Latest news

10:47Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди15 10:44МЮ Моуриньони кузатиб юрган италиялик аёлни базага киришини таъқиқлади2 10:39«МЮ» запретил пропускать на базу и стадион итальянку, преследующую Моуринью0 10:28"Шўртан": "Бундёкор" ёшлари билан баҳс бўлиб ўтди1 10:12Бугун "Локомотив" - "Зенит" ўйини бўлиб ўтади15 10:02“Қўқон-1912”: Никита Рибкинни табриклаймиз6 09:45«Ювентус» Дибала билан шартномани узайтиришга яқин1 09:45«Ювентус» близок к продлению контракта с Дибалой0 09:35Абумалик Абдуллаев - эркин агент11 09:16Ульоа «Лестер»дан кетмоқчи2 09:16Ульоа подал «Лестеру» официальный запрос на трансфер0 08:55Фонте 8 миллион фунт эвазига «Вест Хэм»га ўтишга яқин 2 08:55Фонте близок к переходу в «Вест Хэм» за 8 млн фунтов0 08:35Луис Энрике: «Аноэта» ланъати ҳақидаги гаплар энди латифа»18 08:35Луис Энрике: «Проклятие «Аноэты» теперь не более чем анекдот»0

12 mar 18:23
News

ЕЧЛ: Бугунги ўйинлар анонси

Бугун ЕЧЛ 1/8 финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтади. "Барселона" - "Манчестер Сити" ҳамда "ПСЖ" - "Байер" жамоалари ўзаро баҳслашишади.
Англияда кечган дастлабки  ўйинда "Барселона" Мануэль Пеллегрини жамоасини сафарда мағлуб этишни уддасидан чиққан эди. "Барселона" жамоаси кейинги босқичга йўлланма олиш учун жуда яхши имкониятга эга. Биринчи ўйиндаги ғалаба уларни имкониятларини ошириб юборганди. Ўз майдонида кечадиган беллашувда  "Барселона" иккита тўп фарқи билан ютқазиб қўймаса, Херардо Мартино бошчилигидаги Каталония клуби чорак финал масаласини ҳал этади.



Англияликлар эса бугунги ўйинда очиқ ва ҳужумкор футбол ўйнашга мажбурлар. Улар агарда кейинги босқичга чиқиш учун ҳаракат қилишса, Виктор Вальдес қуриқлаётган дарвозага камида иккита тўп киритиб, ўз дарвозасини қуруқ сақлаши зарур бўлади. Умуман олганда, Пеллегрини шогирдлари сўнгги вақтларда ҳимояда ишончсиз ҳаракат қилишмоқда. "Барселона" жамоасининг ҳам ҳимоя чизиғида муаммолар пайдо бўлган. Тата шогирдлари сўнгги ўйинларда рақибларига имкониятни бой бериб қўйишмоқда.



Жамоанинг ички чемпионатда ҳам ишлари юришмаяпти. Каталония клуби ўйинида пасайиш кузатилмоқда. Ушбу баҳс Херардо Мартино учун синов ўйини бўлиши мумкин. "Барселона"нинг бугунги ўйиндаги натижаси унинг кейинги фаолиятига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин. Бугунги учрашувда "Барселона"га Андреас Иньеста ёрдам бера олмаслиги мумкин. "Манчестер Сити"нинг асосий форварди  Серхио Агуэро жароҳатидан фориғ бўлган. Аргентиналик ҳужумчи ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўйинни ўтказиб юборганди. Каталонияда бўладиган беллашувда Мануэль Пеллегрини Агуэронинг хизматидан фойдалана олади. Серхио бугун "Барселона" ҳимоячиларига ҳақиқий бош оғриғи бўлиши кутилмоқда.

Бугунги баҳс мухлислар учун ҳақиқий футбол-шоусини тақдим этиши аниқ.

"Барселона" кейинги босқич йўлланмасини амалда бугун ҳал этиши талаб этилади. "Манчестер Сити" жамоасида кичик бўлсада имконият сақланиб қолган. Улар "Камп Ноу"да тақдим этиладиган 90 дақиқалик вақтдан унумли фойдаланишлари керак бўлади. Амалда нима бўлишини эса, тунда бўлиб ўтадиган супер учрашувдан сўнг билиб оламиз.



Куннинг иккинчи учрашуви Францияда бўлиб ўтади. "ПСЖ" клуби ўз майдонида "Байер"ни қабул қилади. Ушбу тўқнашув тақдири деярли ҳал бўлган десак ҳам бўлади. Сабаби, "Байер" ўз майдонида "ПСЖ" клубидан тўртта тўп ўтказиб юборганди. Ўз майдонида ғалабага эриша олмаган ушбу жамоа, сафарда Париж жамоаси дарвозасига камида тўртта гол киритиши бу жуда ҳам қийин масала. Футболда сенсациялар кўп учраб туради. Лекин бугун Парижда сенсация кўришга ҳеч ким ишонмаса керак. Сами Хююпя жамоаси асосан бугун клуб имижи учун ҳаракат қилишлари табиий. Лоран Блан эса бугун асосий таркиб футболчиларига дам бериши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам, бу ўйин томошабоп кечиши аниқ. "ПСЖ" жамоаси асосан ҳужумкор ва томошабоп ўйин кўрсатиб келмоқда. Ўз майдонида кечадиган беллашувда Лоран Блан жамоаси ўз мухлисларига чиройли футбол намойиш этиб беришни мақсад қилишган.

Чемпионлар лигаси, 1/8 финал жавоб баҳслари.
12 март, чоршанба.



"Барселона" - "Манчестер Сити" (00:45 "Спорт", "НТВ-ПЛЮС Футбол")

"Камп Ноу".


Ҳакамлар: Стефан Ланнуа, Фредерик Кано, Мишель Аннонье.

Тахминий таркиблар

"Барселона": Вальдес, Альба, Алвеш, Пике, Пуйоль, Бускетс, Фабрегас, Хави, Педро, Санчес, Месси.

"Манчестер Сити": Харт, Коларов, Компани, Сабалета, Лескотт, Сильва, Фернандиньо, Яя Туре, Насри, Жеко, Агуэро.

Биринчи учрашув: 2:0


"ПСЖ" - "Байер"  (00:45 "НТВ-ПЛЮС Футбол2")

"Парк де Пренс".

Ҳакамлар
: Иван Бебек, Томислав Петрович, Мимо Гргич.

Тахминий таркиблар:

"ПСЖ":
Сиригу, Алекс, Силва, ван дер Виль, Матюиди, Вератти, Моура, Мотта, Ибрагимович, Лавеззи.

"Байер": Лено, Хильберт, Топрақ, Волльшайд, Жан, Сэм, Кастро, Райнартц, Рольфес, Кисслинг, Сон Хин Мин.

Биринчи учрашув: 4:0


Шаҳбоз Беғамов
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

АПЛ. Марказий ўйинда кучлар тенг келди
АПЛ 21-туридан ўрин олган МЮ - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. 133
АПЛ. "Эвертон" "Манчестер Сити"ни шарманда қилди
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Эвертон"... 93
"Севилья" - "Реал Мадрид". Таркиблар маълум
Испания чемпионати 18-туридан ўрин олган "Севилья" -... 76
“Севилья” “Реал”нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди
Испания чемпионатининг 18-турида “Севилья” ўз майдонида чемпионат... 75
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook