UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Рауф Инилеев: "Бунёдкор"га муносиб қаршилик кўрсатдик"  0 19:36Мануэль Нойер жароҳат сабаб иккита ўйинни ўтказиб юборади  0 19:12Олий лига. "Сўғдиёна" 2008 йилдан буён "Насаф"га фақат ютқазмоқда  2 19:09Погба "Вест Бромвич"га қарши ўйинда МЮга ёрдам бера олмайди  1 19:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  5 18:50Олий лига. 4-тур. "Насаф" "Сўғдиёна"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  22 18:48Олий лига. 4-тур. "Обод" "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  25 18:45"Эвертон" ҳимоячиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин  0 18:14Голландия Қироллик футбол иттифоқи ван Гал билан музокараларни бошлади  2 17:58Ёшлар лигаси. 4-тур. Барча ўйинлар якунланди  10 17:43"Сандерленд" Премьер-лигани тарк этса, Дефо жамоадан кетиши мумкин  0 17:39Olamsport: "Astana Arlans" Амир Темур ҳайкали олдида, эртага вазн ўлчаш маросими ва бошқа хабарлар  1 17:33Драган Черан кетма-кет учта ўйинда гол урди  8 17:12Криштиану Роналдунинг Мадейра аэропортидаги ҳайкалини 15 кун давомида собиқ фаррош ясаган  5 16:41"Манчестер Сити"га қарши баҳсда Озил майдонга тушиши мумкин, Санчес эса сўроқ остида  5

19 мар 15:59
Янгиликлар

ЕЧЛ. Превью: “Манчестер Юнайтед” – “Олимпиакос”

Мойеснинг “Юнайтед”даги тақдирини ҳал қилиши мумкин бўлган ўйин билан боғлиқ энг қизиқарли жиҳатлар ҳақида “Манчестер Юнайтед” – “Олимпиакос” ўйини превьюсида ўқинг.
Биринчи ўйин

МЮ нафақат Премьер-Лига доирасидаги антирекордларни қайд этиш билан овора, балки еврокубокларда ҳам омадсиз иштироки билан барча рақибларни хурсанд қилиш билан машғул. Гуруҳ босқичида анча ишончли ўйинлар билан, ортиқча қийинчиликсиз кейинги босқичга йўл олган “иблислар”, гуруҳдан чиқиш масаласини сўнгги турга келибгина ҳал қила олган “Олимпиакос”га икки гол фарқи билан мағлубиятга учради.

Бу ғалаба эса “Олимпиакос” учун Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидаги сўнгги 7 учрашувдаги илк ғалаба бўлгани ҳам эътиборли. Ҳа, "Мойес" ҳамда "антирекорд" сўзлари яна ёнма-ён. Ҳа-я, 2:0 ҳисобидаги ғалаба грекларнинг кейинги босқичга йўл олишига жуда яқинлаштириб қўйди. “Олд Траффорд”да биргина гол уриб олса, масала деярли ҳал бўлди, деяверинг.



Ўйин олдидан

“Олимпиакос” мамлакат чемпионлигини расмийлаштириб қўйиб, бемалол “МЮ”га қарши жангга тайёрланаётган бир вақтда, мезбонлар бош мураббийи истеъфо арафасида экани ҳақида гаплар юрибди. Агар “Юнайтед” Чемпионлар Лигаси чорак финалига йўл ола билмаса, Мойеснинг истеъфоси узоқ куттириб қўймаслик эҳтимоли юқори.
“МЮ” ўйини яхшиланиб бормаётгани майлику-я, тобора акс томонга қараб кетаётгандек таассурот қолдирмоқда. Устига-устак, яқиндагина Мойес “Манчестер” афсонаси Райан Гиггз билан жанжаллашиб қолгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ички муҳит борасида саволлар бор.

“Ливерпуль” ҳамда “Олимпиакос” билан ўйинлар Мойес тақдирида кўп нарсани ҳал қилиши тушунарли эди. Рожерс шогирдларини мағлуб этиш, МЮ учун Европа Лигаси йўлланмасидан ортиқроғига умид боғлаш имконини берарди. “Олимпиакос”ни енгиш эса, қоронғу туннел оҳирида нур бор эканини англатиши мумкин эди.  Афсуски, у биринчи вазифани бажариш у ёқда турсин, унинг яқинига ҳам келгани йўқ ва йирик ҳисобда “Олд Траффорд”да мағлуб бўлиб, яна бир антирекордни қайд этди холос.



Балки “Юнайтед” бундай ҳисобга мос ўйин кўрсатмагандир, балки ҳакам айрим қарорларда адашгандир. Лекин бу умумий картинани ўзгартира олмайди. Натижа ҳар қандай ҳолда ҳам натижалигича қолади. Аниғи шуки, “Ливерпуль”га қарши ўйинда ғолиб бўлиш учун умуман имкон бўлмади ва меҳмонлар ҳақли равишда уч очко билан қайтишди.

Англиянинг амалдаги чемпионига қарши ўйинда биринчи ўйинда ғалаба қозониши билан, “Олимпиакос” эртасигаёқ жавоб учрашувига тайёргарликни бошлаб юборган кўринади. Чунки тўрт ой давомида чемпионатда мағлубият нималигини билмай келган жамоа, кетма-кет икки ўйинни бой берди. Аввалига “Панатинаикос”га (0:3) ва кейинги ўйинда ПАОКга (1:2). Бироқ шундан кейин улар “Пантракикос”ни мағлубиятга учратиб, Чемпионликни расмийлаштириб қўйди.

Рақамлар

Аввалига “МЮ” мухлисларини хурсанд қилувчи рақам: грек клуби Туманли Албионда ўтказган 11 ўйининнинг барчасида мағлубиятга учраган! “Манчестер” эса гуруҳ босқичида ўз майдонида ўтган 3 ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Умуман олганда “МЮ”нинг “Олимпиакос”га қарши ўтган ўйинига қадар Греция чемпионларига қарши ўйинларда 100 фоизлик кўрсатгич қайд этиб келаётганди. 4 ўйин ва 4та ғалаба. Энди эса 5 ўйин ва битта мағлубият.

Таркиблардаги ҳолат ҳақида

Агар ўйинда Фил Жонс иштирок эта олмаса (унинг унча жиддий бўлмаган жароҳати бор), Мойес жамоасининг марказий ҳимоя чизиғи учун бу катта йўқотиш бўлади. Шунингдек Жонни Эванс, Нани, Хавъер Эрнандеснинг иштирок этиши ҳам сўроқ остида. Улардан айримлари ўйин қайдномасидан ўрин олмай қолиши ҳам мумкин.

“Ливерпуль”га қарши ўйинни Крис Смоллинг нима сабабдан ўтказиб юборгани ҳам ҳамон номаълумлигача қолмоқда. Хуан Мата эса Чемпионлар Лигаси доирасида МЮ таркибида ўйнаш ҳуқуқига эга эмас.

Шундай қилиб, Мойес жамоасида учта амплуа сўроқ остида турибди. Биринчидан Неманья Видичга марказий ҳимояда ким шерик бўлади? Майдон марказида Майкл Каррик билан ким ўйнайди – Феллайними ёки Клеверли? Чемпионатда Мата ўйнайдиган жойни ким эгаллайди – Валенсиями ёки Янг?

Меҳмонларда ҳам жароҳатлар етарли. Майкл Олайтан, Димитрис Сиовас, Ариэль Ибрагаса ва Хавьер Савиола ушбу ўйинда майдонга тушишга тайёр эмас.

Резюме

"Манчестер Юнайтед", ўз майдонида ғалаба қозонса керак. Шундай бўлсада, "иблислар"нинг сўнгги бир неча ой давомида кўрсатаётган ўйинидан келиб чиқиб шуни таъкидлаш мумкинки, чорак финал йўлланмасини қўлга киритиши жуда ва жуда қийин. Боз устига ушбу ўйин "Олимпиакос" учун ҳам муҳим. Ўзининг чемпионлик мавсумда "МЮ"ни енгиб, Чемпионлар Лигаси чорак финалига йўл олиш, греклар учун мавсумни кўтаринки рухда якунлаш имкоинини беради ва бунга эришиш учун улар бор имкониятни ишга солишади.



Ўйиннинг муҳимлилик даражаси ҳар икки жамоа учун ўта юқори бўлгани важидан, унинг қизиқарли кечиши шубҳасиз.

Кўрамиз.


Аброр Қодиров
 
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Аҳмедовнинг зарбаси Ўзбекистонга Қатар устидан ғалаба келтирди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви бўлиб ўтди.  569
Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  195
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  202
Самвел Бабаян: "Ғалабага ҳар қандай йўл билан эришиш шарт эди"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Самвел...  194
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: