UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  5 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  21 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3

ЕЧЛ. Плей-офф босқичига қандай қилиб қуръа ташланади? Янгиликлар

ЕЧЛ. Плей-офф босқичига қандай қилиб қуръа ташланади?

Бугун Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган клублар гуруҳ босқичида иштирокни давом эттиришади. 

Сайтимиз ўқувчиларининг қизиқишларини инобатга олиб бугунги қуръа қай тартибда ўтишини унда қайси клублар иштирок этишини маълум қилишга қарор қилдик. Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими  Тошкент вақти билан соат 14:45да бошланади. 

Дастлаб Европа чемпионлар лигаси ҳақида. Европа лигаси ҳақида алоҳида хабарда маълумот берамиз. 

Плей-офф босқичида 10та жуфтлик иштирок этади. Яъни гуруҳ босқичига ушбу жуфтликларнинг 10та ғолиби йўл олади. Қуръа ташлашда икки йўл бор. Бири "чемпионлар йўли" (ўз мамлакатлари чемпионлари) ва "лига йўли" (ўз мамлакатларида чемпион бўлмаганлар).

"Чемпионлар йўли"да қуйидаги клублар бор:
Сараланган клублар: 

"Базель" (Швейцария)
"Селтик" (Шотландия)
"Стяуа" (Руминия)
"Виктория Пльзень" (Чехия)
"Динамо Загреб" (Хорватия)

Сараланмаган клублар:
"Аустрия" (Австрия)
"Легия" (Польша)
"Марибор" (Словения)
"Лудогорец" (Болгария)
"Шахтёр Қарағанда" (Қозоғистон)

Сараланган клублар сараланмаган клубларга қарши ўйнашади. Масалан "Шахтёр"га фақат сараланган клублар орасидан рақиб танланади. Сараланган клублар Еврокубоклар коеффициенти юқори бўлган давлат вакиллари ҳисобланишади.


"Лига йўли"да қуйидаги клублар бор:
Сараланган клублар:

"Арсенал" (Англия)
"Лион" (Франция)
"Милан" (Италия)
"Шальке" (Германия)
"Зенит" (Россия)

Сараланмаган клублар:
"ПСВ" (Голландия)
"Металлист" (Украина)
"Фенербахче" (Туркия)
"Реал Сосьедед" (Испания)
"Пакош Феррейра" (Португалия)

Бу ерда ҳам сараланган клублар сараланмаган клубларга қарши ўйнашади. Масалан "Металлист" фақат юқоридаги сараланган клублардан бирига қарши ўйнайди.   

Таъкидлаш лозимки, ушбу плей-оффда мағлуб бўлган клублар Европа лигаси гуруҳ босқичида иштирокни давом эттиришади. Яъни плей-оффдан ўрин олган ҳеч қайси клуб бу мавсум еврокубокларсиз қолмайди. 


Гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўл олган 22та клуб рўйхати:

"Бавария", "Барселона", "Челси", "Реал", "Манчестер Юнайтед", "Порту", "Бенфика", "Атлетико", "Шахтёр Донецк", "Марсель", ЦСКА Москва, "ПСЖ", "Ювентус", "Манчестер Сити", "Аякс", "Боруссия Дортмунд", "Олимпиакос", "Галатасарой", "Байер", "Копенгаген", "Наполи", "Андерлехт". 

Нарзулла Сайдуллаев. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика