UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  0 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  11 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2

ЕЧЛ-1999 финали (фотолар) Янгиликлар

ЕЧЛ-1999 финали (фотолар)

Чемпионлар лигаси чорак финал қуръаси "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария"ни бир-бирига рўбаро қилди.
Бу икки жамоанинг халқаро майдондаги ўзаро қарама-қаршилиги деганда барчанинг кўз олдига 1999 йилги унутилмас финал келади. Бугун ана ўша финалдаги вазиятларни фотолар ёрдамида яна бир бор ёдга оламиз.



"Манчестер Юнайтед" - "Бавария" 2:1. 90 045 томошабин
1999 йил, 26 май. "Камп Ноу", Барселона.
Ҳакамлар: Пьерлуиджи Коллина, Женнаро Маццеи, Клаудио Пуглиси.

Голлар: Шерингем, 90+1, Сульшер, 90+3 - Баслер, 6.

"Бавария": Оливер Кан, Маркус Баббель, Самуэль Куффур, Лотар Маттеус (Торстен Финк, 80), Штефан Эффенберг, Марио Баслер (Хасан Салихамижич, 89), Йенс Йеремис, Михаэль Тарнат, Карстен Янкер, Александр Циклер (Мехмет Шолль, 70), Томас Линке.

"Манчестер Юнайтед": Петер Шмейхель, Гари Невилл, Денис Ирвин, Денис Ирвин, Яп Стам, Дэвид Бекхэм, Ники Батт, Энди Коул (Уле Гуннар Сульшер, 81), Райан Гиггз, Йеспер Блумквист (Тедди Шерингем, 67), Дуайт Йорк.

Огоҳлантиришлар: Штефан Эффенберг 60.

Монсеррат Кабалье "Камп Ноу"да. Қўшиқчи ЕЧЛ-1999 финалини очиб бермоқда.



МЮ мухлислари ўйиндан олдин.



"Бавария" мухлислари ўйиндан олдин.



Марио Баслер 6-дақиқадаёқ жарима зарбасидан ҳисобни очмоқда.



Эффенберг, Баслер ва Куффур голни нишонламоқда.



Карстен Янкер қайчи услубидаги зарбаси билан дарвоза тўсинини нишонга олди.



Пьерлуиджи Коллина Самуэль Куффурни ҳолидан хабар олмоқда.



Тедди Шерингем ҳаводаги курашни ютмоқда.



Дэвид Бекхэм жарима зарбасини тепишга тайёрланмоқда.



Петер Шмейхель рақиб жарима майдончасида "меҳмон".



Шерингем МЮнинг биринчи тўпини киритмоқда.



Сульшер эса иккинчи голни урди.



Бундай кўриниш ҳозирги кунда Мишел Платинини инфарк қилиши тайин.



Ҳатто Оливер Кан бош эгди.



Мағлубларни тақдирлаш.



МЮ аъзолари байрам қилмоқда.



Биринчи планда ушбу финалда ўйнай олмаган Пол Скоулз ва Рой Кин.



Оттмар Хитцфельд Янкерни овутмоқда.



Баварларнинг аламли кўз ёшлари.



Чемпионларнинг Манчестердаги паради.



Толибжон Қосимов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика