UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  0 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  7 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  14 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9

Энди нима бўлади ёки нима қилиш керак? Янгиликлар

Энди нима бўлади ёки нима қилиш керак?

“Нима учун ёзмаяпсизлар”? Бундай хатларга тўлиб кетди, сайтларнинг почталарида-ю, журналистларнинг твиттерларида. Спорт ТВни ахборот бўлимига келаётган қўнғироқларни адоғи йўқ.
Радиода ҳам ҳудди шундай. Агентларимизни “невидим” қилиб олдик. Вацап учун 3g ўчиқ. Ҳуллас у бўлди, бу бўлди 5 кундан кейинги хабар шу бўлди!

Табиийки ўқувчилар учун энди журналистларни фикри қизиқ бўлади. Ҳар ким ўз фикрини билдиради. Мен фикрларимни қисқа қиламан. Вьетнам ва Гонконг терма жамоаларига қарши олдимизда ўта муҳим ўйинлар турибди. Афсуски, энди бу терма жамоаларга қарши ўйинларни ўзимиз учун муҳим деб биляпмиз. Энди Миржалол Қосимов “Бунёдкор”дан кетиши керак, керак бўлса шу бугун ариза ёзиши лозим! Ҳимоямизда парокандалик юз бераётган пайтда, Тошкент – Пекин йўналиши бўйлаб чипта олиб Камолиддин Тожиев ва Шавкат Муллажонов иштирокидаги ўйинларни кўриши керак. У ердан қайтиб Қозонга, Вагиз Галиулин олдига бориб келса ҳам чакки бўлмас эди. Вагиз қанотда техника билан ўйнаш борасида, айни пайтда энг зўр футболчиларимиздан бири ҳисобланади. Ёки бўлмаса Баҳодир Насимов гол уриши учун қандай тактика танлаш лозимлигини кўриш керак. Бундан буён футболчилар билан чиройлироқ хайрлашиш керак. Биттада қариялардан воз кеча олмаймиз. Аммо уни ол, буни ол деб ҳам буйруқ бера олмаймиз. Лекин Гейнрих захира ўриндиғига бўлса ҳам керак! Авлодлар алмашинуви қилиш учун вақт керак, уни бир уринишда амалга ошириб бўлмайди. Керак, керак деявериб асабларимиз бузилиб бўлди, бизга ЖЧ керак!

Матбуот анжуманида янги қон ҳақида гапирилди. Янги қон, бу тизимни ўзгартириш дегани. Мана энди Миржалол Қосимовдан ёрдамчиларига ва марказ томон қаттиқ қўлликни кутамиз. Янги қонга улар ҳам киришади. “Раз” терма жамоани ЖЧ-2018га тайёрлар экан, Қосимов марказдан 2015-17 йиллар учун аниқ ва тиниқ дастурни талаб қилсин. Агар марказ дастурни тайёрлай олмаса, марҳамат ... Жамоа мағлубиятга учраса беркиниб, ғалаба қозонса биринчилардан бўлиб мукофот олиш учун югурадиган профессорлар ўрнига, рақиб жамоасини “чотки” қилиб “анализ” қилиб бера оладиган ҳориждан мутахассис олиб келишимиз мумкин. Ўзимизникини қўйишдан наф йўқ. Кўрдик, Иорданияни қандай ўрганишганини. Яна тўрт йилни ким қандай кутиб олади, Ҳудо билади! Бу сафар БАА, Қатар, Иордания, Саудия Арабистони ва Хитой терма жамоалари ҳам жиддий рақиблар қаторига қўшиладилар. “Трали-вали” тугади! Кейин яна бир гап, Осиё Кубогини ЖЧга тайёргарлик деган бўлар бўлмас гапларни йиғиштирайлик. Осий Кубогини қўлга киритсак, меҳнат қилдик, кирита олмасак тайёргарлик бўлди деган чўпчакларни эшитадиган ёшдан ўтганимизга анча бўлди.

Ўзбекистон “Пахтакор”, “Бунёдкор” ёки “Локомотив”дан иборат жамоа эмас. Қолган 11та жамоага ҳам назар ташлаб туриш керак. Бизда ўла қолса, Рўзим Аҳмедов ёки Воҳид Шодиев МТЖда ўйнайман деб ўйламайди. Ковалёв деган ҳимоячи ҳеч бўлмаса орзу ҳам қилмайди. Ўз навбатида мураббий ҳам бир қолипга тушиб қолган. Мураббийни вилоят бўйлаб кезиши, янги-янги истеъдодларни топилишига ёки тур ўйинларида ўйинчиларни МТЖ мураббийи олдида янада жиддий ўйнашига олиб келади. Ҳозир 3та жамоа футболчиларидан бошқа жамоа аъзолари учун МТЖ йўлида узун давон бор. Ё пойтахтга ўт, ё сехрли балиқ тутиб легионер бўл. Бўлмаса сени мураббий кўрмайди! Гадоев қаердан чиқди? Алексей Евстафеев янги тузилган ёшлар терма жамоаси учун уни жамоасига жалб этди. Бунгача на Тошев, на Бердиев, на Қосимов бу футболчига жиддий аҳамият берган эди. Бундай футболчиларимиз қанча?

Мухлисларни футболдан кўнгиллари совиб бўлди. Энди уларда умид учқунларини уйғотиш осон бўлмайди. Кўрамиз, кутамиз, кузатамиз! Биз эса бошқа ёзмаймиз! Яна бир бор қайтариб ўтаман, Вьетнам билан ўйинга қадар, МТЖ борасида биронта таҳлилий мақола кутманг! Асабингизни ҳам бузманг, оилангиз учун кераксиз! Ота-онангиз учун Сиз ҳаммадан ҳам қадрли инсонсиз. Фарзандингиз учун энг яхши отасиз! Улар учун ўз асабингизни асранг!

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика