Latest news

00:30Брендомания. Эл-Классико қайси йўл билан ЛаЛигага бўлган қизиқишни орттиряпти (тўлиқ)13 00:23Англия. Варди «Манчестер Сити»ни «ёрварди»51 00:23Чемпионат Англии. Варди обыграл «Манчестер Сити»1 00:15"Реал Мадрид" – "Депортиво". Таркиблар маълум71 00:03Франция. Фалькаонинг учта голи «Бордо»ни таслим қилди18 00:03Чемпионат Франции. «Монако» разгромил «Бордо» 0 23:55Арсен Венгер: "Жиру "Арсенал" билан шартномасини узайтиришини истайман"6 23:27Olamsport: Ригада боксчиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқдалар, Дўсматов йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф қилинди ва бошқа хабарлар0 23:00"Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" Хавьер Эрнандес учун курашга қўшилди30 23:00"Тоттенхэм" и "Ливерпуль" поборются за Хавьера Эрнандеса0 22:42Расмга изоҳ беринг 58 22:42«Милан» Тевесга қизиқиб қолган2 22:42«Милан» интересуется Тевесом0 22:30ВИДЕО. "Бавария" - "Вольфсбург" 5:00 22:21Испания. «Реал Сосьедад» «Валенсия»дан устун келди1

08 feb 11:17
News

Эден Азар: "Месси ва Роналду каби супер юлдуз бўлмоқчиман"

"Челси" сафида ажойиб ўйин кўрсатиб, кўплаб футбол иҳлосмандлари кўнглидан жой олаётган футболчилардан бири белгиялик Эден Азар саналади.
23 ёшли иқтидор эгаси келажакда жаҳон даражасидаги юлдуз бўлишни исташини ва Месси, Роналду каби хурматга эришиш  ниятида эканини айтиб ўтди.

"Месси ва Роналду  жаҳондаги энг зўр футболчилар. Уларни ҳамма хурмат қилади ва ўйинларини севиб томоша қилади. Мен ҳам ўз устимда кўпроқ ишлаб, ушу икки футболчилар даражасига етмоқчиман. Бу шунчаки орзу эмас. Мен олдимга қандайдир мақсад қўйсам, ҳар доим ўша мақсадимга эришаман. Жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлишга ахд қилдим. Аммо шуни ҳам яхши тушунаманки, бу осон эмас. Ушбу ниятимга етишим учун қаттиқ меҳнат қилишимга тўғри келади. Лекин мен меҳнатдан чўчимайман. Ишонаманки, яқин йиллар ичида жаҳоннинг энг зўрлари қаторида бўламан", - деди белгиялик футболчи.

Азар ушбу ниятига етиш йўлида аста-секин олға қадам ташлаб бормоқда. Футболчи "аристократлар" сафида Премьер-лигада 24 та ўйин ўтказиб 9 та тўп киритишга муваффақ бўлди. Аммо у бундан-да кўпроғини истамоқда. Кўрамиз, унинг дунёдаги энг яхши футболчи бўлиш нияти амалга ошармикан…
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook