UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  1 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  2 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  3 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  11 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  25 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  3 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  14

Дилшод Нуралиев: «Ўйинимизда бироз камчиликлар бор» Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: «Ўйинимизда бироз камчиликлар бор»

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-17) “Жар” стадионининг иккинчи майдонида Эрон ўсмирларига қарши биринчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Бунда футбочлиларимиз рақибни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Ўйин якунига етгач, бош мураббий Дилшод Нуралиевдан қисқача интервью олдик.

- Дилшод ака, Эронга қарши биринчи ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Бу ўйинда асосий таркиб футболчиларидан Отабек Шукуров, Достон Ҳамдамов, Муҳиддин Одилов, Илҳом Абдуғаниев кабилар жароҳат олишгани боис майдонга туша олишмади. Шу боис деярли иккинчи таркибни синаб кўрдик. Бу эса ўйинга ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Ўйинимизда мазмун йўқолиб қолгандек бўлди. Лекин шунга қарамай, Эрондек кучли жамоа устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Бунинг учун шгогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Уларда иштиёқ юқори бўлди. Тўғри, ўйинимизда камчиликлар бор ва вақт ўтиб уларни бартараф этиб борамиз. Эронга қарши яна иккита ўйинимиз бор ва шу учрашувларда бугун майдонга тушмаган бошқа футболчиларни ҳам синаб кўрамиз.

- Баҳс якунига етгач, пенальтилар серияси амалга оширилди.
- Бу таклифни эронликлар ўртага ташлашди. Биз эса кўндик. Чунки жаҳон чемпионатининг плей-офф баҳсларида исталган жамоа билан пенальтилар серияси содир бўлиши мумкин. Шунга тайёр туриш учун ҳам 11 метлик зарабаларни тепиб турган маъқул деб ўйлайман. Менимча, навбатдаги иккита ўйиндан сўнг ҳам пенальтилар серияси бўлади. Эътибор берган бўлсангиз, бешта зарбадан тўрттасини ҳимоячиларимиз амалга оширишди. Бундан кўзланган мақсад, ҳимоячилар дарвоза томон камдан кам зарба беришади, шу боис улар ҳам зарбани ва голни ҳис қилишлари лозим.

Х.ХОЛИҚОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика