UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1

"Динамо"нинг дастлабки йиғиндаги таркиб ва машғулотлардан ФОТОГАЛЕРИЯ Янгиликлар

"Динамо"нинг дастлабки йиғиндаги таркиб ва машғулотлардан ФОТОГАЛЕРИЯ

Кеча Самарқанднинг "Динамо" жамоаси ҳам навбатдаги мавсум учун дастлабки машғулотларига киришди.
Жамоа аъзолари кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб бормоқда. Эрталабки машғулотлар асосан жисмоний ҳолатни яхшилашга қаратилмоқда ва тренажор залида ва стадионда енгил машқлар билан ўтмоқда. Куннинг иккинчи қисмидаги машғулотлар эса стадионда ўтмоқда. Бунда "Динамо" асосан Чархин шаҳарчасидаги "Динамо" футбол мактабига қарашли стадионда тўп билан машғулотлар олиб бормоқда.

Жамоанинг ҳозирги машғулотларидаги таркиби: Игорь Михайлов, Фаррух Шотурсунов, Сирожиддин Сайфиев, Саддам Боймаматов, Озод Турсунов, Турғун Қобилов, Нурбек Сафаров, Шерзод Зайниев, Илдар Магдиев, Саънат Шихов, Комил Шарофутдинов, Абдулла Набиев, Бахтиёр Очилов, Акмал Бозоров, Фирдавс Абдусалимов, Аваз Агалиев, Алишер Саматов, Акбар Сиддиқов, Акмал Холмуродов, Искандар Холмирзаев

"Тайёргарликни бошлаб олдик. Ҳозирча таркибимизга янги ўйинчи келиб қўшилмаган. Бошқа ўйинчиларни Тошкентдаги йиғинда синовдан ўтказамиз. Ҳозир асосан маҳаллий футболчилар билан ишлаяпмиз. Йиғиннинг сўнгги куни ўринбосарлар таркибимиз билан назорат синов учрашувини ўтказамиз" - дея айтиб ўтади "Динамо" жамоаси бош мураббийи Равшан Акмалович

Бугунги машғулотлардан фотосуратларни томоша қилинг.

Фотолар муаллифи: Ҳумоюн Давуров
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика