UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  3 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7

ЕЧЛ. Превью: “Боруссия” – “Зенит” Янгиликлар

ЕЧЛ. Превью: “Боруссия” – “Зенит”

Санкт-петербургдаги ўйинда кўп масалага ойдинлик киритилган қарама-қаршиликнинг иккинчи қисми олдидан...
Умуман олганда, “Боруссия” “Зенит” майдонида бўлиб ўтган биринчи ўйиндаёқ кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал этиб бўлган. Ўша ўйин 4:2 ҳисобида немисларнинг ғалабаси билан тугагани ҳали ёдингизда бўлса керак.



Ҳозирги вақтда дортмундликлар баъзан оддий, ютиши керак бўлган ўйинларда ҳам қийинчилиткларга дуч келаётган, у қадар барқарор ўйин намойиш эта олмаётган бўлишса-да, унча кучли бўлмаган, яқиндагина мураббийи алмашган рус клубига учта тўп фарқи билан мағлубиятга учрашига ишониш қийин. Клопп ва унинг шогирдлари бунга йўл қўймайди.

Шанба куни Германия чемпионати доирасида Дортмунднинг “Боруссия”си бошқа бир “Боруссия”га мағлуб бўлди. Бироқ бу ҳали россияликларнинг қувончига сабаб бўлмай туриши керак. Чунки “Зенит”га қарши биричи ўйин олдидан ҳам Клопп жамоаси “Ганновер”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Шундоқ экан сўнгги мағлубият ҳам ҳали ҳеч нарсадан дарак бермайди.



Бутун мавсум давомида бўлгани каби, ушбу ўйин олдидан ҳам “Боруссия” кадрлар борасида етарлича муаммоларга дуч келиб турибди. Масалан, жароҳати туфайли ушбу ўйинни Бендер ҳамда Ройс ўтказиб юбориши ҳақиқатга яқин. Улар учун ёқимли хабар ҳам йўқ эмас. Ҳимоя чизиғининг асосий футболчиларидан бири Хуммельс сафга қайтди. У чемпионат доирасидаги бир неча ўйинни ўтказиб юборган эди.

Зенит ҳозир ўтиш даврини бошдан кечиряпти ва бу давр осон кечаётгани йўқ. Клуб яқиндагина Лучано Спалеттини вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига бош мураббий этиб тайниланган Андре Виллаш-Боаш эса ҳали иш бошлашга улгурмади. Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсизликдан ташқари “Зенит” Россия чемпионатида ҳам етарлича муаммоларга дуч келяпти. Шундоқ экан, бу ўйин петербургликларга ўз характерини намойиш этиш учун яхши имконият.

Аброр Қодиров
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика