UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   8 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

Дмитрий Краев: "Операция учун яхшигина маблағ бўлиши лозим" Янгиликлар

Дмитрий Краев: "Операция учун яхшигина маблағ бўлиши лозим"

Биринчи лигада кучлилар сафига қайтиш учун курашаётган “Андижон” жамоасининг ҳужумчиси Дмирий Краев ҳасталикка чалиниб сафдан чиққанидан мухлисларнинг хабари бор.
 29 ёшли ҳужумчи учун мавсум эрта ниҳоясига етди ва у ҳозирда уйида даволанмоқда. Унинг айни пайтдаги ҳолатини билиш мақсадида Краев билан боғландик.
- Соғлиғим ёмон эмас. Ҳар куни шифокор тавсия қилган дорини ичиб турибман. Агар дорини ичмайдиган бўлсам судурги бошланиши мумкин.
- Жарроҳлик столига қачон ётасиз?
- Тўғриси, буни билмайман. Операция қилдиришим учун Россияга боришим керак. Бунинг учун эса яхшигина маблағ бўлиши лозим.
- Умуман олганда бундай дардга чалинишингизни кутмаганмидингиз?
- Албата, бундай бўлишини ҳеч ким хоҳламайди. Ҳаммаси рисолагидек кетаётганди ва “Андижон” билан иккинчи босқичга тайёргарлик кўраётгандик. Бир куни машғулот пайтида судурги ҳолатига тушиб қолдим. Бошида буга жиддий қарамадим ва ҳаммаси вақтинчалик ҳолат деб ўйладим. Андижонда икки марта икки марта шундай ҳолатга тушдим. Кейин уйга кетдим ва Тошкентда ҳам икки бор судурги бўлдим. Шундан сўнг шифокорга кўриндим.
- Шифокорлар соғлиғингиз борасида нима дейишмоқда?
- Аниқ бир ташҳизни қўйишгани йўқ. Шифокорлар мени тиббий текширувдан ўтказишган. Ҳозир улар қандай ҳасталикка чалинганимни текширишмоқда. Нима бўлиши ёлғиз Яратганга аён.
- Бўлди энди футбол билан бутунлай хайрлашдингизми?
- Буни билмайман. Ҳаммаси соғлиғим кўтаришига боғлиқ. Аммо айни пайтда шифокорлар машғулот қилишимни тақиқлаб қўйишган. Чунки жисмоний зўриқиш муаммолар тўғдириши мумкин.
- Яшил майдонни, футболни соғиниб қолгандирсиз?
- Албатта. Ахир бу менинг касбим эди. Ҳар куни тўп тепиб бирданига “ўйиндан ташқари” ҳолатга тушиб қолиш оғир.
- Айни пайтда “Андижон” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар ва ҳатто футболчилар ҳам сизга ёрдам беришга ҳаракат қилишмоқда.
- Бундай қийин вазиятда мени ёлғизлатиб қўйишмаётганидан албатта хурсандман. Мен учун қайғураётган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман.   
- Энди футболга қайтишингиз қийин бўлиши аниқ. Умуман яшил майдонда яхши дамларни ўтказдим деб айта оласизми?
- Футболчининг ўйинига мураббийлар ва мухлислар баҳо беради. Футболчилик фаолиятим ёмон ўтди дея олмайман. “Локомотив”, “Динамо”, “NBU-Осиё”, “Хоразм” ва “Андижон” жамоалари сафида тўп сурдим. Ўйнаган клубларимда имкон қадар ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим.
- “Андижон”нинг ўйинларини кузатиб боряпсизми?
- Ҳа, жамоамни қандай натижаларга эришаётганини интернет орқали кузатяпман ҳамда футболчилар билан қўнғироқлашиб турибман. Афсуски, иккинчи босқичда иккала баҳсда ҳам “Машъал”га имконият бой берилди. Шунга қарамай, “Андижон”ни олий лигага чиқишига ишонаман. Кучлилар сафига қайтишига “Андижон”га ёрдам беришни жуда хоҳлагандим. Шундай бўлса-да, “Андижон”да ярим йил яхши дамларни ўтказдим ва жамоанинг муваффақиятларига мен ҳам ўзимни ҳиссамни қўшишга ҳаракат қилдим.
Б.Турсунов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика