Latest news

20:50«Хебей Чайна Форчун» Пайетга ҳафтасига 600 минг евро таклиф қилмоқда6 20:50«Хебей Чайна Форчун» предлагает Пайету 600 тысяч евро в неделю0 20:25МЮ агар Де Хеа кетса Облакни сотиб олмоқчи3 20:25МЮ намерен купить Облака в случае ухода Де Хеа в «Реал»0 20:00Лукас Лейва Бразилияга қайтиб кетишни истамоқда3 20:00Лукас Лейва хочет вернуться в Бразилию0 19:48Кибер футбол. “Насаф” ПФК вакили турнир ғолиби бўлди!5 19:40УЕФА президенти Европа чемпионатида 24 та терма жамоа иштирок этишини тўғри деб ҳисоблайди2 19:40Александер Чеферин: "24 команды на Евро - это оптимальный баланс"0 19:39ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Металлург" - "Нефтчи" 3:05 19:28Футзал. Олий лига, 3-тур, 3-кун. Сенсация. "Металлург" - "Пахтакор" 5:63 19:10"Челси" Альваро Моратани сотиб олиши мумкин7 19:10"Челси" может купить Альваро Морату0 18:54Фарҳод Абдумавлонов: "Бизга қарши жамоалар икки ҳисса тайёрланишади"5 18:45Бакеронинг фикрича, Рональд Куман "Барселона" устозига айланиши мумкин5

22 oct 11:25
News

Дилшод Нуралиев: «Футболчиларга ажойиб ўйин учун рахмат айтдим»

Ўзбекистон ҳамда Марокаш ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ФИФА сайти мухбирлари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиевдан интервью олишди.

Қуйида мазкур интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Ўйин давомида жуда эъҳтиросларга берилганингизни кўрдик. Бу соғлиғингиз учун муаммо туғдирмайдими?
- Заҳира ўриндиғида ўтирганимда, эъҳтиросларга берилиб кетаман. Ўша пайт қаттиқ ҳаёжонга берилиб бироз тобим қочиб қолиши мумкин. Айнан шу эъҳтирослар орқали ҳаяжонни чиқариб юборишга ҳаракат қиламан. Қолаверса, футболчилар ҳам менинг бундай эъҳтирсларга берилишимга кўникиб қолишган.

- Ўзбекистон ўсмирларининг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Олдимизда яна бир муҳим ўйин турибди. Хорватияга қарши ўйин олдидан ҳеч нарса деб бўлмайди. Бу ўйинга етарлича тайёргарлик кўрамиз. Умуман, камчиликларимиз йўқ эмас. Уларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Бугун Африка жамоасига қарши ўйнаганимизни унутмаслик лозим. Африка қитъаси жамоалари одатда бу ёш тоифасида кучли бўлишади. Хорватия билан бўладиган ўйинда чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни ҳурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Ўзбекистон ушбу мусобақага 2011 йилги муваффақиятни такрорлаш учун келганми ёки жамоада бундан ҳам юқорироқ натижани кўрсата олишига имконияти бор деб ўйлайсизми?
- Ушбу ёш тоифасида Бразилия, Ўзбекистон ёки Марокаш терма жамоаларини фаворит деб атамаган бўлар эдим. Бу ёшда футболчиларнинг психологияси жуда ўзгарувчан бўлади. Ҳар бир ўйинга етарлича тайёргарлик кўрилса, бу мақсадга ҳам эришиш мумкин.

- Ўйиндан кейин доира шаклини ҳосил қилиб, футболчилар билан суҳбат қурдингиз. Сир бўлмаса, улар билан нималарни муҳокама қилдингиз?
- Мен уларга ажойиб ўйин учун рахмат айтдим. Ўйин жуда қийин кечди. Шунинг учун ҳам уларга, характер ва матонат кўрсатганликлари учун миннатдорчилик билдирдим.

Дилшод Нуралиевнинг ФИФА расмий сайтига берган интервьюсини қуйидаги манба орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.

Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

АПЛ. Марказий ўйинда кучлар тенг келди
АПЛ 21-туридан ўрин олган МЮ - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. 133
Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи... 121
АПЛ. "Эвертон" "Манчестер Сити"ни шарманда қилди
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Эвертон"... 91
Абдухолиқов ва "Локомотив"нинг 8 футболчиси терма жамоага чақирилди
Хабарингиз бор, айни пайтда "Локомотив" футболчилари... 85
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook