UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  4 20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  2 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  13 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

ЕЧЛ. Чорак финал: "ПСЖ" - "Челси". ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЕЧЛ. Чорак финал: "ПСЖ" - "Челси". ПРЕВЬЮ

Бугун ЕЧЛ чорак финали яна иккита баҳси бўлиб ўтади.

Париж ва Мадридда кечадиган ҳар иккала ўйин ҳам мухлислар эътиборида бўлиши турган гап. Париждаги ўйин ҳақиқий футбол жанггига айланиши кутилмоқда.


"ПСЖ" жамоасининг айни пайтдаги ҳолати Жозе Моуриньони бироз қурқишига сабаб бўла олади. Франция чемпионатида пешқадамлик қилиб келаётган "ПСЖ" ўзининг омадли юришини Европанинг энг нуфузли мусобоқасида ҳам давом эттирмоқчи. "Челси" клубининг катта тажрибаси ва унинг устози Жозе Моуриньо эканлигини унутмаслик зарур. "Челси" ҳозирда ўзининг энг оптимал спорт формасида деб бўлмайди. Жамоа яқиндагина чемпионат ўйинида омадсизликка учради. Англиядаги пешқадамликни бошқа жамоага топшириб қўйди. Жозе Моуриньо эса вазиятни юмшатиш мақсадида ҳар икки матбуот анжуманининг бирида, биз ушбу мавсумда катта вазифаларни ўз олдимизга қўймаганмиз деб катта босимдан ўзини йироқроқ тўтмоқда.

Бу айёрликми? Одатда Жозе ҳамманининг бор эътибори унга қаратилишини истовчи мураббийлардан ҳисобланади ва унга бундай босимлар янада кўпроқ куч бағишлайдиган мутахассис сифатида кўпчиликка таниш саналади. Бу навбатдаги янги услубми ёки Жозе Моуриньо жамоасининг кучига унчалик ҳам ишонмаяптими? Қизиқ ҳолатлар. Лекин шуниси аниқки, Жозе ва "Челси" ҳар доим ҳам ғалаба ва катта натижаларни кўзлайдиган клуб ҳисобланади. 

"Челси"да иқтидорли ва тажрибали футболчилар етарлича топилади. Мураббийи кимлиги маълум. "ПСЖ" эса ҳозирда ҳужумкор жамоа сифатида анчайин бақувватроқ шаккланаётган жамоа саналишади. Парижликларни асосий қуроли бу Златан Ибрагимовчи! Ушбу футболчи ҳар қандай рақибга қарши бир ўзи керакли чораларни қўллай оладиган кам сонли чарм тўп усталаридан бири ҳисобланади. "ПСЖ"нинг ҳимоя қурғонида Алекс ва Сильва каби жуда кучли футболчилар бор. Бу чизиқда рақиби билан бемалол беллаша олади. Лондон жамоасида эса Терри, Кэйхилл Иванович ва Давид Луиз каби бир-бирини ўрнини тўлдира оладиган тажрибали ҳимоячилар мавжуд. Куч жиҳатидан бир-бирига мос рақиблар дуэли ҳеч қайси футбол ишқибозини зериктириб қўймайди. Бу жамоалар иккита ҳижат бўйича фарқ қилишади. Бири бу мураббийлар ва ўйин услублари. "ПСЖ" кўпроқ ҳужукор футбол этишни яхши кўрадиган жамоа. "Челси" эса ақллироқ футболи билан рақибнинг нозик жойини ушлашга ҳаракат қилади.

Жозе Моуриньо Лоран Блан мана шу жиҳати ва услуби бобида тажрибалироқ ва кучлироқ кўринади. Қизиқарли футбол бизни кутмоқда. Якунда нималар бўлишини эса Париждаги ўйиндан сўнг билиб оламиз. Асосийси чиройли футбол ва учрашув тақдири Лондонгача ҳал этилмай турганит маъқул. Биз икки қисмдан иборат кучли қарама-қаршилик кўришга талабгормиз! Супер футбол баҳсини ўтказиб юборманг!


 
ЕЧЛ, чорак финал дастлабки учрашув:

"ПСЖ" - "Челси" (23:45 "НТВ-ПЛЮС Футбол2")

(Матнли трансляция)

Париж. "Парк Де Пренс" стадиони.

Ҳакамлар:
Милорад Мажич, Милован Ристич, Дилибор Журжевич.

Тахминий таркиблар:

"ПСЖ": Сиригу, Алекс, Максвелл, Тиаго Сильва, Жайе, Матюиди, Вератти, Мотта, Ибрагимович, Лавеззи, Кавани.

"Челси": Чех, Иванович, Кэйхилл, Терри, Аспиликуэта, Оскар, Азар, Виллиан, Рамирес, Лэмпард, Это`О.

Жароҳатланганлар
: Грегори ван дер Виль - "ПСЖ". Марко ван Гинкел - "Челси".

Дисквалификациядагилар: Салах, Матич.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика