UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  0 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  20 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  4 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  0 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 0:4 (матнли трансляция)  3 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  23 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2

Дилшод Нуралиев: «Асосий кучимиз - жамоанинг ўзаро аҳиллигида» Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: «Асосий кучимиз - жамоанинг ўзаро аҳиллигида»

27 октябрь куни Шаржа ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасидаги Ўзбекистон ҳамда Гондурас терма жамоалари ўртасидаги учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўйинолди матбуот анжуманида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ва сардор Отабек Шукуровлар иштирок этишди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев Гондурасга қарши ўйин олдидан терма жамоада ички муҳити аъло даражада эканини таъкидлади. «Бизнинг асосий ютуқларимиздан бири жамоанинг ўзаро аҳиллигидадир», - дейди Нуралиев.
«Футболчилар ўйин вақтида майдонда бир-бирини яхши тушунади. Ички муҳит аъло даражада».

«Аввал ишлаган терма жамоамдан бир нечта футболчилар ҳозирги кунга келиб миллий терма жамоа сафида тўп суриб келмоқдалар. Улар орасида, Виталий Денисов, Санжар Турсунов, Азиз Ҳайдаровларни айтиш мумкин. Бизнинг асосий мақсадларимиздан бири ҳам, миллий терма жамоаларга яхши футболчилар, кадрларни етиштириб беришдан иборат. Умид қиламанки, ҳозирги терма жамоа сафидан ҳам келажакда, олимпия ва миллий терма жамоада тўп сурадиган иқторлар етишиб чиқади», - дейди Нуралиев.

«Биз рақибимизнинг ўйинини ўрганиб чиқдик. Аминманки, Гондурас мураббийлари ҳам бизни ўрганиб чиқишга улгуришган. Эртага бизни жуда қизиқ ўйин кутиб турибди», - дея қўшимча қилди Нуралиев.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийининг фикрича, Гондурас ўсмирлар терма жамоаси техник жиҳатдан яхши шаклланган жамоалар сирасига киради. «Гондурас терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги ўйинлари туширилган видеотасмани кўриб уларни ўрганиб чиқдик. Гондурас гуруҳ босқичидаги учта ўйинда уч хил тактик схемаларда ўйнашгани эътиборимизни тортди. Уларнинг сафида бир қанча маҳоратли футболчилар бор. Қўлдан келганча чиройли ва яхши ўйин кўрсатишга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз», - дейди Нуралиев.

«Жаҳон чемпионати мусобақасини бутун Ўзбекистон халқи томоша қилаётганига ва бизга мухлислиқ қилаётганига шубҳам йўқ. Бизнинг ўйинларимизни футболчиларнинг яқинлари, дўстлари қаторида жуда кўплаб мухлислар кузатишмоқда. Уларнинг ишончини оқлашга албатта, ҳаракат қиламиз. Ҳар бир жамоанинг мусобақада ўз олдига қўйган мақсади бор. Биз ҳам шу мақсад йўлида ҳаракат қилмоқдамиз», - деди Нуралиев.

Матбуот анжуманида иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сардори Отабек Шукуров, жамоа Гондурасга қарши ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушишини айтиб ўтди.

«Бундан буёғига хато қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ҳар бир ўйинда, жамоа ғалаба учун майдонда тушади. Гондурас жуда кучли жамоа эканлигини биламиз. Уларга қарши чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатамиз. Терма жамоа эртага фақат ғалаба учун майдонга тушади», - дейди Шукуров.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика