10 apr 01:51
News

ЕЧЛ. Хайр "Барселона", "Атлетико" ярим финалда!

ЕЧЛ чорак финали доирасидаги "Атлетико" - "Барселона" учрашуви шу ерда матнли трансляция қилинди.
Атлетико Испания – Барселона Испания 1:0 
9 апрель, 23.45, «Висенте Кальдерон»
Гол:
1:0 – 5 Коке.
Атлетико – Куртуа, Хуанфран, Миранда, Годин, Филипе Луис, Тиагу, Габи, Коке, Адриан (Диего, 62), Р. Гарсия, Вилья (К. Родригес, 79).
Барселона – Хосе Пинто, Дани Алвес, Бартра, Маскерано, Альба, Хави, Бускетс, Иньеста (Педро, 72), Фабрегас (Санчес, 61), Месси, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (18), Коке (90), Маскерано (90), Дани Алвес (90).
Биринчи ўйин: 1:1

                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                     
ЯНГИЛАШ

"АТЛЕТИКО" ЎЗ ТАРИХИДА БИРИН БОР ЯРИМ ФИНАЛДА! ҚОЙИЛ! Диего Симеоне ажойиб жамоа туза олди! Барча мухлисларни табриклаймиз. Сиз билан бу баҳсни Нарзулла Сайдуллаев кузатиб борди. Футбол шунчаки ўйин эканлигини унутманг. Ўзингизни асранг.

90+3. Сўнгги сониялар Дани Алвес ҳам бу мусобақани огоҳлантириш билан тарк этади, "Барселона" билан бирга

90+2. "Атлетико" тўпни бурчак ёнида ушлаб турибди. Вақт ҳозир жуда муҳим!

90. Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди. Маскерано сариқ олди

90.
Коке огоҳлантирилди, лекин буни нима фарқи бор хозир?

89. Кристиан Родригеснинг зарбасидан сўнг Пинто тўпни қайтарди!

89.
Бугунги ўйин билан "Барселона" ярим финалга чиқишга лойиқ эмас. Фақат Пинто лойиқ эди. 

86. "Барса" шошинқирамоқда... Хатолар кўп. "Атлетико" ажойиб тарзда ҳимояланмоқда.

85.
Коке тўпни шеригига оширди, зарба ноаниқ чиқди! Симеоне стадионни янада жонланишини сўрамоқда. Стадион анчадан буён тинаётгани йўқ.

84.
Бартра Годинни қоидага хилоф тарзда тўхтатди.

83. Бугун Месси майдонда деярли кўринмади! У йўқ.

81.
Хави-Санчес-Неймар комбинацияси охирига етмади. Бунга Куртуа сабабчи бўлди

79.
Педро тўпни Куртуага тепиш учун ўрнатиб бермоқда. Ҳа "Барса" шундай ҳолатга тушиб қолди.

77. Ўзгариш. "Атлетико". Давид Вилья ўрнига Кристиан Родригес тушди

76. Хавфли вазият! Неймар! Санчесч тўпни хаволатиб оширди, Неймар боши билан дарвозага зара берди, тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

75.
"Барселона" голини бош билан урмоқчи шекилли. Тўп фақат ҳаволатиб узатилмоқда.

74. Мезбонлар мухлислари қўшиқ айтишмоқда. Байрам яқин!

73. Ўзгариш. "Барселона". Иниеста ўрнига Педро туди

70.
Маскерано Вильяни йиқитди. Бунга Уэбб қўшилмади. Пенальти йўқ. Кейинги вазиятда Рауль Гарсия дарвозага зарба бера олмади.

69. Хавфли вазият!!! ГАБИИ! ПИНТО! Қанотдан жарима майдонига кириб борган Габи тўпни шеригига оширмасдан дарвозага йўллади, Пинто оёқлари билан тўпни қайтарди!

67.
Тўпни Мессининг ўзи тепди, жонли девор ўз ишини қилди. "Атлетико"нинг қарши ҳужумини чаққон Хорди Альба тўхтатди.

66.
Мессини йиқитишди. Буни Уэбб айтди. Чамаси 20 метрлардан жарима тўпи. Куртуа жонли деворга қараб бақирмоқда...

64.
Диего! Уни Пинто жуда яхши эслайди.  Диегонинг зарбасидан сўнг сочи узууун дарвозабон тўпни қайтарди.

61. Ўзгариш. "Атлетико". Адриан ўрнига Диего майдонга тушди

60. Ўгариш. "Барселона". Фабрегас ўрнига Алексис Санчес тушди

58.
Дани Алвес қанотдан ҳаволатиб тўпни жарима майдонига оширди, Хави боши билан ноаниқ бўлса ҳам зарба берди

56.
Вилья дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқишим мумкин эди, аммо тўпни шеригига узатди, ноаниқ.

53.
"Атлетико" жавоб беришга уринди, аммо жарима майдони ичида ҳужумчилар бир бирларини тушунишмади.

51. "Барселона" жуда ва жуда катта куч билан ҳужумда, бу томонда фақат Пинто ва унинг сочиғи бор холос.

50. Яна бир вазият!
Альба жарима майдони марказида пайдо бўлди, тўпни қўл билан ўйнаш мумкин эмас

48. Хавфлия вазият! "Барса" гол уришни унутиб қўйдими? Неймар дастлаб зарба бера олмади, Мессига ҳимоячилар имкон беришмади. Алвеснинг пасидан сўнг яна Хави дарвозага ноаниқ зарба берди! 

47.
Адриан ва Коке ҳужум ташкил қилишди. Бироқ Адрианнинг паси ноаниқ чиқди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус вақтида фикрларни ўқиб чиқдим. Бу шарҳни ким ёзаётганига қизиққанлар бўлибди. Учрашув охирига қадар тахмин қилиш мумкин. Баҳс тугагач ўзимни таништираман.

"Бавария" - МЮ учрашувининг биринчи бўлимида биронта гол урилмапти. Демак кечанинг барча голлари бизнинг ўйинда урилибди.)

45+1. "Барселона"нинг бурчак тўпидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Уэбб ҳуштагини уч бор пуфлади. Танаффус. Ухлаб қолиш йўға...

45.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45.
Куртуа, ия у ҳам борми майдонда? Кўк формада экан ҳозир кўрдим.

42.
Энди Фабргес майдонга йиқилди. Йигитлар бош ҳакам англиялик, улар бундай вазиятлар учун пенальти беришмайди. 

40.
Адриан! Рақиб жарима майдони ичида йиқилди, Англиялик ҳакам бундай вазият учун пенальти бермайди. Бермади

39.
Хавфли вазият содир этилмаяпти. Бу орада Пинтонинг тўпнин тепишига эътибор қаратдик. Бу борада муаммо бордек кўринмоқда. Баъзўр майдон ярмига етиб бормоқда тўп

36.
"Атлетико"нинг чиройли мухлисаларини кўрсатишди. Ҳаётдан хурсанд улар.

34.
Меҳмонлар узоқ вақт тўпни ўзларида сақлаб туриб ҳужумга ўтишмоқда, аммо зарб йўқ. Демак ҳужум самарасиз.

31.
"Барселона" катта куч билан ҳужумга ўтмоқда. Тўп асосан қанотдан жарима майдонига оширилмоқда. Таркибда Ибрагимович ёки бошқа бўйи узун ҳужумчи йўқку...

29.
Испан операторларига Неймарнинг ажойиб финти ёқиб қолди шекилли. Ажойиб ҳаракат эди.

28.
Ана бўмасам. Иниеста ҳаяжонданми бошқами тўпни тўхтата олмади. Ҳа бу Чемпионлар лигаси!

26.
Иниеста тўпни қанотда рақибдан олиб қўйиб жарима майдони чизиғидан дарвозага йўллади, Куртуа бундай тўпларни ўтказиб юборадиган посбон эмас

24.
Неймар ажойиб! Мана биринчи хавфли ҳужум. Адрианни алдаб ўтди, Тиагонинг оёғлари орасидан тўпни ўтказиб жарима майдонига оширди. Аммо бундай алдаганларга гол беилмайди.

22.
Галстук таққан Мартино шогирларининг ўйинидан норози. Жаҳл билан бирнима-бирнма деб ташлади

20.
Рауль Гарсия ерда ётибди, уни оёғини Неймар босиб олди. Симеоне рақиба карточка бериш кераклигини кўрсатмоқда.

18. "Ателтико" футболчилари ким кўпроқ даровза устуни ва тўсинларини нишонга олишдан гаров ўйнашганми нима бало. Вилья ҳозир тўсинни пойлади!

17.
Адриан тўпни Дани Алвесдан олиб қўйшиб олдинга борди, бу ерда Бускетс уни йиқитди ва огоҳлантирилди.

15.
"Барселона" тўпни олиб қўйиб анча вақт уни ўзида сақлаб турди, аммо ҳужум қила олмади. Стадион тўп меҳмонларда бўлганида ҳакамга ўхшаб ҳуштак чалишмоқда.

12. Хавфли вазият! Дани Алвес ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, бу ерда эса Месси боши билан дарвозага тўпни йўллади. Ҳа, ҳа Месси боши билан! Ноаниқ

11. ВИЛЬЯ! Тўсинни пойлади! "Атлетико"нинг дуҳи анча баланд. Жуда осонлик билан ўйнамоқда.

8.
"Барса" ҳозир шокда. Фақат "Атлетико" ҳужум қилмоқда.

7.
Стадитонга йиғилган минглаб мухлислар бир зум ҳам тиниаётганлари йўқ...

6.
Яна бир вазият! "Атлетико" рақиб ҳимоячиларининг хатоларидан сўнг яна гол уриши мумкин эди. Пинто ҳимоячиларни уршиб берди, лекин ўзи ҳам сал қолса "қовун тушириши" мумкин эди, Адриан тўпни олиб қўйса гол эдида...

5. Вильянинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди, Адриан тўпни ҳаволатиб жарима майдонига оширди. Бу вазиятда Коке тўпни дарвозага йўллади - 1:0

5. ГОООООООООООООООООЛ. КОКЕ 1:0

4.
Рауль зарба берди, бу Рауль Гарсия. Хавфли чиқди, бироқ ноаниқ.

3.
Хавининг пасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Қайтган тўпни Месси дарвозага йўллади, тўп дарвоза юборисидан ўтиб кетди. Регби бўлганида гол бўларди

2.
Хорди Альба йиқилди. Уэбб жарима тўпини белгилади.

1.
"Атлетико" ўзининг анънавий қизил оқ йўл-йўл формада ўйнайди. "Барселона" футболчилари эса қоп-қора...

- ЎЙИН БОШЛАНДИ,


- Мезбонлар сафида Габи ва Хуанфран, меҳмонлардан Фабрегас ва Иниеста ҳисобида биттадан сариқ карточка бор. Улар бугун огоҳлантириш олишса кейинги ўйинни ўтказиб юборади.  

- Ўйинни Ховард Уэбб бошчилигидаги инглиз ҳакамлари бошқариб боришади.

- ЕЧЛ мадҳияси садолари остида жамоалар саф тортишди. Мартинов ва Симеоне бир бирларига омад тилашди.

- СПОРТ Телеканали барча мазза қилиб баскетбол кўраётганда футболни бошлаб юборди...

- Учрашув бошланмоқда. Жамоалар майдонга тушиб келишди.

- "Барселона" сафиида Виктор Вальдес ва Пике жамоасига ёрдам бера олмайди.

- Диего Коста ҳамда Арда Туран бугун қайдномадан ўрин олмаган. Бу "Атлетико"ни кучсизлантирадими?

- Иниеста бугун клуб сафидаги ўзининг 500-учрашувини ўтказади. Қойилмақом натижа десак ҳеч нарса демаган бўламиз...

- Таркиблар ҳам эълон қилинди. Кимда қандай тахминлар бор? Натижа қандай бўлади?

- Жавоб учрашуви Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

- "Ноу Камп"даги дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.


Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook