади.

- Эркинжон бизга маълум ҳозир турмуш ўртоғингиз билан бир ўғил фарзандни тарбиялаб вояга етказмоқдасиз, айтингчи ўғлингизни ҳам футболчи бўлишини ҳоҳлайсизми?

- Бизни оиламизда ким қандай касб эгаси бўлиши мажбурланмаган. Насиб бўлса, фарзандим ҳам келажакда футболчи бўламан деса, қаршилик қилмайман ёки футболчи бўласан деб, мажбур ҳам қилмайман. Унинг қайси касб соҳиби бўлишини ўз ихтиёрига қўйиб бераман. Энг муҳими яхши инсон бўлса бўлди.

- Мухлисларга яна айтадиган гапларингиз борми?


- “Насаф”нинг ажойиб мухлислари бор, биз улар учун ўйнаймиз. Уларни хурсанд қилишни ҳоҳлаймиз. Шунингдек уларни қўллаб-қуватлашига муҳтожмиз ҳам. Мен мухлисларимизга мустаҳкам соғлик тилаб, уларни доимо ўйинимиз пайти биз билан бирга бўлишларини сўраб қоламан.

Биз ҳам сайтимиз орқали “Насаф”нинг барча мухлислари номидан Эркин Бойдуллаевга суҳбати учун катта ташаккур айтамиз. Эркинжонни “Насаф” мухлислари жуда севишади ва ҳурмат қилишади. “Насаф”нинг ютуқлари учун қилаётган меҳнатларини қадрлашади. Умид қиламизки, жамоамизнинг Эркин Бойдуллаев иштирокидаги чиройли ўйинларни кўплаб кўрамиз ва энг катта ютуқларини биргаликда нишонлаймиз!

Суҳбатни Ренат Эрназаров олиб борди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика