UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Месси йилига 35 миллион евро маош оладими?  2 21:55Спортчилар ижтимоий тармоқларда  5 21:35“Сўғдиёна” мухлислари эртага Ғузорга боради  4 21:29“Бунёдкор-2006” Россиядаги турнир финалида!  0 21:19Генрих Мхитарян: "Кичик жароҳат бор эди, шунинг учун таваккал қилмадик"  0 20:52Бонуччига "Манчестер Сити" қизиқмоқда  2 20:26"Ювентус" Эктор Бельеринни нишонга олган  0 19:59Марко Пьяца Хорватия терма жамоаси таркибида жароҳат олди  1 19:34Франк де Бур Голландия терма жамоасини бошқаришни рад этди  6 19:08Коста ва Левандовски якка тартибда машғулотлар олиб бормоқда  6 19:00Ёшлар лигаси. 4-тур. Бугунги ўйинлар тугади  8 18:45Неймар: "Бир неча ой олдин Бразилия терма жамоасини қўллашмаётганди, ҳозир ҳамма бахтли"  13 18:14Арда Туран уч ҳафта майдонга туша олмайди  2 17:54Olamsport: "Uzbek Tigers" - "Astana Arlans". Жуфтликлар маълум, Таиланддаги нуфузли турнирга борадиган боксчиларимиз таркиби аниқ бўлди  4 17:46Футзал. Ўзбекистон кубоги финали 3 апрель куни ўтказилади  0

02 апр 18:36
Янгиликлар

ЕЧЛ. Толибжон Қосимов: "Бугун "Реал" ва ПСЖ устунликка эга бўлади"

Тунда Европа чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги икки ўйин бўлиб ўтади.
Сайтимиз ходими Толибжон Қосимов "Реал" - "Боруссия" ва ПСЖ - "Челси" учрашувидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Толибжон Қосимов:

"Реал" - "Боруссия"
Бу жамоаларнинг чорак финалда ўзаро тўқнаш келиши маълум бўлгандаёқ ҳамманинг кўз олдига ўтган мавсумдаги ярим финал келганди. Ўшанда мадридликлар устунроқдек туюлганди, аммо ҳаммаси умуман бошқача тус олганди. Ҳозир ҳам "Қироллик клуби"га фаворит сифатида қаралмоқда, бунга асослар етарли. Энг аввало, ўтган йили бутун бошли "Реал"ни бир ўзи тиз чўктирган Роберт Левандовски бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Бундан ташқари, меҳмонлар сафида ўтган йил "Реал"га қарши ўйнаганларнинг ярмидан ҳам кўпроғи бугун ўйнамайди.

"Реал" бу мавсум ЕЧЛдаги рақибларини голлар шодаси билан сийлаб келмоқда. "Боруссия" эса аввалги йилдаги каби кучли кўринмаяпти.

Бу учрашувга қадар меҳмонлар таркибида Марко Ройс ажойиб формага кириб олган бўлса, мезбонлардан Роналду ва Бейл исталган ҳимоя қўрғонини бузиб ўта оладиган даражада.

Бугунги учрашувда "Боруссия" таркибидаги йўқотишларни ва "Реал"нинг яхши формада эканлигини инобатга олиб, мезбонларни ўйинда ҳам, натижада ҳам устунлик қилишади деб айта оламиз.

ПСЖ - "Челси"
Бу жуфтликдаги бахс қолганларидан қизиқарлилик бобида асло қолишмайди. "Челси"нинг ҳимояси энг кучлилардан бири, ярим ҳимоя ҳам исталган рақибни чўчита оладиган даражада кучли. Ҳатто, мураббий борасида ҳам Моуриньо Лоран Бландан анча тажрибали ва кучли. Лекин, парижликларда дахшатли қурол бор. Бу Ибрагимович-Кавани ҳужум тандеми. Бу икки ҳужумчи исталган қўрғонни ёриб ўта олади. Златаннинг заргарона ва жозибадор зарбаларига мана ман деган ҳимоячи ва дарвозабонлар ҳам тўсқинлик қила олишмайди.

Лондонликлар бугун ҳимоядан ўйнашга ҳаракат қилишади. Тезкор қарши ҳужумларда эса Азар ва Оскар асосий ишни бажаришади. Парижликлар эса майдоннинг исталган қисмидан хавф солишлари мумкин. Моура, Матюиди, Кабай каби ярим ҳимоячилар бутун майдон бўйлаб комбинациялар уюштиришади. Уларни якунлашни эса юқоридаги икки тандем маромида бажаради.

Бугунги ўйинда ПСЖ мезбон эканлиги ва Ибрагимович ўзининг энг яхши формасидалигини инобатга олиб, парижликларни кичик устунликка эга бўлишларини тахмин қилиш мумкин. Лондонликлар эса нимчорак финалда бўлгани каби барча масалани ўз уйларида ҳал қилишга уринишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Аҳмедовнинг зарбаси Ўзбекистонга Қатар устидан ғалаба келтирди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви бўлиб ўтди.  574
Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  189
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  202
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: