Latest news

04 nov 14:44
News

Дилшод Нуралиев иштирокидаги матбуот анжумани 6 ноябрь куни ўтказилади

6 ноябрь, чоршанба куни 11:00да ЎФФ анжуманлар залида Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ва терма жамоа футболчилари билан матбуот анжумани ўтказилади.
Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси БАА бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларидаги иштирокини нимчорак финал босқичида якунлади ва Тошкентга қайтиб келди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳ босқичи ўйинларини муваффақиятли якунлаб мусобақанинг ўз тарихида иккинчи маротаба U-17 ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичида ўйнашди.

6 ноябрь куни ЎФФ анжуманлар залида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг БААдаги жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади. Матбуот анжуманида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ва терма жамоа футболчилари иштирок этади.

Матбуот анжуманига барча турдаги ОАВ ҳодимлари таклиф этилади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook