UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  3 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  11 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  22

ЕЧЛ. Чорак финал жуфтликлари маълум ёхуд МЮ - "Бавария" Янгиликлар

ЕЧЛ. Чорак финал жуфтликлари маълум ёхуд МЮ - "Бавария"

Тошкент вақти билан соат 16:00да Европа чемпионлар лигасининг чорак финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
                                             ЯНГИЛАШ

Мана шу саҳифа орқали қуръа жараёнини ёритиб борамиз.

Диққат қилинг! Қуръа маросими бошланди.

Жанни Инфантино УЕФА президенти Мишель Платинининг чорак финалчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Эътиборлиси, чорак финалга 8та гуруҳнинг ғолиблари етиб келишди.

Ҳар бир клубга аталган махсус роликлар намойиш этилди, ажойиб вазиятлар, ажойиб голлар...

Энди саҳнага Лиссабондаги финал элчиси Луиш Фиго таклиф этилди. Футболчилик фаолиятини тугатган Фиго ҳамон яхши формада, оқ костюм ва тўқ кўк галстук кийиб олган.

Инфантино саҳнага УЕФА техник директори Жоржио Маркеттини чорлади. У ҳам қуръа жараёни ҳақида тушунтириш берди.

Жараён бошланди:

Биринчи бўлиб "Барселона" чиқди!
Биринчи жуфтлик: "Барселона" - "Атлетико"

"Реал"га ким рақиб бўлади?
Иккинчи жуфтлик: "Реал" - "Боруссия Д"

ПСЖ ўз рақибини кутмоқда...
Учинчи жуфтлик: ПСЖ - "Челси"

Сўнгги жуфтлик: "Манчестер Юнайтед" - "Бавария"


Демак барча жуфтликлар билан танишиб олинг:
БАРСЕЛОНА (Испания) - АТЛЕТИКО (Испания)
РЕАЛ (Мадрид, Испания) - БОРУССИЯ (Д, Германия)
ПСЖ (Франция) - ЧЕЛСИ (Англия)
МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД (Англия) - БАВАРИЯ (Германия)

Чорак финалнинг биринчи ўйинлари 1-2 апрель кунлари, жавоб баҳслари эса 8-9 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг бу йилги финали 24 май куни Лиссабондаги "Эштадиу ду Бенфика" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика