UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов таклиф қилишга тайёр  0 16:25Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  26 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1

Эрик Геретц ишдан бўшагани йўқ Янгиликлар

Эрик Геретц ишдан бўшагани йўқ

Бугун Россиянинг футболга оид баъзи сайтларида Қатарнинг “Лахвия” клуби бош мураббийи Эрик Геретц ишдан кетгани тўғрисида хабарлар чиқди.
Лекин бизга маълум бўлишича, бельгиялик мураббий ишдан бўшагани йўқ.

Хабарингиз бор, бугун Осиё чемпионлар лигасининг 5-тур баҳсларига старт берилади. “Лахвия” бу турни ўз майдонида “Ал Айн”га қарши ўтказади. Кеча бўлиб ўтган ўйинолди матбуот анжуманида шахсан Геретцнинг ўзи иштирок этди ва бўлажак баҳс хусусида ўз фикрларини билдирди.

Тўғри, айни пайтда “Лахвия”нинг ОЧЛдаги ишлари ҳеч юришмаяпти. Жамоа тўртта ўйиндан сўнг тўрт очко жамғарган ҳолда охирги ўринда боряпти. Аммо яқинда бу клуб Қатар чемпионлигини қўлга киритди. Иккинчи ўринни эса “Бунёдкор”нинг гуруҳдоши “Ал Жаиш” эгаллади. Эслатиб ўтамиз, Эрик Геретц тўрт йилдан бери “Лахвия”ни бошқариб келяпти ва жамоага учинчи марта чемпионликни олиб берди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика