UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   0 01:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" "Ювентус" устидан ғалаба қозонишмоқда (онлайн ҳисоб)  37 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  4 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  1 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

ЕЧЛ, ярим финал. Бугунги даҳшатли жанг: "Реал" - "Бавария" Янгиликлар

ЕЧЛ, ярим финал. Бугунги даҳшатли жанг: "Реал" - "Бавария"

Европа Чемпионлар лигаси ярим финалидаги энг катта тўқнашув "Реал" - "Бавария" ўртасидаги баҳснинг дастлабки беллашуви бугун Мадридда бўлиб ўтади.

Бу қарама-қаршилик ажойиб муҳит ва супер даражадаги икки ўйин билан ўтиши аниқ. "Реал" ва "Бавария" жамоаларининг ўзаро ҳар қандай учрашувлари ҳақиқий футбол спектаклига айланиб кетади. Бу эса Чемпионлар лигаси. Ярим финал босқичи. Ўртага финал чиптаси қўйилган. Ғолиб жамоа Португалия пойтахтига боради ва бош соврин учун ўз омадини синаб кўриши мумкин бўлади. Аслида ушбу жамоаларнинг тўқнашуви мухлисларга қувонч улашган бўлса, ЕЧЛ ярим финалида учрашиб қолишгани янада хурсанд қилган бўлиши табиий. Тўғри, финалда ўйнашганида балки янада қизиқарлироқ бўлиши мумкинмиди дейиш мумкин. Аммо бир нарсаси борки, яъни ярим финалда иккита чиройли ўйин гувоҳига айланиш имконияти пайдо бўлган. Финал эса биласиз, бир ўйиндан иборат бўлади. Шуни ҳисобга оладиган бўлсак, ярим финал бир-бирларига қарши дуч келиб қолишгани бир томондан яхшироқ бўлган бўлиши ҳам мумкин. Бугун ушбу жамоаларнинг ярим финалдаги илк ўйинлари Испания пойтахтида бўлиб ўтади. Мадриддаги баҳсда мезбонлар иложи борича яхшироқ натижани қайд этиб, Мюнхенга ишончлироқ ҳисоб билан боришни кўзлашмоқда. Немис клуби эса сафардаги ижобий натижа орқали ўз уйларида бўлиб ўтадиган жавоб баҳси олдидан имкониятларини яхшилаб олиш илинжида ҳаракат қилишади. 


Чемпионлар лигасининг ушбу босқичида, янаям бундай жамоалар ўртасидаги баҳс олдидан "фаворит" ва "аутсайдер" тушунчаларини ишлатиш мантиққа тўғри келмайди. Футболдаги ушбу иккита қоғозда кўп ишлатиладиган тушунчалар кўпинча алдамчи ҳолат бўлиб чиқади. Ҳар иккала клуб устозлари айтганидек, бу тўқнашувда имкониятлар тенг. Ҳеч бир жамоа фаворит ёки аутсайдер бўлиши мумкин эмас. Қайси жамоа ўзининг энг яхши ўйинини кўрсата олса ва имкониятларидан унумли фойдаланса, ўша жамоа якунда финалга йўл олиши мумкин.


"Реал"
Мадрид жамоаси ҳозирда ўзининг яхши спорт формасида. Уларяқиндагина Испания кубогида "Барселона"ни мағлуб этишди ва бош совринни қўлга киритишди. "Реал" мавсумдаги илк совринин нақд қилди ва кейинги иккита мусобақада ғолиб чиқиш учун ҳаракатланмоқда. Испания чемпионатида ҳам улар чемпионликдан умидларини узишгани йўқ. Пешқадам "Атлетико"ни очко йўқотишини пойлаб, ўзлари иложи борича максимал очко ишлаш пайида юришибди. Клуб сўнгги 10 йилдан буён ўзининг ЕЧЛ 10 ғалабасини нишонлашга ҳаракат қилиб келмоқда. Лекин ҳар доим улар учун сўнгги бекат айнан ярим инал босқичи бўлиб қолмоқда. Мадрид жамоаси охирги йилларда ўзлари учун финал эшигини очишда қийналиб қолишмоқда. Бундан икки йил аввал айнан "Бавария" жамоаси "Реал"ни ярим финалда ташлаб кетган эди. Ўтган йили ҳам яна бир немис клуби Мадрид клубини ушбу босқичда қолдириб кетишда жонбозлик кўрсатганди. Бу йили ҳам улар немис жамоасига дуч келишмоқда. Ушбу мавсумда Карло Анчелотти жамоаси дастлаб нимчорак финалида "Шальке", кейин чорак финалда "Боруссия Д" билан ўйнади ва ҳар иккала Германия клубини турнирдан чиқариб юборди. Энди эса қўръа уларга айни пайтдаги жаҳоннинг энг кучли ва совриндор жамоаси  бўлмиш, "Реал"нинг эса азалий рақиби саналадиган "Бавария"ни тақдим этди. "Реал" жамоаси учун бу уч олишнинг яхши имконияти бўлиши мумкин. Карло Анчелотти жамоаси таркибида катта йўқотишлар йўқ. Хесе ва Сами Хедираларда ҳароҳат бор. Улар бугунги ўйинда жамоасига ёрдам бера олишмади. Роналдо ўз жароҳатини даволаётган эди. Лекин унинг бугунги ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда. Ҳар холда Анчелотти айнан шу учрашув учун уни Испания кубоги финалига ҳам туширмай олиб қўйганди. "Реал"нинг асралган қуроли бугун "Бавария"га қарши ўйинда ўз жамоасига ёрдам бериши мумкин. Шунингдек Марселода жароҳат бор. Унинг ўрнида бугун Коэнтрао ҳаракат қилишини Анчелотти кечаги матбуот анжуманида айтиб ўтганди. "Реал" айни пайтда ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсатмоқда. Шу ўйинлари "Бавария" енга оладими-йўқми буни вақт кўрсатади.

"Бавария"

ЕЧЛ амалдаги ғолиби бу сафар янги мураббийи билан ҳам ушбу совринни қўлга киритишни истамоқда. Улар мусобақа номи Европа Чемпионлар лигасига алмаштирилгандан кейин ғолиблигни ҳимоя қилган илк жамоа бўлишни жуда ҳам хоҳлашаётганини кўп бора айтиб ўтишди. "Бавария" бундун бир ойча аввал Германия чемпионликни расмийлаштириб бўлганди. Клуб Германия кубоги финалини нақд қилди. Эндиги мақсад эса Португалия пойтахти Лиссабондаги финалга чипта олиш. Хосеп Гвардиола жамоаси сўнгги ўйинларда ўзининг сифатли ва юқори даражадаги футболини кўрсата олмаяпти. Бунинг асосий сабаби деб чемпионлик эрта ҳал этилгани ва бўлиб ўтган ўйинларда етарли мотивация бўлмагани билан изоҳланммоқда. Бу ҳам тўғри аслида. Лекин бу ўзгача турнир. Бу ерда ҳали масала ҳал этилгани йўқ. Кўпчилик "Бавария" ҳозир ўйин борасида инқироз кўчасига кириб қолган деб ўйламоқда. Лекин бундай фикр юритишга шошилиш керак эмас. Ўйинида пасайиш бор, лекин буни инқироз дейишга ҳали эрта. Жамоа барча мусобақаларда айни пайтдаги максимал вазифани бажариб келмоқда. Бу борада улар рақиби "Реал" билан ҳозирча тенг кўринишда. Мюнхен клуби Германия чемпионлигини расмийлаштириб бўлган. Германия кубоги финалига йўл олди. "Реал" эса аксинча, Испания кубоги соҳиби бўлди ва чемпионатдаги ғолиблик учун курашмоқда. Энди улар асосий турнир Чемпионлар лигасида дуч келиб қолишди. Қайсидир жамоа бу борада олдинга қадам ташлаши аниқ. Қайсидири эса орқага.  "Бавария" таркибидаги йўқотишлар ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳимоячи Бадштубер анчадан бери жароҳатини даволиш билан банд. Шунингдек, Шердан Шакири, Тиаго Алькантара, Том Штарке ва Диего Контенто каби футболчилар бугун майдонга туша олишмайди. "Бавария"нинг асосий посбони Мануэль Нойер уч ўйиндан буён жамоасига ёрдам бера олмай келмоқда. У Дортмундга қарши кечган ўйинда жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Шундан сўнг Пеп уни майдонга туширмай, "Реал"га қарши кечадиган баҳсгача олиб қўйганди. Маълумотларга қараганда, у бугунги ўйинга тайёр ва ўйинни илк дақиқаларданоқ асосий таркибда бошлаши кутилмоқда. 



Ушбу жамоаларнинг ўзаро тўқнашувлари тарихи


Бу икки клуб азал-азалдан бир-бири билан жуда кўп бора дуч келишган. "Реал" ва "Бавария" жамоаларининг ўзаро тўқнашувлари бой тарихга эга.
Бу борада Мюнхен клуби Мадрид жамоасидан устунликка эга. "Бавария" клуби "Реал"га қарши кечадиган ўйинларда кўпроқ ижобий натижаларни қайд этган. Бу жамоалар еврокубокларда умумий ҳисобда 20 маротаба рўбару келишган. "Бавария"жамоаси ўтказилган 11 ўйинда ғалаба қозонган, "Реал" эса 7 баҳсни ўз фойдасига ҳал этган. Икки ўйинда эса ғолиб номи аниқланмаган.





Ўзаро ўйинлари (Чемпионлар лигаси)

2000 йил. "Реал" - "Бавария" 2:4 (гуруҳ босқичи)
2000 йил. "Бавария" - "Реал" 4:1 (гуруҳ босқичи)
2000 йил. "Реал" - "Бавария" 2:0 (плей-офф)
2000 йил. "Бавария" - "Реал" 2:1 (плей-офф)
2001 йил. "Реал" - "Бавария" 0:1 (ярим финал)
2001 йил. "Бавария" - "Реал" 2:1 (ярим финал)
2002 йил. "Бавария" - "Реал" 2:1 (чорак финал)
2002 йил. "Реал" - "Бавария" 2:0 (чорак финал)
2004 йил. "Бавария" - "Реал" 1:1 (нимчорак финал)
2004 йил. "Реал" - "Бавария" 1:0 (нимчорак финал)
2007 йил. "Реал" - "Бавария" 3:2 (нимчорак финал)
2007 йил. "Бавария" - "Реал" 2:1 (нимчорак финал)
2012 йил. "Бавария" - "Реал" 2:1 (ярим финал)
2012 йил. "Реал" - "Бавария" 2:1 (ярим финал)





Ушбу жамоалар Чемпионлар лигаси доирасида ўзаро 14 марта куч синашишган. Шуларнинг саккизтасида "Бавария" жамоаси тенгсиз бўлган бўлса, бешта ўйинда "Реал"ни қўли баланд келган. Фақатгина бир беллашувда жамоалар дуранг натижасини қайд этишган.  



"Реал"нинг ушбу мавсумда Чемпионлар лигасидаги кўрсаткичлари:

Ўйинлари: 10
Ғалаба: 8
Мағлубият: 1
Дуранг: 1
Голлари: 32
Ўтказиб юборган голлари: 9
Ўртача бир ўйинда киритилган голлари: 3,2
Ўртача бир ўйинда ўтказиб юборган голлари: 0,9
Тўп билан муомалада бўлиш: 56%
Тўп узатиш: 5771
Аниқ тўп узатиш фоизи: 88%
Дарвоза томон берилган зарбалар: 142
Дарвоза томон аниқ берилган зарбалар: 55%
Пенальти: 3
Огоҳлантиришлар: 17
Четлатиш: 1

"Бавария"нинг ушбу мавсумда Чемпионлар лигасидаги кўрсаткичлари:

Ўйинлари: 10
Ғалаба: 7
Мағлубият: 1
Дуранг: 2
Голлари: 24
Ўтказиб юборган голлари: 8
Ўртача бир ўйинда киритилган голлари: 2,4
Ўртача бир ўйинда ўтказиб юборган голлари: 0,8
Тўп билан муомалада бўлиш: 69%
Тўп узатиш: 7066
Аниқ тўп узатиш фоизи: 90%
Дарвоза томон берилган зарбалар: 141
Дарвоза томон аниқ берилган зарбалар: 52%
Пенальти: 4
Огоҳлантиришлар: 12
Четлатиш: 1


ЕЧЛ, ярим финал. Дастлабки ўйин.

"Реал" - "Бавария" (23:45 "НТВ-ПЛЮС Футбол, "Спорт")

"Сантьяго Бернабеу" стадиони.

Бош ҳакам: Ховард Уэбб (Англия)

Жамоаларнинг тахминий таркиби:


Бугун футбол мухлисларини даҳшатли қарама-қаршиликдаги супер футбол ўйини кутиб турибди. Бу учрашувни ўтказиб юборишни иложиси йўқ. Амалда ким кучлилигини майдондаги баҳс ҳал этиб беради. Демак гигантлардан ажойиб ўйин кутиб қоламиз! Чемпионлар лигаси - бу  футбол байрами!

Қўйида ушбу жамоаларнинг ўйинига оид фотосуратларни  тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.

Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика