06 mar 20:10
News

Эден Азар: "Жароҳатим жиддий эмас экан"

"Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар Белгия терма жамоаси таркибида Кот-д`Ивуарга қарши ўйин давомида олган жароҳати у қадар жиддий эмаслигини таъкидлади.
Оёғим ҳали ҳам оғрияпти. Бироқ "Тоттенхэм"га қарши ўйингача майдонга қайтаман деб умид қиламан. Ўйинни илк дақиқалариданоқ менга жароҳат етказишга уринишгани ҳайрон қолдирди. Яхшики, жароҳат жиддий эмас экан. Кот-д`Ивуарга қарши ўйинни охиригача ўйнай олганимдан хурсандман", дея Азардан Het Laatste Nieuws нашри иқтибос келтирмоқда.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook