Latest news

09:05ВИДЕО. "Саутгемптон" - "Хапоэль Бер Шева" 1:11 08:50Испаниянинг барча клуби 7 ҳам еврокубокларда плей-оффга чиқди6 08:50Все 7 испанских клубов вышли в плей-офф еврокубков0 08:41"Қўқон-1912": Ишончни оқлаган легионерларимиз0 08:35ВИДЕО. "Фейеноорд" - "Фенербахче" 0:10 08:21Жозе Моуриньо: «Гол Мхитарянни бироз бахтли қилади»4 08:21Жозе Моуринью: «Гол сделает Мхитаряна чуть счастливее»0 08:08ВИДЕО. "Интер" - "Спарта" 2:10 08:05ВИДЕО. "Заря" - "Манчестер Юнайтед" 0:20 08:00"Сассуоло" – "Генк" учрашуви туман туфайли бир кунга қолдирилди0 08:00Матч "Сассуоло" – "Генк" перенесён на завтра из-за тумана0 07:27Европа лигаси. Плей-оффнинг барча иштирокчилари маълум бўлди6 07:27Определились все участники плей-офф Лиги Европы0 07:17Европа лигаси. «Интер» «Спарта»ни, «Манчестер Юнайтед» «Заря»ни мағлуб этди ва бошқа натижалар9 07:17Лига Европы. «Интер» победил «Спарту», «Заря» проиграла «Манчестер Юнайтед» и другие результаты0

16 jan 15:03
News

Дражен Дукич: "Пахтакор"га қайтганимдан хурсандман"

Янги мавсум «Пахтакор» клуби учун катта янгиликлар билан бошланмоқда.

Куни кеча жамоа мураббийлар штабида янги мураббий - Дражен Дукич иш бошлади. Мазкур инсон учун "Пахтакор" бегона  эмас. 2012 йилда «шерларни» бошқарган Деян Журжевичга ёрдамчилик қилган мураббий яна клубимиз билан бирга. Шу муносабат у клубимиз матбуот хизматига махсус интервью берди.
 
- Дражен! «Пахтакор»га хуш келибсиз! Яна қачонлардир «Пахтакор»га қайтаман деб ўйлаганмидингиз?
- Ишонасизми, менда доим қачондир Ўзбекистонга қайтаман деган фикр бўлган! 2012 йилда ҳамкасбим Деян Журжевич билан «Пахтакор»да фаолият олиб бордик. Кўп вақт давомида ҳамкорлик қилмаган бўлсак-да, «Пахтакор» ва Ўзбекистон ҳақида жуда илиқ таассуротлар қолган. Менга Тошкент шаҳри ёқади. Бундан ташқари, Самарқанд ва Бухорода бўлганман, бу шаҳарлар ҳам хотирамда ўчмас из қолдирган.
 
- «Пахтакор»дан сўнг фаолиятингизни қаерда давом эттирдингиз?
- «Шерлар»ни тарк этганимдан сўнг Сербияда ишладим. «Колубара» футбол клубида бош мураббий сифатида фаолият олиб  бордим. Таъкидлаш лозимки, мазкур клубда анча катта ҳажмдаги ишни амалга оширдик, лекин афсуски клуб раҳбарияти алмашинуви оқибатида у ерни тарк этдим. Бундан сўнг, қадрдон клубим ҳисобланган Белграднинг «ОФК» жамоасига қайтдим ва бош мураббий ёрдамчиси вазифасини бажардим.

- Сизда Ўзбекистон чемпионати, қолаверса «Пахтакор» ўйинларини кузатиш имконияти бўлдими?
- Ҳа, албатта. 2012 йилда жамоа мамлакат чемпиони унвонини қўлга киритганида жуда хурсанд  бўлдим. Ўтган йили Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ҳам кузатиб бордим. Таъкидлаш лозим, чемпионат доирасида Ўзбекистон терма жамоаси анча мазмунли ва савияли ўйин кўрсатди. Айниқса, терма жамоангиз асосини мен ишлаган «Пахтакор» жамоаси ўйинчилари ташкил қилганидан хурсанд бўлдим.

- Фаолиятингизни «Пахтакор»да давом эттиришингизнинг асосий сабаблари нимада?
- Биринчидан, клуб инфратузилмаси. Бу ерда барча иш яхши йўлга қўйилган. Иккинчидан, жамоада ёш ва иқтидорли футболчиларнинг кўплиги. Ишонасизми, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида бўлганман ва ишонч билан айта оламанки, ўзбек футболчиларининг потенциали жуда юқори. «Пахтакор» жуда яхши академияга эга. Энг асосийси, жамоа асосий таркибини айнан мазкур академия тарбияланувчилари ташкил қиладилар.

 
Дражен ДУКИЧ

Туғилган санаси: 17.02.1966
Футболчилик фаолияти : ФК «Сутеска», ФК «Пролете», ФК "Жиангсу" (Хитой), ОФК (Белград), ФК «Рад», ФК «Младость».
Мураббийлик фаолияти: ФК «Хайдук» (ассистент ), ФК «Окад» (ассистент), ФК ОФК (Белград) (ассистент), «Пахтакор» (ассистент), ФК "Колубара" (бош мураббий), ОФК (Белград) (ассистент).

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook