UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  9 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7

"Динамо": Тошкентда "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Олмалиқ" билан ўйнаймиз Янгиликлар

"Динамо": Тошкентда "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Олмалиқ" билан ўйнаймиз

Пайшанба куни Самарқанддаги йиғин доирасида шаҳримизнинг Биринчи лигадаги жамоалари «Шердор» ва «Регистон» клубларидан ташкил топган жамоага қарши майдонга тушган вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучишди.
Ўйин давомида Равшан Ҳайдаров бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказди. Таркибда футболчилар анча кўплиги боис, куни кеча мураббийлар кўригига келган нигериялик футболчилар рақиб жамоа сафида майдонга туширилди ва жамоамизга қарши синовдан ўтказилди.

Қизиқарли кечган ўйин динамочиларнинг ишончли ғалабаси билан якун топди. Дастлабки гол 12-дақиқада Ойбек Нурбоевнинг ўнг қанотдан ошириб берган голидан кейин Тўлқин Мирзаев томонидан киритилган бўлса, иккинчи гол 60-дақиқада Алишер Саматовнинг тўп оширишидан кейин Владимир Киликевич томонидан дарвозага йўлланди.

Ўртоқлик учрашуви. 18 июль (пайшанба)
«Динамо» -«Шердор» - 2:0 (1:0)
Голлар:
Тўлқин Мирзаев 12, Владимир Киликивич 60.
Бош ҳакам: Николай Мешков
«Динамо»: Андрей Мельничук (Игорь Михайлов, 46), Ойбек Нурбоев (Алишер Саматов, 46), Аҳрол Рисқуллаев (Азамат Абдуллаев, 60), Ильдар Маматказин (Ислом Ҳамидов, 75),, Темур Дадашев (Аваз Агалиев, 46), Акмал Бозоров (Георгий Адамян, 70), Комил Шарофутдинов (Омаджон Тайлоқов, 60), Абдулло Набиев (Бобур Насимов, 75), Азамат Бобожонов (Темур Шарипов, 70), Владимир Киликивич (Юнус Суюнов, 70), Тўлқин Мирзаев (Дилшод Жабборов, 46).
Огоҳлантиришлар: Ойбек Нурбоев (27), Ахрол Рисқуллаев(40), Аваз Агалиев (60)

Иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўраётган Самарқанднинг «Динамо» жамоаси 20 июль кунидан Тошкентда йиғин ташкил этади. Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоа пойтахтда бир қатор назорат учрашувлари ўтказиб, янги футболчиларни синовдан ўтказишни режалаштирмоқда.

Хусусан, ҳозирга келиб тўртта жамоа билан ўртоқлик баҳси борасида келишувга эришилган. Жумладан, 23 июль куни вакилларимиз «Пахтакор» клубига қарши саф тортишса, икки кун ўтиб Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси билан назорат баҳсида майдонга тушилади. 28 июлда эса йиғин доирасидаги сўнгги ўйинда Равшан Ҳайдаров шогирдлари Игорь Шквирин бошқарувидаги «Олмалиқ» жамоаси билан рўбарў келишади. 20 июль куни бошланадиган йиғин 29 июлда якунига етади ва жамоа Самарқандга қайтади.

Йиғин доирасидаги ўйинлар рўйхати:

23 июль. «Пахтакор» - «Динамо»

25 июль. «Динамо» - «Нефтчи»

28 июль. «Динамо» - «Олмалиқ».
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика