UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  9 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  7 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  7 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  42 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Дилшод Нуралиев: «Футболчи бўлиб танилиш пешонамда йўқ экан…» Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: «Футболчи бўлиб танилиш пешонамда йўқ экан…»

Дилшод НУРАЛИЕВ. Бу мутахассис кўпчиликнинг кўз ўнгида болалар футболи мураббийи сифатида гавдаланади.
Виталий Денисов, Санжар Турсунов, Марат Бикмаев, Акмал Шораҳмедов, Анзур Исмоилов сингари истеъдодларни кашф қилган Нуралиев терма жамоалар миқёсида ҳам эътирофга арзигулик муваффақиятларга эришди.

Ўзбекистон футболи тарихида илк марта Осиё чемпиони бўлган жамоамизга айнан Дилшод ака устозлик қилди. Ўсмирларимиз унинг қўл остида  БААда ўтган кичик мундиалда ҳам мазмунли ўйинлар намойиш этишди. Бу меҳнатлар жавобсиз қолмади, албатта. 2013 йилги мавсум якунларига кўра, Дилшод Нуралиев Ўзбекистоннинг энг яхши ёшлар мураббийи, деб топилди. Бугун болалар билан тиллаша оладиган мураббийимизнинг ўз болалик йиллари, фаолияти бўйлаб саёҳат уюштирамиз.

БОЛАЛИК  ЙИЛЛАРИ


- Болалик йилларим Тошкентдан узоқроқда, пойтахт вилоятининг Оққўрғон туманида ўтган, - дея сўз бошлади бугунги қаҳрамонимиз. - Раҳматли дадам онам билан Тошкентда турмуш қуришган. Кейин касблари тақозоси билан Оққўрғонга кўчиб ўтишган. Отам шифокор бўлганлар. Мен айнан Оққўрғонда дунёга келдим. Элас-элас эслайман, ўша пайт шароитлар анча оғир эди. Табиийки, футбол билан шуғулланиш ҳам осон эмасди. Шундай бўлсада, миллионлар ўйинига қизиқиш барибир, ўз кучини кўрсатган. Акамга ҳавас қилиб, мен ҳам футбол ўйнай бошлаганман. Акам Бахтиёр Нуралиев мана бир неча йиллардан бери «Пахтакор» академиясида мураббийлик қилиб келяпти. Мендан 10 ёшга катта. Ўзбек футболига кўплаб истеъдодли ёшларни етказиб берди ва бу жараён ҳамон давом этмоқда. Жуда кўп шогирдлари олий лига жамоалари шарафини ҳимоя қилишяпти. Ўз вақтида Тўра Шоймардонов каби футболчилар билан бирга ўйнаган. Раҳматли дадам ҳам футболга қаттиқ қизиқардилар. Болалик йилларим Оққўрғонда ўтган бўлсада, футбол билан Тошкентда астойдил шуғулландим. Ёшлигимдан Титов номли, ҳозирги Республика Олимпия захиралари коллежида таҳсил олишни орзу қилардим. Лекин афсуски, бу амалга ошмаган. Ота-онам бунга қаршилик қилишган. Ўша пайт футбол мактаб-интернатида ўқишни умуман бошқача талқин қилишарди. Гўёки, бу мактабда ётиб қолиб ўқиш болалар уйида таҳсил олишдек тушунчани юзага келтирган. Онам ҳам шундай хаёлга борганлар. Энг яқин дўстим Зафарни ҳам уйидагилар шу сабаб қўйиб юборишмаган. У истеъдодли дарвозабон эди. Доимо бирга бўлардик, ҳеч ажралмасдик. Балки Зафарга рухсат беришганида, ота-онамнинг фикрлари ҳам ўзгарармиди? Хуллас, бир ўзимни қўйиб юборишни исташмаган. Аммо футболга қизиқиш барибир, кучлилик қилди. 9-синфда ўқиб юрган кезларим Вали ака Шамсиддинов қўл остида футбол билан астойдил шуғуллана бошладим. Кейин Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтига ўқишга кирдим. У ерда тажрибали мураббий Рустам Акрамов устозлик қилдилар.

ИЛК ЖАМОА - «БИНОКОР»

- Аксарият болалар сингари аввалига ҳужум чизиғида ўйнадим. Дарвозани ишғол қилишга иштиёқим баланд бўлган. Лекин мураббийимнинг кўрсатмаларига асосан қанот ҳимоясига ўтказилганман. Жуссам кичик ҳамда тез югурганим учун қанот ҳимоясида ўйнатишди. Бу позияция ўзимга ҳам ёқиб қолди. Бош билан яхши ўйнардим ва энг муҳими, позицияни тўғри танлардим. «Пахтакор»да ўйнаган Ҳусан Бойматов, Маҳмуд Собиров сингари футболчилардан кўп нарса ўргандим. Профессионал фаолиятимдаги илк жамоа - «Бинокор». Қибрай тумани шарафини ҳимоя қиладиган клубда маълум муддат ўйнадим. Кейин Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманининг «Қурувчи» ҳамда  Қорақалпоғистоннинг «Тўрткўл» жамоаларида тўп тепдим. Шундан сўнг яна Қибрайга қайтдим ва Ўзбекистон чемпионатининг 1-лигасида иштирок этадиган «Маданият» клуби шарафини ҳимоя қилдим. Афсуски, айнан шу жамоада оёғим ва белимдан жиддий жароҳатландим. Бунинг натижасида 22 ёшимдаёқ футболчилик фаолиятим хотима топди. Ўзи профессионал фаолиятим жуда эрта бошланган. 16 ёшимдаёқ профессионал клубнинг асосий таркибида ўйнардим. Шифокорлар жароҳат жиддийлиги, агар футбол ўйнашда давом этсам, оқибати яхши бўлмаслигини айтишди. Ўша пайтлар жуда қийналгандим. Севимли машғулотингиз билан айни кучга тўлиб келаётган пайтда хайрлашиш... Буни ҳеч кимга раво кўрмайман. Лекин футболдан узоқлашиб кетолмаслигим кундек равшан эди.


МУРАББИЙЛИККА ИЛК ҚАДАМ

- Футболчи бўлиб танилиш пешонамда йўқ экан... Жароҳат сабаб футболни ташлаганимдан сўнг ўзимни мураббийликда синаб кўришга қарор қилдим. Шу мақсадда касаба уюшмаларига қарашли «Пахтакор» болалар ва ўсмирлар футбол мактабига ишга кирдим. Ўша пайт Владимир Штерн мактаб директори эди. Шу тариқа, 1992 йилдан мураббийлик фаолиятим бошланди. «Бинокор» жамоасида Ориф ака Куртмулаев, Евгений Валицкий, шунингдек, маълум муддат Биродар ака Абдураимовдан мураббийлик сир-асрорларини ўргандим. Болалар билан ишлаш жуда оғир. Айниқса, бу нарса ўқув-машғулотлар жараёнида яққол кўзга ташланади. Ёш болалар тушунчаси ва шу билан бирга қабул қилиши турлича. Ҳамма ҳам нимани талаб қилаётганингизни бирдек тушунмайди. Ҳар бирига алоҳида муносабатда бўлишингиз керак. Биринчи навбатда, мураббийга ҳурмат шаклланиши шарт. Шахсий фикрим, ўз қарашлари бор мураббий аввало, болалар билан ишлагани маъқул. Чунки болалар жамоасида ўз қарашлари ва услубларини амалиётда синаб кўриши мумкин. Ёшлар билан ишлаган мураббий кейинчалик катталар жасоасида қийинчиликка дуч келмайди. Ҳар бир нарсани босқичма-босқич амалга оширган мақсадга мувофиқ. Акам ҳалигача қўлидан келганича менга ёрдам бериб туради. Жамоам ўйинларини биргаликда таҳлил қиламиз. Шу аснода керакли кўрсатмалар беради.


БОЛАЛАР ЭМАС,

ОТА-ОНАЛАР ХОҲИШИ...


- Афсуски, ҳозирда футболчи бўлишни болаларнинг ўзлари эмас, кўпроқ ота-оналари хоҳлашяпти. Тўғри, ота-она қизиқтириши керак, лекин фарзандини мажбуран футболга бериши ноўрин. Агар боланинг ўзида қизиқиш бўлмаса, бошқаларнинг минг ҳаракат қилиши бефойда. Маълум муддат ўйнаши мумкин, лекин кейин... 14-15 ёшда ҳақиқий машаққатли меҳнат бошланади. Шу қийинчиликларга чидаган болагина футболчи бўлиб етишади. Айнан шу ёшда болаларнинг сараги саракка чиқади. Футболга мажбуран олиб келинган бола ўз-ўзидан ажралиб қолади.

Энди ҳар бир мураббийнинг ўз қараши бор. Шахсан мен биринчи навбатда, боланинг чаққонлиги, эпчиллиги, фикрлаши, тўп билан ишлашига эътибор қаратаман. Фикрлаш деганда, майдондаги ҳолатни назарда тутмаяпман. Чунки ёш болада ҳали бу тушунча шаклланмаган бўлади. Мураббий секин-аста бу нарсани юзага чиқариб боради. Болаларнинг бир-бири билан гаплашиш муомаласи, мактабда қандай ўқиши ҳам муҳим. Аъло баҳоларга ўқиган боладан яхши футболчи етишиб чиқиши эҳтимоли юқори. Бундай болаларнинг фикрлаши бошқача бўлади. Шунга қараб ёшларни майдонга жойлаштириш мумкин. Бу синов шахсий тажрибамдан муваффақиятли ўтган. Аълочи болаларни ярим ҳимоя чизиғига қўйганимда, бу ўз натижасини берган. Аксарият ҳолларда қарорим ўзини оқлаган.


ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДАН КЕЙИН

- Жаҳон чемпионатида иштирок этган терма жамоанинг аксарият футболчилари «Пахтакор» академиясида таҳсил олишган. Мундиалдан кейин айрим ўйинчиларни асосий таркибга танлаб олишди. Айримлари ўринбосарлар таркибига, шунингдек, 1-лигада қатнашадиган «Пахтакор-2» клубига жалб қилинишди. Яқинда «Пахтакор» академиясига раҳбар этиб тайинландим. Бу ёғига ҳам бор тажрибамни ишга солиб, истеъдодли ёшларни кашф қилиб, асосий таркиб, турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизга етказиб бериш ниятидаман. 2002 йили «Пахтакор»га Самвел Бабаян раҳбар бўлиб тайинланганидан сўнг клубда янги давр бошланди. Биринчи навбатда, жамоа академиясига эътибор қаратилди. Кўпчилик бу инсон ҳақида турлича фикр билдиради. Шахсий фикрим, агар Бабаян ишни тўғри йўлга қўймаганида, бугунгидек ютуқлар қўлга киритилмасди. Буни ҳеч ким инкор қилолмайди. Исталган ёш тоифасидаги терма жамоага қаранг, унинг таркибида албатта, «Пахтакор» тарбияланувчилари бор. Академияни очиш билан унга муносиб мураббийларни таклиф қилиш, ўқув жараёнини тўғри йўлга қўйиш муҳим ҳисобланади. Ҳар бир гуруҳда мураббийдан ташқари, жисмоний тайёргарлик ва дарвозабонлар билан ишлайдиган мутахассислар ишлашлари шарт. Илмий гуруҳ ҳам. Ҳаммасини амалга ошириш учун катта маблағ керак. Осон эмас, ҳарқалай. Мана ҳозир «Бунёдкор» академиясида эътироф этишга арзигулик ишлар амалга ошириляпти. Ҳеч иккиланишсиз айтишим мумкин, «Бунёдкор» академияси Осиёда катта мавқега эга. Бундай академияни қитъанинг ўзим бўлган бошқа давлатларида ҳали кўрмаганман. У ердаги футбол майдонлари, шароитлар, ўқув жараёни - ҳамма ҳаммаси профессионал даражада. Шу кунларда PRO лицензияси учун таҳсил оляпман. Бизга Германия терма жамоасида Берти Фогтсга ёрдам берган мутахассис машғулот ўтказди. Бу мураббий ҳам «Бунёдкор» академиясини кўриб, оғзи очилиб қолди. «Насаф» академиясида ҳам ишлар тўғри йўлга қўйилган. Энди фақат 3та академия билан иш битмайди. Қолган вилоятларда ҳам бундай академияларни очиш керак. 2 йил олдин Доха шаҳридаги Aspire академиясида бўлгандим. У ерда ўсмирлар терма жамоамиз халқаро турнирда қатнашди. Академияда яратилган шароитларни кўриб, очиғи, ҳайрон қолгандим. Ўша пайт академияга машҳур мутахассис, 5та терма жамоани жаҳон чемпионати финал босқичига олиб чиққан Бора Милутинович раҳбарлик қиларди. У билан сафаримиз давомида гаплашганмиз. Футболимиз ҳақида яхши фикрлар билдирганди. Турнирда 3-ўринни қўлга киритгандик. Тақдирлаш маросимида кубокни бизга  Милутиновичнинг ўзи топширганди. Бу академиясида асосан Африка ва Осиё давлатлари футболчилари таҳсил олишади... Мендаги аниқ маълумотга кўра, БААдаги жаҳон чемпионатида иштирок этган Нигерия ва Кот-д`Ивуар терма жамоалари сафидаги аксарият футболчилар айнан Aspire академиясида ўқиган эканлар...

Ҳозир кўпчиликниг фикрича, жаҳон чемпионатида қатнашиб қайтган айрим футболчилар секин-аста кўринмай қолишяпти. Бу ҳолат аввалги мундиаллардан кейин ҳам кузатилган. Бу фикрларга қўшиламан. Менимча, футболчиларга ўйин амалиёти етмаяпти. Ҳамма ҳам асосий таркибда майдонга тушолмайдику! БААдаги жаҳон чемпионатида қатнашиб келган йигитлардан Иброҳим Абдуллаев ва Жамшид Болтабоевни «Пахтакор»нинг асосий таркибига қабул қилишди. 8 нафар футболчи ўринбосарлар таркибига жалб этилди. Қолганлар 1-лигадаги «Пахтакор-2»да ўйнашади. Агар болаларга етарлича ўйин амалиёти берилса, ўсишда давом этишади. Ахир 17-20 ёш оралиғида футболчига энг муҳими - ўйин амалиёти. Қисқаси, мураббийлар йигитларга ишонч билдиришлари лозим. Шу ўтиш даврида ёшларни қўллаб-қувватлаб юборсак, кейин бунинг фойдаси катта бўлади. 17-18 ёшли бола асосий таркибда майдонга тушган пайт қандайдир хатоликка йўл қўйса, ёши катта футболчилар бақириб, сўкинишлари табиий ҳол. Бундай ҳолатларда бош мураббий ўша ўйинчиларни тартибга чақириб қўйиши керак. Акс ҳолда, ёш футболчининг руҳияти тушиб кетади.


ЁШЛАР ЛИГАСИДА ҲАҚИДА

- Вадим Абрамов миллий жамоада ишлаган пайт айнан шу мавзуда гаплашгандик. «Вадим Карленович, сиз бош мураббийсиз, Профессионал футбол лигаси мутасаддилари фикрингиз билан ҳисоблашишади, ўринбосарлар ўртасидаги турнирни 17-19 ёшли футболчилар ўртасида ўтказиш керак», деб айтгандим. Ўша пайт Ёшлар лигаси ўринбосарлар мусобақаси, деб юритиларди. Энди 20 ёшли футболчилардан ҳам 2-3 нафарини қўшиш мумкиндир. Лекин 21 ёшли йигит катталар жамоасида ўйнаши керак, назаримда. Майли, «Пахтакор» ёки «Бунёдкор»нинг асосий таркибида майдонга тушишга тортмас, лекин бошқа клубларда ўйнаши мумкин-ку! Академияда ўсиб келаётган ёшларга таркибдан жой ажратиш шарт. Бу ҳаёт қонуни. Истеъдодли, келажаги порлоқ бола шунда тезроқ ўсади.

 
СЎНГГИ СЎЗ ЎРНИДА


- Терма жамоада ишлаш шахсан мен учун жуда оғир. Эҳтимол, баъзи мураббийларга осондир. Терма жамоа билан бирор мусобақага борсангиз, биринчи навбатда, Ватан номидан майдонга тушилади. Масъулиятни ҳис қилиб, уни зиммангизда кўтариб юришдек қийин иш бўлмаса керак. Лекин бир томондан, бу жуда катта шараф. 1992 йилдан бери «Пахтакор»да ишлаб келяпман. 31 декабрь куни «Терма жамоалар маркази» билан тузган шартномам якунига етди. Агар таклиф бўлса, албатта, яна бирор ёш тоифасидаги терма жамоада ишлардим. Ўзимни клуб мураббийи сифатида синаб кўришим ҳақида ҳам кўп сўрашади. Менимча, клубда ишлаш бирмунча осонроқ. Балки қачондир клубда ҳам ишлаш насиб этар.

Фурсатдан фойдаланиб, футболимиз мутасаддиларига миннатдорчилик билдираман. Жаҳон чемпионатидан қайтиб келганимиздан кейин бизни ортиғи билан тақдирлашди. Очиғини айтаман, на футболчилар ва на мураббийлар мукофот ҳақида ўйлашмаганди. Чунки вазифани тўла уддаламадик. Йигитларнинг ҳам, бизнинг ҳам режаларимиз умуман бошқача эди. Ҳар бир футболчига 15-20 млн. сўмдан мукофот пули, менга «Малибу» машинаси топширилди. «Эътироф» танловининг «Энг яхши ёшлар мураббийи» номинациясида кучли учликка киритилдим. Бу мен учун юксак шараф. Энди эътирофларга муносиб бўлишга астойдил ҳаракат қиламан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика