Latest news

09:15Эшли Янгга «Эвертон», «Вест Бромвич», «Уотфорд» ва «Суонси» қизиқмоқда0 09:15Эшли Янг интересен «Эвертону», «Вест Бромвичу», «Уотфорду» и «Суонси»0 09:01ВИДЕО. "Лацио" - "Рома" 0:20 08:50“Зенит” таркибида ўзбекистонлик 18 ёшли футболчи пайдо бўлиши мумкин25 08:45Юлиан Дракслер "Вольфсбург"дан кетмоқчи0 08:45Юлиан Дракслер решил покинуть "Вольфсбург"0 08:35ВИДЕО. "Эвертон" - "Манчестер Юнайтед" 1:10 08:24"Қўқон-1912": 20 декабрь куни тайёргарлик бошланади2 08:19Франция. «Марсель» «Нанси»ни, «Ницца» «Тулуза»ни мағлуб этди0 08:19Чемпионат Франции. «Марсель» разгромил «Нанси», «Ницца» – «Тулузу» и другие результаты0 08:04ВИДЕО. "Борнмут" - "Ливерпуль" 4:30 07:52Испания. «Валенсия» «Малага» билан дуранг ўйнади1 07:52Чемпионат Испании. «Валенсия» сыграла вничью с «Малагой»0 07:47Германия. «Гамбург» «Дармштадт»ни енгди1 07:47Чемпионат Германии. «Гамбург» в гостях обыграл «Дармштадт», «Аугсбург» сыграл вничью с «Айнтрахтом»0

11 may 11:24
News

Дражен Дукич: "Қўқондаги мухлисларга беш баҳо қўяман!"

"Қўқон-1912" - "Пахтакор" (0:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар катта мураббийи Дражен Дукич иштирок этди.
"Самвел Бабаян бетоблиги туфайли Қўқонга кела олмади. Шу боис ўйин ҳақидаги фикрларни мен баён қиламан. Бугунги ўйинга яхши тайёрлангандик. Бу жамоа биринчи лигада биринчи бўлиб турибди. Жамоа мухлисларига гап йўқ. Биз 4-5та имкониятдан фойдана олмадик. Устунлигимизни натижада акс эттира олмадик. Жавоб баҳсида ғалаба қозонишга уринамиз. Гол ура олмадик, бу футбол. Футболда доим ҳам кучли жамоа ғолиб чиқавермайди".

"Боян Миладинович бугун ҳужумда ўйнади. Захирамизда ҳужумчи йўқ эди. Бизга гол керак эди. Шу боис бўйи узун бўлган Боянни ҳужумга туширдик. Сербияда ўйнаётганида у ҳужумчи сифатида ҳам ҳаракат қилганди. Сўнгги дақиқаларда биз 4-4-2 тактикасида ҳаракат қилдик".

"Бундай мухлисликни Ўзбекистонда умуман кўрмаганман! Фарғонада, Андижондаги ўйинларга борганман. Қўқон мухлисларига 5 баҳо қўяман".

"Тўғриси рақиб ўйинига эътибор қилмайман. Фақат ўз жамоам ўйинчиларининг ҳаракатларига кўпроқ эътибор қиламан. Шу боис "Қўқон-1912" жамоасидан битта футболчини ажратиб кўрсата олмайман".

"Пахтакор" ҳеч қачон дуранг учун ўйнамайди. Бугун биз фақат ғалаба учун келдик. Қўқон жамоаси олий лигада ўйнаши керак. Сабаби Ўзбекистонда футбол айнан шу ерда бошланган. Шахсан мен "Қўқон-1912"нинг олий лигага чиқишига мухлислик қиламан".
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook