UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Жанубий Корея - Сурия. Асосий таркиблар билан танишинг  9 14:25"Спорт ТВ" гуруҳимиздаги учала ўйинни намойиш этади  11 14:16АПЛ клубларининг Формула-1 болидлари қандай кўринишда бўларди? (фото)  9 14:14Рустам Ашурматов миллий терма жамоага қўшилди  7 14:10Япония - Таиланд. Асосий таркиблар эълон қилинди  0 13:54Баҳодир Насимов: "Бугун футболчиларимиз фақат мухлислар учун ўйнайди"  7 13:43Olamsport: "Uzbek Tigers"нинг қозоғистонлик боксчиларга қарши жанг қиладиган таркиби маълум, "Феррари"да ўсиш ва бошқа хабарлар  1 13:40Олий лига. 4-тур. Ўйинларнинг бошланиш вақти маълум  5 13:20"Ватан учун" акцияси, ВАТАН УЧУН!  70 13:14Пирес Мбаппега "Реал"га ўтмасликни маслаҳат бермоқда  3 13:02ПФЛ: Қўзибоев, Ҳасанов ва Муллажонов 2тадан ўйинга четлатилди  5 12:52Австралия - БАА. Асосий таркиблар билан танишинг  9 12:43Верратти L'Equipe нашрининг узурини қабул қилди  0 12:22"Championat.asia" Марказий Осиё футболига илк қадамини қўйди  27 12:15Ўзбекистон - Қатар. Тахминий таркибимиз  70

19 фев 17:05
Янгиликлар

ЕЧЛ: “Арсенал” – “Бавария” ўйини анонси

Европа чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Бавария" клуби тунда Лондонда "Арсенал"га қарши майдонга тушади.
Чемпионлар Лигаси, 1/8 финал босқичи.
“Арсенал” – “Бавария”
“Эмирейтс” стадиони.
Ҳакамлар:
Никола Риццоли, Андреа Стефани, Ренато Фаверани.
Трансляция: (“Спорт”, “НТВ”, “НТВ-ПЛЮС Футбол” 00:45)

йўқотишлар: Артета (дисквалификация), Рэмзи, Уолкотт, Чельстрем, Вермален (барчаси жароҳат) - Рибери, Шакири (иккиси жароҳат).

Тахминий таркиб:



Чемпионлар Лигаси мухлисларга чиройли баҳсларни тақдим этишда давом этади. Бугун Лондонда “Арсеал” – “Бавария” тўқнашуви бўлиб ўтади. Бу беллашув кўпчилик  футбол ишқибозларини диққат марказида бўлиб турибди. Бундай баҳслар ҳар қандай футболга бефарқ бўлмаган инсонни ўзига жалб этади.

Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби ва ушбу мавсумдаги турнирни асосий фаворити сифатида қаралаётган “Бавария” яна Лондонга сафар уюштирмоқда. Ўтган мавсумда икки бор бу шаҳарга ташриф буюрган мюнхенликлар, аввалига “Арсенал”ни таслим этишиб, ғалабаларига пойдевор қўйиб кетишган бўлса, сўнгра финалда “Боруссия Дортмунд”ни мағлубиятга учратиб, бош совринни айнан Лондонда қўлга киритишган эди. Бу йили ҳам “Бавария” футболчилари, раҳбарлари ва мухлисларини асосий  нияти ҳам шундай.



Мюнхеннинг бош жамоаси сўнгги пайтларда рақибларини бирин-кетин тор-мор келтириб келишмоқда. Хосеп Гвардиоланинг клубдаги ишлари аъло даражада.  Жамоа бундеслигада чемпионликни деярли нақд қилган ва асосий эътиборини ушбу нуфузли мусобоқага қаратмоқда десак янглишмаймиз. Бу ўйин олдидан таркибда йўқотишлар бор. “Бавария”ликларнинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланмиш Франк Рибери, Шердан Шакири ва Хольгер Бадштубер каби футболчилар ушбу ўйинда жамоасига ёрдам бера олишмайди. Шунингдек, “Бавария” мухлислари ёқимтойи Бастиан Швайнштайгер ҳам жароҳатидан фориғ бўлган. Аммо уни бу ўйинни бошланғич таркибда бошламаслиги кўпроқ ҳақиқатга яқинроқ.



Сабаби, у ҳали ўз спорт формасини тиклаш жараёнида ва майдонда бутун 90 дақиқа давомида ҳаракатлана олмаслиги мумкин.  Лекин “Бавария”дек жамоа учун кадрлар масаласида муаммо деярли бўлмаслиги керак.  Бундай жамоада етарли иқтидорлар ва тажрибали футболчилар бор. Пеп Гвардиола кимни ўрнига кимни майдонга туширишни яхши билади. Яна шуни такидлаб ўтиш жоизки, ўтган мавсумда Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида айнан “Арсенал”га қарши кечган жавоб баҳсида Рибери, Швайнштайгер каби футболчилар майдонга туша олишмаганди ва “Бавария” ўша ўйинда имкониятни бой берганди. Лекин сафарда киритилган гол эвазига “Бавария” кейинги босқичга йўл олганди.



Арсен Венгер бошчилигидаги “Арсенал” жамоаси бу йили анча кучли футбол намойиш этишмоқда. Таркибда юзага келган бир қатор йўқотишларга қармасдан, Арсен Венгер жамоасини яхши спорт формасида ўшлаб турибди. Бу мавсумда лондонликлар ўтган йилгига нисбатан анча кучайишган ва жамоа ўз уйида яхши ҳаракат қилмоқда. АПЛда ҳам “Арсенал” бир неча тур пешқадам бўлиб келганди. Аммо ўша “Ливерпуль”дан қабул қилиб олинган қақшаткич мағлубиятдан сўнг, жамоа пешқадамликни бошқа бир Лондон жамоасига топшириб қўйди. “Арсенал”га бу ўйинда Микель Артета дисквалификацияси туфайли ёрдам бера олмайди. Шунингдек, яна “канонирлар” сафида жароҳати туфайли Вермален, Ремзи, Диаби ва Уолкот каби футболчилар бугун майдонга туша олишмайди.  Лондонлик ишқибозларнинг умиди кўпроқ Месут Ўзилдан.



Ушбу футбол юлдузи “Арсенал”га ёзда кўчиб ўтганди ва Арсен Венгер германиялик тўп устаси ёрдамида ўз жамоасининг ўйин сифатини яхшилашни асосий мақсад қилган. Ушбу баҳсда Месут Ўзил кўп жиҳатдан катта босимни енгиб ўтиб, жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшиши зарур. Месут бундан аввалги жамоалари “Вердер”ва “Реал” сафида ҳам айнан “Бавария”га қарши майдонда тўп тепган. Лекин унинг жамоалари мюнхенликлар қаршилигини енга олишмаган. Бу сафар Ўзил ўз мақсадига эришадими йўқми буни ўйиндан сўнг билиб оламиз.  Арсен Венгер бу мавсумда жамоаси билан ниманидир ютишни аниқ мақсад қилган. Кўп йиллардан буён совринсиз қолиб кетаётган ушбу франциялик мутахассис учун бу жуда муҳим. Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида ушбу жамоалар яна эрта учрашиб қолишгани ачинарли албатта. Қайсидир гранд жамоа мусобоқани 1/8 финалданоқ якунлашга мажбур бўлади.



Қизиқарли фактлар:
•   “Бавария” Англия клублари билан 41 маротаба тўқнаш келган ва шуларнинг 15 тасида ғалаба, 14 дуранг ва 12 бор мағлуб бўлган.
•   “Бавария” ЧЛда меҳмондаги кетма-кет 6 учрашувда ғалаба қозониб келмоқда. Агарда жамоа Лондонга ғалабага эришса “Аякс”нинг (1995-1997) рекордини такрорлайди.
•   Лондондаги учрашувда мюнхенликлар ҳимоячиси Данте огоҳлантириш олса, кейинги ўйинни ўтказиб юборади.
•   Пеп Гвардиола шогирдлари ушбу мавсумда ЧЛда 17 та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 5 та тўп олиб чиқишган.   
•   “Арсенал” жамоаси эса, 8 та гол уриб, ўз дарвозасидан 5 та гол ўтказиб юборган.


Шаҳбоз Беғамов
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  180
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  189
Сурия - Ўзбекистон "Instat" таҳлилида
Жаҳон футболида етакчилик қилаётган "Instat" ташкилоти...  135
Ўзбекистон - Қатар. Иккала жамоада биттадан йўқотиш бор
28 март куни ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви ...  106
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: