UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38ЖЧ-2018 саралаши. Англия - Европада гол ўтказмаган ягона жамоа  0 04:52Вератти: “Буффон мен билан “Юве” ҳақида гаплашгани йўқ”  10 04:41Блинд Голландии терма жамоасидан истеъфога чиқарилди  11 04:31ЖЧ-2018 саралаш босқичи. Руминия Дания билан дурангга имзо чекди, Полша сафарда Черногориядан устун келди ва бошқа натижалар  1 04:25Ҳозирги Германия термаси - жамоа тарихдаги энг яхшиси  2 23:36ЖЧ-2018 саралаши. Англия, Чехия, Германия ва Арманистонда ғалаба  17 23:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  7 22:36Сами Хедира: “Ювентус”да футболчи сифатида ўсдим”  10 22:1434 ёшли Дефо тўрт йиллик танаффусдан кейин гол урди  15 21:47Ндиди: "Раньерининг кетишини "Лестер" футболчилари истаганини эшитиш ёқимсиз"  1 21:16Маццоне: "Менга ҳеч қачон Спаллетти ёқмаган, у доимо келишмовчиликлар келтириб чиқарган"  2 20:58Суннатилла Мамадалиев: “Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз”  0 20:51"Қўқон-1912": Термиздаги ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 20:45Скоулз: "Руни бошқа инглиз клубига ўтишини истамайман"  3 20:41"Нефтчи": “Қўқон-1912″га қарши баҳснинг бошланиш вақти маълум  23

16 апр 18:01
Янгиликлар

"Эль Классико". Испания кубоги финали превьюси

Мавсумдаги учинчи "Эль Классико". У Криштиану Роналду ҳамда Валдессиз ўтади. Каталонияликлар кетма-кет икки мағлубият ва Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетгани учун айбини ювишга уринса, мадридликлар азалий рақибига яна бир марта мағлуб бўлмаслик учун бор кучи бимлан ҳаракат қилади. "Копа дель Рей" бу сафар ҳар икки клуб учун ҳам ҳар доимгидан-да муҳим.
Бошланиш вақти: 00:30 (Тошкент вақти билан)
Ўтказилиш жойи: Валенсия, "Эстадио де Месталья".

Бу учрашувда жамоалар шунчаки соврин учун майдонга чиқмайди. Ҳар иккиси бугун тунда мавсумни қутқариб қолиш имконини берувчи омадли чипта учун курашади, десак ҳам хато бўлмайди. Чунки икки испан гранди ҳам мавсумда мутлақо совринсиз қолиб кетиши эҳтимоли мавжуд. Бугунги ғалаба уларга нафақат мавсумнинг қолган қисми учун рухий кўтаринкилик, балки совринсиз қолиб кетишдан ҳам қутилиш имконидир. Ахир  Мадриднинг "Атлетико"си Мартино ва Анчелотти жамоаларини Испания чемпионлигидан айриши жкда ҳам мумкин.

"Барса" ва "Реал" Чемпионат доирасида икки бор ўзаро тўқнишиб бўлди. Ҳар иккисида ҳам "кўк-анорранглар" "қироллик клубини" мағлуб этди - 2:1 ва 3:4. Сўнгги "классико"да футболдаги ҳамма нарсани кўриш мумкин эди: еттита гол, учта пенальти, қизил карточка...


Жамоалар ҳолати

"Барселона"

"Атлетко"дан мағлуб бўлиб (1:0), Чемпионлар Лигасининг чорак финалида ўз юришини тўхтатганидан кейин, "Барса" кутилмаганда "Гранада"га ҳам мағлуб бўлди ва мамлакат чемпионлиги учун имкониятларини кесин пасайтириб юборди. Шу сабабли ҳам Херардо Мартино учун бугунги кубок финали ягона қутқарув кемаси вазифасини бажариб бериши мумкин. Татадан ғалабадане бошқа нарса кутилмаяти ҳам.

Каталонияликлар бу ўйинга анча ёмон формада етиб келяпти. Сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсизликдан кейин испан матбуоти "Барса" футболчиларига бирдамлик ва мотивация етшмагани ҳақида, Мартино энди футболчиларга ғалабага нисбатан чанқоқни уйғотиши кераклиги ҳақида ёзди. "Мадрид" эса бу ишни амлага ошириш учун энг мақбул рақиб.

Таркибдаги ҳолати



Бироқ "Барселона"нинг муаммолари шундангина иборат эмас.

Валдес, Дос Сантос ва Куэнканинг қайдномага киритилмаслиги аниқ.Шунингдек ҳимоя чизиғида ҳам етарлича муаммолар бор. Херард ПИке (сон) ва Карлес Пуйолнинг (тизза) жароҳатлари жамоа ўйинига анчадан бери салбий таъсир ўтказиб келяпти. Унинг устига Бартранинг ҳам жароҳатлангани кталонларни биргина марказий ҳимоячи билан қолдирди. Юқлрида таъкидланган футболчиларнинг майдонга тушиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бироқ катта сўроқ остида.

Айрим нашрлар тахминига кўра жамоа сардори Пуйол майдонга тушиши мумкин ва тахминий таркиб қуйидагича кўриниш олади.



"Реал Мадрид"

"Реал" 33 турдан кейин чемпионатда 79 очко билан турнир жадвалининг иккинчи поғонасидан жой олган ва пешқадам "Атлетико"дан уч очко ортда қоляпти. "Қироллик клуби" учун жуда муҳим ва қийин палла бошланяпти. Чемпионлар Лигасида улар "Бавария"га қарши икки ўйин ўтказиши керак. Ундан ташқари Ла Лигада ҳам Чемпионлик учун курашни давом эттиряпти.

"Барселона"дан фарқли равишда "Реал" Чемпионлар Лигаси ярим финали масалаини ўз фойдасига ҳал қила олгани билан бир қаторда, чемпионат сўнгги турида "Альмерия"ни йирик ҳисобда қийинчиликсиз мағлуб этди. Айни вақда "Реал" психологик томондан анча яхши ҳолатда.

Бироқ букмейкерлар бу ўйинда барибир каталонияликларни фақорит ҳисобламоқда. Балки бунга "қаймоқранглилар"нинг Мартино жамоасига қарши аввалги икки ўйиндаги мағлубият сабабдир, балик бугун Криштиану Роналдунинг майдонга тушмаслиги боисдир. Дарвоқе, айнана мана шу оҳирги фактор ўйинга катта таъсир ўтказиши мумкин.

Карло Анчелоттининг бахтига Иско сўнгги вақтларда, португалиялик юлдуз майдонга туша олмаётган бир паллада ажойиб ўйин кўрсатяпти. У "Реал Сосьедад" ва "Алмерия"га қарши ўйинларда ўз вазифасини қойилмақом даражада уддалади. Бугун унга кўп нарса боғлиқ бўлади.

Таркибдаги ҳолат

Криштиану Роналдудан ташқари Карло ота Хесе ҳамда Марсело хизматларидан ҳам фойдалана олмайди. Оғир жароҳати сабаб мавсумнинг ярмидан кўп қисмини ўтказиб юборган Сами Хедира яна машғулотларга киришган. Аммо финалда майдонга тушиши қийин унинг.



Аброр Қодиров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди
Кеча Малайзияда Сурияга қарши ўйин ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси...  209
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  530
Сурия - Ўзбекистон "Instat" таҳлилида
Жаҳон футболида етакчилик қилаётган "Instat" ташкилоти...  135
Яхши ҳам Равшан Эрматов бор...
ЖЧни ҳеч бўлмаса у киши учун кўрамиз деймизда... Яна математика?...  122
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: