UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Кевин Кураньи бутсасини "михга илди"  1 18:48Кокорин 4 ой машина бошқармайди  2 18:32Olamsport: Юлдуз боксчиларимиз Таиланддаги турнирга борадилар, теннисчиларимиздан мағлубиятлар серияси ва бошқа хабарлар  5 18:19Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди  86 18:14Наврўз Кубоги. 2006 йилда туғилган болаларнинг тақдирлаш маросими (видео)  0 17:45Спортчилар ижтимоий тармоқларда  13 17:37Футзал. Ўзбекистон кубоги. "Ардус" дастлабки финалчи  2 17:29"Наврўз" Кубоги. Учинчи кун баҳслари бўлиб ўтди  2 17:12Симеоне: "Футболда қанча яхши ҳимоялансанг, шунчлик зўр ҳужум қиласан"  13 17:06“Навбаҳор” – “Хоразм” учрашуви олдидан  9 17:00Ўзбекистон кубоги. 1/16 финал. "Насаф"да 7:0, "Обод"да 0:6  67 16:4623-сонли Меҳрибонлик уйида "Наврўз" байрамига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди  0 16:41УЕФА Аллини дисквалификация қилди  6 16:23"Челси" собиқ устози: "Клопп ўрнида "Ливерпуль"га Хартни олган бўлардим"  4 16:03“Машъал-2”: Назорат учрашувларининг барчасида ғалаба қозонди  2

23 янв 10:37
Янгиликлар

Дилшод Жабборов: "Шахтёр" билан ўйинда камида дурангга лойиқ эдик"

Хабарингиз бўлса керак, Тошкентнинг "Локомотив" клуби айни дамда БААда йиғин ўтказмоқда.
Тайёргарлик босқичи қандай кетаётгани ва ўтказилган синов-назорат учрашувлари ҳақида билиш учун жамоа плеймейкери Дилшод Жабборов билан боғландик.

- Дилшод ака, аввало жамоангизнинг хорижда ташкил этган мазкур йиғини ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Айтишим мумкинки, йиғин кўнгилдагидек ўтмоқда. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳамма футболчилар машғулотларда бир-тану бир-жон бўлиб тер тўкмоқда.

- Мураббийлар штаби машғулотларда кўпроқ нималарга урғу бермоқда?

- Энг аввало жисмоний жиҳатдан юқори даражага чиқиш учун мехнат қиляпмиз. Қолаверса тўп билан ҳам ишлаяпмиз.

- "Шахтёр"га қарши кечган баҳс хусусида нима деган бўлардингиз? Умуман олганда шу кунгача ўтказилган синов-назорат учрашувлари сизда қандай таассурот қолдирди?
- Назаримда "Шахтёр"га қарши ёмон тўп сурмадик. Биласизми бу ўйинда биз камида дурангга лойиқ эдик. Хитойликлар билан кечган учрашувда ягона гол ўйин тақдирини хал қилди. Лекин бу баҳсда ҳам яхши ўйнагандик, менимча. Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби билан эса тенг кураш остида кечган ўйинни ўтказдик.

- Нима деб ўйлайсиз, бундай юқори савиядаги жамоаларга қарши ўйин ўтказиш қанчалик фойда келтирмоқда?

- Албатта, бу ўйинлар бизга катта тажриба беради. Айниқса ОЧЛдаги ўйинлар олдидан қандай кучга эга эканлигимизни кўрсатиб беради.

- Кўпчиликни қизиқтираётган савол: Лутфулла Тўраев билан бўладиган рақобат тўғрисида нима дейсиз?
- Асосий таркибда мунтазам равишда ўйнаш учун биргина Тўраев билан рақобатлашмайман. Ундан ташқари мен ўйнайдиган позицияда яна бир нечта кучли футболчилар бор.  Мураббий кимнинг ўша кунги холати яхши бўлса, шуни бошланғич таркибига киритади.

- ОЧЛ плей-офф босқичида "Локомотив"га 8 февраль куни "Қувайт СК" (Қувайт) ёки "Ал-Шабаб" (Ироқ) рақиблик қилади. Шахсан сиз бу жамоаларнинг қай бири тўқнаш келишни истардингиз?

- ОЧЛда кучсиз жамоалар бўлмайди. Шунинг учун уларни аълоҳида ажратиб кўрсатиш қийин. Менга қайси клуб билан рўбарў келишнинг аҳамияти йўқ. Муҳими қайси рақиб бўлса ҳам ўз майдонимизда керакли натижани қўлга киритиш.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1212
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  523
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  256
Сурия - Ўзбекистон. Таркиблар маълум бўлди
Сурия ва Ўзбекистон учрашувида жамоаларнинг таркиби маълум бўлди.   232
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: