UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  6 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Эдгар Гесс: "Майдоннинг ҳолати комбинацион ўйин намойиш этишга ҳалақит берди" Янгиликлар

Эдгар Гесс: "Майдоннинг ҳолати комбинацион ўйин намойиш этишга ҳалақит берди"

Кеча "Бухоро" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг сайтимиз ходимлари "Бухоро" бош мураббийи Эдгар Гессдан интервью олишди:
- Эдгар Яковлевич,авваломбор ўта муҳим ғалаба билан табриклаймиз.
- Раҳмат. Мухлисларни табриклайман!

- Ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
- Майдоннинг ҳолатини кўрдингизлар, майдоннинг ҳолати биз режалаштирган комбинацион ўйин намойиш этишга ҳалақит берди.Тошкентда биз сунъий майдонларда ўйнадик, ўзимиздаги майдонлар ҳали тайёр эмас. Бугунги ўйинимиз яхши ўйинларимиздан бири бўлди деганлар янглишади. Йуқ, бизнинг жамоа комбинацион футболни ҳуш кўради, тўп билан купроқ муомала қилишни ёқтиради. Бугун майдон бунга имкон бермди. Бунақа майдонда биз ўз тактикамизга ўзгартириш киритдик. Бу учрашувда барча гувоҳ бўлди, бизда имкониятлар кўпроқ бўлди, кўпроқ ҳужум ва зарбалар биз томонимиздан ташкил этилди, мен ўйлайман-ки,биз ҳаққоний ғалабани қўлга киритдик.

- Футболчиларингиздан кимни алоҳида курсатган бўлар эдингиз? Кимнинг ҳаракатлари кўпроқ маъқул бўлди?

- Кимни ажратиб кўрсатаман? Гол урган Бобоқуловни кўрсатсам, ҳимоячиларимизчи? Улар эмас-ми, рақиб ҳужумларига барҳам бериб келганлар? Ғалаба қозонган жамоадан ҳеч бир футболчини ажратиб кўрсата олмайман. Бугун бутун бир жамоа коллектив ўйин намоиш этди ва майдонда барча бирдек фақат кураш олиб борди. Футболчиларимизнинг барчасида жанговор руҳ юқори нотада бўлди.

- Меҳмонларга қандай таъриф берасиз?

- Улар ҳам курашишди, ҳаракат қилишди. Жамоанинг таркибида кўплаб ташрибали футболчилар жамланган. Биз бу жамоага на жисмоний томондан, на тактик томондан, на якка курашларда ютқазмадик. Қарши ҳужумларда эса биз мазмунлироқ ҳаракат қилдик. Буни барча кўрди.

- Купчилик мухлислар Андрей Акопянцнинг сал аввалроқ майдонга тушишини кутишганди, лекин у фақат сўнгги дақиқаларда майдонга тушурилди. Бу нима билан боғлиқ?
- Биринчидан, у жамоа йиғинларига кеч киришди, иккинчидан у бунақа майдонларда ўйнамаган, учинчидан ўйинимиз шундоқ ҳам яхши чиқаётган эди. Уни барвақтроқ тушуриб таваккал қилиш нотўгри бўлар эди. У ёки ўйинга киришиб кетар эди ёки йўқ. Бор нарсани бузиб қуйиш ҳеч гап эмас. Мана ёш футболчи Равшан Асланов ва Элёр Акбаровларни майдонга барвақтроқ тушурдик улар тезда киришиб кетишди. Акопянцнинг позициясида сал қийинроқ, ҳужумчи ортида ҳаракат қилиш қийин, чунки тўрт тарафдан сени рақиб қуршаб туради.Шу вазиятга баъзи футболчилар ўйинга мослаша олмай қоладилар.

- Дарвозабонимиз масаласига келсак, бизнинг фикримиз-ча,Турдалиев тўпга чиқишда баъзи хатоларга йул қуймоқда? Сиз нима деб ўйлайсиз?

- Йўқ. Мен ундай ўйламайман. Бугун у тўпларни мушти билан уриб чиқаришга ҳаракат қилди. Эсдан чиқарманглар,бугунги тўплар траекторияси ностандарт бўлди, бунга албатта майдон ҳолати сабабчи.Тўпни қўлида ушлаб қолишга интилган дарвозабон кўпроқ  хато қиларди бу вазиятда. Унга эътирозим умуман йўқ, бугун ўзига ишониб ҳаракат қилди.
Бизда иккинчи дарвозабонимиз ҳам бор - Корнейчук. Лекин у бугунги кунда психологик тайёр эмас.

- Келаси ўйинларда жароҳатланган футболчиларимиз, Квесиешвили ва Ваҳобовларни майдонга чиқиш эҳтимоли борми? Жароҳати тузалиб қолдими?

- Жамоамиз ғалаба қозоди,бу вазиятда бир гап айтиш қийин. Лекин Ваҳобов тузалишга яқинроқ. Мана бугун икки ҳужумчимиз ҳам яхши ҳаракат қилишди, бухоролик Фирдавс Асадов ва Бобоқулов. Бу ҳужумчилар барчаси бир-бири билан жиддий рақобатни вужудга келтиришмоқда.

- Энди ҳакамларга ўтсак. Бугун стадиондаги мухлислар Коваленконинг баъзи-бир қарорларидан очиқчасига ўз норозиликларини намойиш этишди. Жумладан Фирдавс Асадовнинг дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб боришида, жарима майдони ичида меҳмонлар ҳимоячиси билан тўқнашувда йиқилиши?

- Биласизми, мухлис бир томондан кўради, ҳакам эса ўша вазиятга яқинроқ бўлади. Мен очиғи бу вазиятни яхши кўра олмадим. Чунки Фирдавснинг ортида ҳимоячи турган эди ва бу вазиятда ҳимоячининг ҳаракатларини унинг ортидан туриб пайқаш қийин. Ҳа, у ерда қанақадир кураш кечди, кимдир менга фарғоналик футболчи қўлини ишга солганини айтди. Лекин вазият ўтиб кетди.

- Келаси рақибимиз "Навбаҳор", бугун бу жамоа ўз уйида мағлуб бўлди. Энди наманганликлар бор кучлари билан ғалаба илинжида ташриф буюришади. Нима деб ўйлайсиз, бизга келаси ўйин бугунгисидан ҳам оғирроқ бўладими?

- Албатта, улар ғалаба илинжида келишади. Бир нарсани айтаман бизга қийинроқ эмас, лекин бугунгидай қийин бўлади.Турли сайтларда ўқиган бўлсангиз керак, "Нефтчи" мутасаддилари Бухородан камида очко олиб кетишни юз фоиз кафолат билан айтишган эди. Улар бизни ўта бўш жамоа деб ўйлашди ва янглишишди. Албатта йиғинларда биринчи лига вакилларига имкониятни бой бердик, дуранглар қайд этдик ва табиийки, рақиб шундай хулосага келган. Лекин биз йиғинда оғир машғулотлардан 1-2 соат ўтиб майдонга чиқар эдик.Футболчиларимиз ўзлари келиб айтишди, биз бунақанги оғир машғулотларда ҳали қатнашмаганмиз деб. Бугунги ўйинда шу оғир машғулотлар бизга қўл келди, биз меҳмонларга нисбаттан жисмонан анча устун эдик.

- Қизиқарли суҳбатингиз учун раҳмат.

- Сизларга раҳмат! Мухлисларимизни менинг номимдан табриклаб қўйинглар.Сайтларингизга ривож тилайман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика